Холмирзаев Илҳом Жуммаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсив боғларда олма дарахтларининг зараркунандаси шира ҳашаротига қарши курашадиган электротехнологик қурилмани ишлаб чиқиш”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6218.
Илмий раҳбар: Байзаков Тахир Мирзанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тўхтамишев Ботир Қўнишевич - техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Баҳодир Наримонович  - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интенсив боғларда шира ҳашароти билан зарарланган олма дарахтларига электротехнологик ишлов бериш самарадорлигини оширадиган қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
УВ-C нурлар ёрдамида шира ҳашароти билан зарарланган олма дарахтларга ишлов бериш учун экологик соф ва самарали электротехнологик қурилма ишлаб чиқилган;
олма дарахтларга ишлов беришда шира ҳашаротига нисбатан УВ-C нурлари дозасининг самарадорлик кўрсаткичларига таъсир этиш даражаси қувват, масофа ва вақтга боғлиқ ҳолда асосланган; 
экспериментал тадқиқотларда зараркунанда шира ҳашаротларига қарши электротехнологик ишлов беришнинг самарадорлиги УВ-Cнурланиш лампалар қуввати, таъсир масофаси ва вақтига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланган;
экспериментларни кўп омилли математик режалаштириш асосида УВ-Cнурлари билан ишлов бериш параметрлари ва зараркунанда шира ҳашаротининг камайиш даражасини ифодалайдиган регрессия тенгламаси самарадорлик максимумга интилиш шарти бўйича йечилиб, қурилманинг мақбул параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интенсив боғлардаги олма дарахтларидаги зараркунанда шира ҳашаротига қарши курашишнинг электротехнологиясини асослаш бўйича олинган натижалар асосида: 
интенсив боғларда олма дарахтларидаги зараркунанда шира ҳашаротига қарши курашиш учун УВ-C нурлари ёрдамида ишлов бериш технологияси Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги фермер хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04 427-сонли маълумотномаси). Натижада, олма дарахтларидаги шира ҳашаротларига қарши курашиш самарадорлиги оширилиб, УВ-C нурлари ёрдамида ишлов берадиган электротехнологик қурилмани ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган электротехнологик қурилма Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги “АНГОР ШИРИН” ва “ҒУЛОМОВ БАХРИДДИН” фермер хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-427-сонли маълумотномаси). Натижада, олма дарахтларидаги шира ҳашаротига қарши курашишда анъанавий кимёвий усулга нисбатан электротех-нологик усулга асосланган технологиясидан фойдаланишда, иқтисодий самарадорлик ва атроф-муҳит ифлосланишининг йўқотилишига сезиларли даражада имкон яратилган;
ишлаб чиқилган электротехнологик қурилма Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳомояси илмий-тадқиқот институтининг тажриба участкасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-427-сонли маълумотномаси). Натижада, олма дарахтларидаги шира ҳашаротларининг миқдорини 85 фоиздан ортиқ ва ҳосилдорлигини сақлаган ҳолда харажатларни 25-30 фоизга камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish