Алимова Сарвиноз Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): От сўз туркумининг қиёсий-типологик тадқиқи (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4614.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil/37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Низомова Моҳинур Баратбоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида от сўз туркумига хос грамматик ва семантик категорияларни қиёсий-типологик жиҳатдан баҳолаш, уларнинг умумий ва дифференциал жиҳатларини аниқлаш орқали ягона илмий метатилда изоҳлашга асосланган назарий ёндашувни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида отларнинг номинатив-семантик тизимига хос атоқлилик-турдошлик, жонлилик-жонсизлик, аниқлик-мавҳумлик, саналиш-саналмаслик ҳамда жамлик категорияларининг семантик универсаллиги ва грамматик ифодаланишидаги типологик тафовутлар аниқланиб, мазкур категорияларнинг семантик жиҳатдан изоморф, грамматик ифодаланишида эса алломорф хусусиятга эга эканлиги очиб берилган;
от сўз туркумига хос грамматик категориялар ўзбек тилида кўпроқ морфологик воситалар орқали, инглиз тилида эса синтактик ва лексик воситалар орқали ифодаланиши, қаратқич келишиги ҳар иккала тилда эгалик муносабатини ифодалаши билан изоморф, ўзбек тилида келишик аффикси, инглиз тилида эса “-ʼс” шакли ва оф конструксияси орқали ифодаланиши билан алломорф хусусиятга эгалиги ҳамда ўзбек тилидаги чиқиш, ўрин-пайт ҳамда жўналиш келишиклари инглиз тилида асосан предлоглар ёрдамида ифодаланиши далилланган;
от сўз туркумига хос жинс категориясининг морфологик кўрсаткичлари замонавий тил тараққиёти жараёнида инглиз тилида аста-секин нейтраллашиб, йўқолиб бораётганлиги; ўзбек тилида эса жинс категорияси фақат семантик ва лексик даражада мавжудлиги, мустақил грамматик категория даражасида шаклланмаганлиги исботланган;
отларнинг автоматик таржимасида грамматик ва семантик интерпретация жараёнини оптималлаштиришга қаратилган грамматик-семантик интерпретация модели ишлаб чиқилган, мазкур модел отларнинг морфологик, грамматик ва семантик хусусиятларини комплекс баҳолаш асосида уларнинг референсиал маъносини тўғри аниқлаш имконини бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида от сўз туркумини қиёсий-типологик тадқиқ қилиш жараёнида еришилган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида отларнинг номинатив-семантик тизимига хос атоқлилик-турдошлик, жонлилик-жонсизлик, аниқлик-мавҳумлик, саналиш-саналмаслик ҳамда жамлик категорияларининг семантик универсаллиги ва грамматик ифодаланишидаги типологик тафовутлар аниқланиб, мазкур категорияларнинг семантик жиҳатдан изоморф, грамматик ифодаланишида эса алломорф хусусиятга эга эканлиги илмий жиҳатдан очиб берилганлиги ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 11-апрелдаги 147-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар от сўз туркумига хос семантик категориялар (ўзбек ва инглиз тилшунослиги мисолида) юзасидан тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
от сўз туркумига хос грамматик категориялар ўзбек тилида кўпроқ морфологик воситалар орқали, инглиз тилида эса синтактик ва лексик воситалар орқали ифодаланиши, қаратқич келишиги ҳар иккала тилда эгалик муносабатини ифодалаши билан изоморф, ўзбек тилида келишик аффикси, инглиз тилида эса “-ʼс” шакли ва “оф” конструксияси орқали ифодаланиши билан алломорф хусусиятга эгалиги ҳамда ўзбек тилидаги чиқиш, ўрин-пайт ҳамда жўналиш келишиклари инглиз тилида асосан предлоглар ёрдамида ифодаланиши далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 23-октябрдаги 2273/02-сон маълумотномаси). Натижада, эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар мазкур халқаро лойиҳани амалга оширишда ва унинг ўқув жараёнида қўлланилган;
от сўз туркумига хос жинс категориясининг морфологик кўрсаткичлари замонавий тил тараққиёти жараёнида инглиз тилида аста-секин нейтраллашиб, йўқолиб бораётганлиги; ўзбек тилида эса жинс категорияси фақат семантик ва лексик даражада мавжудлиги, мустақил грамматик категория даражасида шаклланмаганлиги исботланганлиги бўйича келтирилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида тадқиқот ишининг илмий натижалари ва қиёсий-типологик таҳлилларидан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 23-октябрдаги 2272/02-сон маълумотномаси). Натижада, тўпланган мисоллар таҳлили давомида аниқ маълумотлар берилганлиги соҳага оид луғат, ўқув қўлланма, дарслик кабилар яратилишида ва олий таълим тизимида ўқитиладиган грамматика, лексикология, қиёсий тилшунослик каби кўплаб фанлар доирасида манба бўлиб хизмат қилиши асосланган;
отларнинг автоматик таржимасида грамматик ва семантик интерпретация жараёнини оптималлаштиришга қаратилган грамматик-семантик интерпретация модели ишлаб чиқилган, мазкур модел отларнинг морфологик, грамматик ва семантик хусусиятларини комплекс баҳолаш асосида уларнинг референсиал маъносини тўғри аниқлаш имконини бериши асосланганлиги асосида аниқланган илмий-назарий хулосалардан Самарқанд телерадиоканали орқали 2024-йил октябр ойи давомида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-октябрдаги 01/07/287-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти телерадиокомранияси телетомошабинларига ўзбек ва инглиз тилларида от сўз туркумининг лексик-семантик ҳамда грамматик хусусиятлари ҳақида маълумотлар тақдим етилган.