Назарова Амина Сарсенбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Б.Генжемуратов шеъриятида анъана ва бадиий изланишлар, 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4298.
Илмий раҳбар: Турдибоев Конакбай Кеулимжаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Дабилов Пердегалий Абатбаевич, филология фанлари доктори (DSc); Арзиев Шарапатдин Абдирахманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоир Б.Генжемуратов шеъриятини ҳозирги адабий жараён доирасида таҳлил этиш, миллий адабий анъаналар ҳамда бадиий, услубий, поетик изланишларини ўрганиш орқали шоирнинг поетик индивидуаллигини, бадиий тафаккурини ва уларнинг янги поетик тенденсиялар билан боғлиқлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Б.Генжемуратов ижодида миллий фолклор анъаналари, Шарқ мумтоз поезияси ва жаҳон адабиёти тажрибаларининг бадиий синтези асосида олам ва одам муносабатларини талқин этиш эволюцияси очиб берилиб, шоирнинг лирик ҳамда лиро-эпик асарларидаги поетик изланишлари қорақалпоқ миллий шеъриятининг эстетик мезонларини бойитувчи омил сифатида далилланган;
шоир лирикасидаги халқчиллик пафоси, фолклор образлари стилизацияси ҳамда Шарқ мумтоз шеърияти анъаналари уйғунлигининг назарий асослари ва структуравий-функсионал қонуниятлари аниқланиб, замонавий шеърий жараённинг глобал ва миллий омиллар асосида шаклланиши этник-эстетик ҳамда қиёсий-типологик тамойилларга кўра асослаб берилган;
шоир шеъриятида поетик образлар тизимининг миллий анъаналар негизида трансформацияга учрагани ҳамда рамзий-метафорик кўлами кенг тасвир воситаси сифатида қўлланилгани очиб берилиб, ушбу жараёнлар Б.Генжемуратов ижодидаги ўзига хос бадиий изланиш ва эстетик ҳодиса сифатида исботланган;
шоир шеъриятида бадиий шаклнинг эстетик жиҳатдан янгиланиши, мазмунда эса шахсий ва умуминсоний уйғунликнинг юзага келиши ойдинлаштирилиб, муаллиф шаклий изланишлари эволюцияси ва индивидуал услубининг шаклланиши ижодкор маҳоратини белгиловчи асосий омиллар экани илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Б.Генжемуратов шеъриятида анъана ва бадиий изланишларни тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
Б.Генжемуратов ижодида миллий фолклор анъаналари, Шарқ мумтоз поезияси ва жаҳон адабиёти тажрибаларининг бадиий синтези асосида олам ва одам муносабатларини талқин этиш эволюцияси очиб берилиб, шоирнинг лирик ҳамда лиро-эпик асарларидаги поетик изланишлар қорақалпоқ миллий шеъриятининг эстетик мезонларини бойитувчи омили эканлиги хусусидаги илмий-назарий қарашлардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган АЛ-662204393 – “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” (2024–2025-й.й.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 16-февралдаги 01-21-04/571-сон маълумотномаси). Натижада, Б.Генжемуратов ижодида жаҳон поезияси унсурлари билан миллий анъаналарнинг ўзаро синтези аниқланиб, поетик жараённинг глобал ва миллий омиллар асосида шаклланиш механизмларини илмий жиҳатдан асослашга эришилган;
шоир шеъриятида поетик образлар тизимининг миллий анъаналар негизида трансформацияга учрагани ҳамда рамзий-метафорик кўлами кенг тасвир воситаси сифатида қўлланилгани очиб берилиб, ушбу жараёнлар Б.Генжемуратов ижодидаги ўзига хос бадиий изланиш ва эстетик ҳодиса сифатида баҳоланиши билан боғлиқ назарий қарашларидан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган ижодий семинарларда, турли тўгарак ва маҳорат дарсларини ўтказишда, шунингдек, ёш ижодкорларнинг Зомин республика семинарининг адабий танқид йўналиши бўйича ўтказилган ҳудудий босқичларида ёш ижодкорларнинг амалий ва назарий билимларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил                 17-февралдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ёзувчи ва шоирларнинг адабиётшунослик, яъни адабий танқид бўйича тасаввурларини такомиллаштирилишига эришилган;
шоир шеъриятида бадиий шаклнинг эстетик жиҳатдан янгиланиши, мазмунда эса шахсий ва умуминсоний уйғунликнинг юзага келиши ойдинлаштирилиб, муаллиф шаклий изланишлари эволюцияси ва индивидуал услубининг шаклланиши ижодкор маҳоратини белгиловчи асосий омилларига доир илмий-назарий хулосаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 08-322-сон маълумотномаси). Натижада, миллий адабий меросни сақлаш, ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish