Абдумажитов Хуршид Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида спорт терминларининг чоғиштирма тадқиқи (ёзги олимпиада ўйинлари мисолида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2025.2.PhD/Fil6144.
Илмий раҳбар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Гайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Аяқулов Нурбек Абдуғаппор ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ёзги олимпиадага оид терминларнинг лексик-семантик, таржима, деривацион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари спорт терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган неологизм ва окказионализмлар семантик-прагматик аспектда полисемия, омонимия, вариативлик қонуниятлари доирасида мантиқий қиймат касб этиши аниқланган;
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган ёзги ўйинга оид спорт терминлари шакл ва мазмун чегараларининг функсионал динамизми контекст иштирокчилари: ўйинчи, рақиб, кузатувчи, ҳакам, томошабинларнинг ментал, когнитив ва лисоний тафаккур хусусиятлари негизида содир бўлиши исботланган;
турли тизимли тилларда спорт терминларининг лексик хусусиятлари, семантик, структурал ва функсионал майдон конституентларининг таснифий омиллари эканлиги ҳамда уларнинг доминант компонент атрофида бирлашувчи иккиламчи элементлар қўлланишини воқелантирувчи куч эканлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари ёзги олимпиада ўйинларига оид спорт терминларининг сўз туркумларига мансублиги жиҳатидан аниқланган лингвостатистик мезонларга кўра уларнинг синхрон аспектда лексик-семантик, структур-деривацион хусусиятлари очиб берилган ҳамда аффиксал моделлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида спорт терминларининг чоғиштирма тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари спорт терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган неологизм ва окказионализмлар семантик-прагматик аспектда полисемия, омонимия, вариативлик қонуниятлари доирасида мантиқий қиймат касб этиши тўғрисидаги хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023 йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4612-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида спортга оид терминларнинг лексик-семантик, деривацион хусусиятлари ҳамда атамалар номинациясининг тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан инглиз тили мутахассислик фанларида виртуал ресурслар яратишга эришилган;
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган ёзги ўйинга оид спорт терминлари шакл ва мазмун чегараларининг функсионал динамизми контекст иштирокчилари: ўйинчи, рақиб, кузатувчи, ҳакам, томошабинларнинг ментал, когнитив ва лисоний тафаккур хусусиятларига оид илмий-назарий хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 17-октябрдаги 06/12-4351-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон модулларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги спортга оид атамаларни шакллантириш, бойитиш ва мазкур соҳага оид маълумотлар базасининг электрон ресурсларини такомилаштиришда кенг фойдаланилган;
турли тизимли тилларда спорт терминларининг грамматик, лексик хусусиятлари семантик, структурал ва функсионал майдон конституентларининг таснифий омиллари эканлиги ва уларнинг доминант компонент атрофида бирлашувчи иккиламчи элементлар қўлланишини воқелантирувчи куч эканлиги аниқланганлигига ҳамда инглиз ва ўзбек тиллари ёзги олимпиада ўйинларига оид спорт терминларининг сўз туркумларига мансублиги жиҳатидан аниқланган лингвостатистик мезонларга кўра уларнинг синхрон аспектда лексик-семантик, структур-деривацион хусусиятлари очиб берилган ҳамда аффиксал моделлари аниқланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 15-20-715-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, лингвистик таржимашунослик борасидаги билимларини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижалари янги ёндашувлар сифатида хизмат қилган..