Пазилова Насибахон Мухаммадкасимовнанинг    
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Турли тизимли тилларда кишилик олмошларининг услубий-функсионал ва социопрагматик тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Fil1079.
Илмий раҳбар:  Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Хамроева Шаҳло Мирджановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда кишилик олмошларининг услубий, семантик ҳамда социопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олмошлар ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги қиёсий, услубий-функсионал ва социопрагматик аспектда баҳоланиб, олмош сўз туркумининг бугунги кунда фақат грамматик бирлик эмас, балки ижтимоий-маданий, услубий ва социопрагматик хусусиятлари асосида очиб берилган; 
структур, функсионал, социопрагматик ва когнитив ёндашувлар доирасида олиб борилган изланишлар кишилик олмошларини нутқ иштирокчилари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар, психологик масофа, мулоқотдаги ўрни каби кўрсаткичлар билан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатиши, жумладан, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги олмошларни дейксис билан боғлаган ҳолда “мен” ва “сен” бирликларининг нутқ субектига нисбатан ўзгарувчан хусусияти, олмошлар индексаллиги муаммоси очиб берилган; 
когнитив ёндашувда ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги кишилик олмошларининг нутқ иштирокчилари орасидаги ментал структура билан боғланиши, уларнинг қўлланилиши нутқдаги интонацион урғу, модал қиймат асосида фарқланиши, сўзловчининг ижтимоий тафаккурини намоён қилиши, нутқ иштирокчиларининг ҳурмат даражаси, ижтимоий иерархиянинг контекстга қараб аниқланиши турли тизимга мансуб тиллардаги сен/сиз олмошлари мисолида асосланган;
кишилик олмошларининг услубий-функсионал хусусиятлари, уларнинг гендер фарқланиши, жумладан, социопрагматик жиҳатлар сиёсий нутқ, диний матн, диалогик суҳбатлар орқали олмошларнинг ахлоқий-функсионал вазифалари, шунингдек, ўзаро мулоқот жараёнида олмошлар орқали юзага келувчи нутқий вазиятларнинг ўрни ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги сўзлашув, бадиий, илмий, расмий ва публицистик услубларга мансуб матнлар мисолида далилланган; 
прагматик ёндашув асосида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги кишилик олмошлари консептуал тузилма, субективлик даражаси ва психик нуқтайи назардан уларга тил фойдаланувчисининг фикрлаш модели, тафаккур конструксияси ва ментал фазони ташкил этиш усули сифатида қаралиб, ўрганилаётган тилларнинг типологик, миллий-маданий ва социопрагматик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда кишилик олмошларининг услубий, семантик ҳамда социопрагматик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:
олмошлар ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги қиёсий, услубий-функсионал ва социопрагматик аспектда таҳлил қилиниб, олмош сўз туркумининг бугунги кунда фақат грамматик бирлик эмас, балки ижтимоий-маданий, услубий ва социопрагматик хусусиятлари асосида очиб беришга доир илмий хулосалардан ва тавсияларидан Қўқон давлат университетида бажарилган 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 23-сентябрдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган, прагматик ёндашув орқали кишилик олмошларининг танланиши жамиятдаги ижтимоий иерархия ва психологик яқинлик даражаси билан боғланишига доир далиллар билан бойишига хизмат қилган; 
кишилик олмошларининг услубий-функсионал хусусиятлари, уларнинг гендер фарқланиши, жумладан, социопрагматик жиҳатлар сиёсий нутқ, диний матн, диалогик суҳбатлар орқали олмошларнинг ахлоқий-функсионал вазифалари, шунингдек, ўзаро мулоқот жараёнида олмошлар орқали юзага келувчи нутқий вазиятларнинг ўрни ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги сўзлашув, бадиий, илмий, расмий ва публицистик услубларга мансуб матнлар мисолида далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида бажарилган 2021–2024-йилларда “Мусиқа ва санъат муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқасҳа изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 13-сентябрдаги 1/04-181-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши орқали турли тизимга мансуб тиллардаги кишилик олмошларининг қиёсий таҳлилини мазкур диссертация материаллари асосида аниқ талқин қилишга, лойиҳани такомиллаштиришга эришилган;
когнитив ёндашувда ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги кишилик олмошларининг нутқ иштирокчилари орасидаги ментал структура билан боғланиши, уларнинг қўлланилиши нутқдаги интонацион урғу, модал қиймат асосида фарқланиши, сўзловчининг ижтимоий тафаккурини намоён қилиши, нутқ иштирокчиларининг ҳурмат даражаси, ижтимоий иерархиянинг контекстга қараб аниқланиши турли тизимга мансуб тиллардаги сен/сиз олмошлари мисолида асосланганлигига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2021–2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 13-сентябрдаги 1/04-180-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа зарурий тушунчалар билан бойиган, мавжуд тушунчаларнинг ўринли қўлланилиши таъминланган;
структур, функсионал, социопрагматик ва когнитив ёндашувлар доирасида олиб борилган изланишлар кишилик олмошларини нутқ иштирокчилари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар, психологик масофа, мулоқотдаги ўрни каби кўрсаткичлар билан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатиши, жумладан, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги олмошларни дейксис билан боғлаган ҳолда “мен” ва “сен” бирликларининг нутқ субектига нисбатан ўзгарувчан хусусияти, олмошлар индексаллиги муаммоси очиб берилганлигига доир хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020–2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 23-сентябрдаги 88-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан кишилик олмошлари референсиал, дейктик, прагматик ва когнитив хусусиятлари асосида баҳоланиши, бу омиллар уларга фақат грамматик бирликлар эмас, балки контекстуал ва коммуникатив жиҳатдан тилдаги муҳим динамик элементлар сифатида ёндашиш имкониятини бериши борасида тавсиялар шакллантирилган; 
прагматик ёндашув асосида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги кишилик олмошлари консептуал тузилма, субективлик даражаси ва психик нуқтайи назардан уларга тил фойдаланувчисининг фикрлаш модели, тафаккур конструксияси ва ментал фазони ташкил этиш усули сифатида қаралиб, ўрганилаётган тилларнинг типологик, миллий-маданий ва социопрагматик хусусиятларига доир илмий натижалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 13-сентябрдаги 26-36-1036-сон маълумотномаси). Натижада олмошлар орқали сўз қўллашга доир тушунчалар такомиллаштирилган ва эшиттиришламинг сифати ошиб, жозибадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish