Жонузоқов Сардор Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори муҳитларда ишлайдиган юқори энтропияли қотишмаларнинг механик хусусиятларини такомиллаштириш”, 05.02.01–“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/Т3902
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Жумаев Элёржон Эркин ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазонович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Нодиржон Қаюмович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори муҳитларда ишлайдиган юқори энтропияли қотишмаларнинг механик хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон саноати учун биринчи марта АлCоCрФеНи юқори энтропияли қотишма таркибидан Фе элементини чиқариб ташлаш орқали юқори ҳароратларда ишлашга мўлжалланган АлCоCрНи юқори энтропияли қотишманинг оптимал таркиби илмий асосланган.
кимёвий таркибдаги элементлар нисбатини оптималлаштириш натижасида ҳажми марказлашган (БCC) ва ёқлари марказлашган (ФCC) фазалардан иборат икки фазали тузилманинг барқарорлигини ошириш қонуниятлари экспериментал равишда аниқланган.
АлCоCрНи юқори энтропияли қотишмасининг микроструктураси ва механик хоссаларини яхшиловчи оптимал термик ишлов бериш режимлари илмий жиҳатдан асосланган.
кимёвий таркиб ва термик ишлов бериш параметрларини оптималлаштириш асосида ВК8 қаттиқ қотишмали бурғи тишлари ўрнини босувчи янги АлCоCрНи юқори энтропияли қотишма таркиби ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган.
Ўзбекистон шароитида ВК8 қаттиқ қотишмали бурғилар ҳамда АлCоCрНи юқори энтропияли қотишмадан тайёрланган бурғиларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниб, янги қотишманинг ейилишга чидамлилиги ва хизмат муддатининг устунлиги экспериментал равишда исботланган. 
 IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори муҳитда ишлайдиган юқори энтропияли қотишмаларнинг механик хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АлCрCоНи асосидаги юқори ҳароратга чидамли қотишма намунаси «Ўзбекистон технологик металлар комбинатии» АЖ иссиқ муҳитда ишлайдиган металл деталларида жорий қилинган (ТМКнинг 2026-йил5-февралдаги № 03/03-143 рақамли маълумотномаси асосида). ). Натижада деталлар ишлаш муддати анъанавий қотишмага нисбатан 12–15% ошган.
Қотишмани тайёрлаш учун вакумли индуксион эритиш технологияси «Ўзбекистон технологик металлар комбинатии» АЖ иссиқ муҳитда ишлайдиган металл деталларида жорий қилинган (ТМКнинг 2026-йил5-февралдаги № 03/03-143 рақамли маълумотномаси асосида). ). Натижада ишлаб чиқариш жараёнида металл йўқотишлари 8–10% га камайган.
АлCрCоНи қотишмасининг иссиқлик билан ишлов беришнинг оптимал режимлари «Ўзбекистон технологик металлар комбинатии» АЖ иссиқ муҳитда ишлайдиган металл деталлари учун ишлаб чиқилган (ТМКнинг 2026-йил5-февралдаги № 03/03-143 рақамли маълумотномаси асосида). Натижада БCC/Б2 фазалар шаклланиб, деталлар мустаҳкамлиги 15–18% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish