Эшқувватова Гуласал Абдулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида фоод/таом компонентли фразеологик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2023.4.PhD/Fil4251.
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги фоод/таом компонентли фразеологик бирликларнинг лисоний хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги фоод компонентли фразеологизмлар асосан индивидуализм, прагматизм, иқтисодий муносабатлар ва кундалик ҳаёт тажрибасини акс эттирса, ўзбек тилидаги таом компонентли фразеологизмлар эса миллий қадриятлар, меҳмондўстлик, оила, жамоавийлик, ҳурмат ва ан'анавий турмуш тарзига оид консептларни ифодалаши исботланган;
“фоод/таом” компонентли ФБлар фразео-семантик гуруҳларга таснифланиб, инглиз тилидаги фразеологизмларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлик даражаси тўлиқ ва қисман мос келишлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/таом” компонентли фразеологизмларнинг миллий-маданий хусусиятлари, уларнинг шаклланишига таъсир этувчи обектив омиллар (миллий реалиялар, урф-одатлар, анъанавий таомлар, тарихий-маданий воқеликлар) ва субектив омиллар (образлилик, консептуал тафаккур ва эквивалентликка эга тимсоллар) омиллар аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/таом” компонентли фразеологик бирликлар ўртасида умумий семантик йўналишлар мавжуд бўлса-да, уларнинг образлилик асослари, рамзий талқини ва маданий мотивацияси ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, тарихий тажрибаси ҳамда менталитетига кўра ўзига хос хусусият касб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида фоод/таом компонентли ФБларнинг чоғиштирма тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/таом” компонентли фразеологизмларнинг миллий-маданий хусусиятлари, уларнинг шаклланишига таъсир этувчи обектив омиллар (миллий реалиялар, урф-одатлар, анъанавий таомлар, тарихий-маданий воқеликлар) ва субектив омиллар (образлилик, консептуал тафаккур ва эквивалентликка эга тимсоллар) омиллар аниқланганлиги ҳақидаги хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таʻлимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-майдаги 01/3-30896-сон маʻлумотномаси). Натижада фразеологизмларнинг типологик таснифи, инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологизмларнинг семантик-структур хусуиятлари, лингвомаданий тафовутлари ва ўхшашликларини ойдинлаштиришга ёрдам берган ҳамда чоғиштирма фразеологияга доир назарий маʻлумотларнинг мукаммаллашувига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/таом” компонентли фразеологик бирликлар ўртасида умумий семантик йўналишлар мавжуд бўлса-да, уларнинг образлилик асослари, рамзий талқини ва маданий мотивацияси ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, тарихий тажрибаси ҳамда менталитетига кўра ўзига хос хусусият касб этиши исботланганлиги ҳақидаги хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023-йилда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-июлдаги 01/4-3089-сон маʻлумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар амалий лойиҳа доирасида электрон платформа, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз тилидаги фоод компонентли фразеологизмлар асосан индивидуализм, прагматизм, иқтисодий муносабатлар ва кундалик ҳаёт тажрибасини акс эттирса, ўзбек тилидаги таом компонентли фразеологизмлар эса миллий қадриятлар, меҳмондўстлик, оила, жамоавийлик, ҳурмат ва ан'анавий турмуш тарзига оид консептларни ифодалаши исботланганлиги ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида “фоод/таом” компонентли фразеологик бирликларнинг фразео-семантик гуруҳланиши, уларнинг эквивалентлик даражаси, миллий-маданий хусусиятларини ёритишга доир натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиоканали “Тил ва тараққиёт”, “Сўз ва ўзлик” номли дастурларни тайёрлашда (2024-2025 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026 йил 14-февралдаги 05-09-432–сон маълумотномаси). Натижада, теледастурлар мазмунининг бойишига эришилган.