Уралова Шахло Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида ошхона анжомлари номларининг чоғиштирма тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2026.1. PhD/Fil7238.
Илмий раҳбар: Тураева Умида Шухратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қулмаматов Дўсмамат Сатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ошхона анжомлари номларининг комплекс чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш, уларнинг лексик-семантик, этимологик ва деривацион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ошхона анжомлари номлари корпусидаги моносемик ва полисемик сўзларнинг нисбати тўғрисидаги миқдорий маълумотлар (инглиз тилида бир маъноли 205 та, кўп маъноли 108 та; ўзбек тилида бир маъноли 215 та, кўп маъноли 87 та), бу тилларнинг қайси бирида семантик кўп маънолилик ушбу тематик гуруҳда муҳимроқ рол ўйнаши, ушбу номларнинг бажарадиган вазифа ва функсияларига кўра таклиф этилиб, унинг“очиқ олов ва печкаларда пишириш учун идиш ва қурилмалар”, “пишириш, суюқлик ва нарсаларни қиздириш, қайнатиш учун анжом ва мосламалар”, “овқатни узатиш ва тановвул қилиш, ичимликларни ичиш учун идишлар” каби ҳар бир тематик гуруҳдаги номларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга имкон яратиши исботланган;
ҳар икки тилдаги ошхона анжомлари номлари учун лексик-семантик муносабатларнинг барча турлари таҳлилига кўра ўзбек тилида инглиз тилига нисбатан стилистик синонимлар кўпчиликни ташкил этиши, ҳар икки тилда антонимларнинг барчаси умумлисоний ва ҳар хил ўзаклиги, ўзбек тилида бир ҳолатда бир ўзаклиги (нимкоса – шокоса), ўзбек тилида омонимларнинг частоталик даражаси юқори эканлиги, гиперо-гипонимик муносабатлар консепсиясининг универсаллигига қарамай, инглиз тили ошхона анжомлари номлари юқори даражадаги деталлаштиришни ифода этиши (споон (қошиқ)нинг 18 тури мавжуд), ўзбек тилида улар анъанавий турмуш тарзи ва миллий тушунчаларга эгалиги билан фарқланиши (пиёла, ёғчова, жўва, чакич, лаган) қиёсан очиб берилган;
чоғиштирилаётган ҳар иккала тилда суффикслар ёрдамида ҳосил бўлган ошхона анжомлари номлари кенг тарқалганлиги, инглиз тилида -эр, -инг, -эл, -ле, -wаре ва ўзбек тилида -гич, -ча, -дон суффиксларининг сермаҳсуллиги, инглиз тилида -кин, -ен, -ар, -ард, -ите, -истер ва ўзбек тилида -гак, -сак, -чоқ -ак, -ги аффиксларининг каммаҳсуллиги, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлган ошхона анжомлари номлари асосан “феъл + суффикс = от”, “от + суффикс = от” моделлари асосида ясалиши, инглиз тилида сўз ясалишининг конверсия усули (то пеел (феъл, “тозаламоқ”) → а пеел (от, “тозалаш учун куракча”), ўзбек тилида бу усулнинг учрамаслиги, инглиз тилида олтита мустақил сўздан иборат “иcе буcкет wитҳ интериор ваcуум боттле” (муз учун ички термосли челак) каби “от + от + предлог + сифат + сифат + от” моделидаги, ўзбек тилида тўртта сўздан иборат “пиёз тўғраш учун пичоқ” каби “от + от + кўмакчи + от” моделидаги мураккаб сўзлар ясалиши аниқланган;
инглиз тилида 313 та ошхона анжомлари номларининг 219 таси ўз, 94 таси ўзлашма, ўзбек тилида 302 тадан 163 таси ўз, 139 таси ўзлашма сўзлар билан ифодаланиши, инглиз тилидаги ўзлашмаларнинг аксарияти француз (57), лотин (14) ва голланд (5) тилларидан, ўзбек тилида асосан форс-тожик (71), рус (24) ва араб (17) тилларидан олинганлиги, кўриб чиқилган номлар кўпинча икки халқнинг миллий ўзига хос хусусиятларини акс эттириши (cоокинг утенсилс, бакинг мачине, рамекин, муффинеер, гриддле, барбеcуе – инглиз пишириш анжомлари, дамтовоқ, дош, қозон, дошқозон, қозонча, декча – ўзбекча қозон билан боғлиқ номлар) далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари ошхона анжомлари номлари лингвистик хусусиятларининг таснифи, мазкур номларни лексик-семантик, деривацион ва этимологик кесимда ўрганишга доир хулосалардан:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ошхона анжомлари номлари корпусидаги моносемик ва полисемик сўзларнинг нисбати тўғрисидаги миқдорий маълумотлар (инглиз тилида бир маъноли 208 та, кўп маъноли 107 та; ўзбек тилида бир маъноли 215 та, кўп маъноли 89 та), бу тилларнинг қайси бирида семантик кўп маънолилик ушбу тематик гуруҳда муҳимроқ рол ўйнаши, ушбу номларнинг бажарадиган вазифа ва функсияларига кўра таклиф этилган "очиқ олов ва печкаларда пишириш учун идиш ва қурилмалар”, “пишириш, суюқлик ва нарсаларни қиздириш, қайнатиш учун анжом ва мосламалар", "овқатни узатиш ва тановвул қилиш, ичимликларни ичиш учун идишлар" каби ҳар бир тематик гуруҳдаги номларнинг ўзига хос хусусиятларинига доир маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-октябрдаги 04/1-5080-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида ошхона анжомлари номларининг моносемик, полисемик, тематик гуруҳларга бўлиниш хусусиятларини ёритувчи маълумотлар, шунингдек, тадқиқот мақсадларидан келиб чиқиб, ҳолатга доир методик тавсияларнинг мукаммаллашувига эришилган;
чоғиштирилаётган ҳар иккала тилда суффикслар ёрдамида ҳосил бўлган ошхона анжомлари номлари кенг тарқалганлиги, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлган ошхона анжомлари номлари ясалиш моделлари, инглиз тилида сўз ясалишининг конверсия усули, кўриб чиқилаётган тилларда бири неча мустақил сўзлардан иборат моделидага мураккаб сўзларни таҳлил қилишга доир маълумотлари Термиз давлат университетида 2021-2024-йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли лойиҳа доирасида амалиётга тадбиқ этилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 4-ноябрдаги 06/12-4694-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида суффиксли ошхона анжомлари номлари кенг тарқалганлиги, суффиксларнинг сермаҳсуллиги ва каммаҳсуллиги, ясама номлар ясалиш моделларини таснифлаш, мураккаб сўзлар ясалишига бағишланган назарий ва амалий маълумотларнинг мукаммаллашувига эришилган;
ҳар икки тилдаги ошхона анжомлари номлари учун лексик-семантик муносабатларнинг барча турлари таҳлилига кўра ўзбек тилида инглиз тилига нисбатан стилистик синонимлар кўпчиликни ташкил этиши, ҳар икки тилда антонимларнинг барчаси умумлисоний ва ҳар хил ўзаклиги, ўзбек тилида бир ҳолатда бир ўзаклиги (нимкоса – шокоса), ўзбек тилида омонимларнинг частоталик даражаси юқори эканлиги, гиперо-гипонимик муносабатлар консепсиясининг универсаллигига қарамай, инглиз тили ошхона анжомлари номлари юқори даражадаги деталлаштиришни ифода этиши (споон (қошиқ)нинг 18 тури мавжуд), ўзбек тилида улар анъанавий турмуш тарзи ва миллий тушунчаларга эгалиги билан фарқланиши бўйича берилган тавсия ва хулосаларидан тавсия ва хулосаларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттиришлар сенарийсини тайёрлашда (2024-2025-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1771-сон маълумотномаси). Натижада илмий изланувчиларга, талабаларга инглиз ва ўзбек халқларининг анʻаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини қиёслаш имкони пайдо бўлган, халқларнинг кундалик турмушида алоҳида ўрин эгаллаган ошхона анжомлари ҳақидаги матнлар бўйича лингвокултурология, этнолингвистика каби йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳажми кўпайгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.