Хужаниязова Ҳилола Тураевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида юридик риториканинг чоғиштирма тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil899.
Илмий раҳбар: Самигова Хушнуда Батировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бахадиров Жахонгирмирзо Абдумажитович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида юридик риториканинг    лингвомаданий ва прагматик хусусиятларини аниқлаш, улардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари суд дискурсида коммуникатив-прагматик таъсирни таъминловчи тил воситаларининг лингвистик, прагматик ва коммуникатив-функсионал роли нутқий актлар тизимида, хусусан, иллокутив ва перлокутив механизм қонуниятлари асосида прагматик самарадорликни таъминлашдаги коммуникатив таъсирни кучайтириш, адресатни ишонтириш ва нутқий мақсадга эришишдаги ўрни асосланган;   
инглиз ва ўзбек тилларида юридик риторикада қўлланиладиган лексик, синтактик, семантик, функсионал ва структур хусусиятларнинг суд нутқида ҳуқуқий мазмунни  ҳуқуқий меъёрлар, процессуал талаблар, далил ва  ҳуқуқий позицияларни мантиқий изчилликда, аниқлик, қатийлик ва ишонарлилигини таъминлашдаги ҳуқуқий мазмунни аниқ ифодалаш, далилларни изчил баён этиш ва ишонтириш таъсирини кучайтиришдаги аҳамияти далилланган; 
чоғиштирилаётган тилларда юридик риториканинг дискурсив таҳлили асосида суд нутқида адресант интенсияси, адресатга йўналтирилган таъсир ва институционал контекст ўртасидаги ўзаро коммуникатив, прагматик ва институционал боғлиқлик аниқланиб, мазкур омилларнинг ҳуқуқий баҳс-мунозарада далиллаш кучини мустаҳкамлашдаги ҳуқуқий позицияни белгилаш ва қарор қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатишдаги роли асосланган;     
 юридик хулқ-атвор актларининг риторик-прагматик табиати миллий ҳуқуқий анъаналар, маданий меъёрлар ва институционал қоидалар билан шартланганлиги ҳамда риторик қурилмалар, услубий-экспрессив воситалар, интонация ҳамда паралингвистик  омилларнинг перлокутив самарани кучайтиришдаги коммуникатив таъсирни ошириш, эмоционал таъсирни кучайтириш ва ҳуқуқий мулоқот натижадорлигини таъминлаш хизмати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инглиз ва ўзбек  тилларида юридик риториканинг қиёсий миллий-маданий таҳлили билан боғлиқ илмий тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган назарий таклифлар, амалий тавсиялар ва хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари суд дискурсида коммуникатив-прагматик таъсирни таъминловчи тил воситаларининг лингвистик, прагматик ва коммуникатив функсионал роли нутқий актлар тизимида, хусусан, иллокутив ва перлокутив механизм қонуниятлари асосида прагматик самарадорликни таъминлашдаги коммуникатив таъсирни кучайтириш, адресатни ишонтириш ва нутқий мақсадга эришишдаги ўрни асосланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида бажарилган №И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида вертуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2021-йил 29-сентябрдаги 2389/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида риторика ва юридик дискурс бўйича тайёрланган илмий мақолалар, монографиялар ва дарсликларнинг илмий савиясини оширишга эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларида юридик риторикада қўлланиладиган лексик, синтактик, семантик, функсионал ва структур хусусиятларнинг суд нутқида ҳуқуқий мазмунни  ҳуқуқий меъёрлар, процессуал талаблар, далил ва  ҳуқуқий позицияларни мантиқий изчилликда, аниқлик, қатийлик ва ишонарлилигини таъминлашдаги ҳуқуқий мазмунни аниқ ифодалаш, далилларни изчил баён этиш ва ишонтириш таъсирини кучайтиришдаги аҳамияти далилланганлигига оид тадқиқот натижаларидан  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган №608413-ЭПП-1-2019-1-НО-ЭППКА2-CБЙ-АCПАЛА Эрасмус + “Гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда имкониятларни кенгайтириш йўллари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-февралдаги 04/1-1071-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек адвокатлари нутқига оид паралингвистик хусусиятларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, адвокатлар нутқининг лингвокултурологик хусусиятларига оид материаллар билан юқоридаги модуллар бойитилган;
чоғиштирилаётган тилларда юридик риториканинг дискурсив таҳлили асосида суд нутқида адресант интенсияси, адресатга йўналтирилган таъсир ва институционал контекст ўртасидаги ўзаро коммуникатив, прагматик ва институционал боғлиқлик аниқланиб, мазкур омилларнинг ҳуқуқий баҳс-мунозарада далиллаш кучини мустаҳкамлашдаги ҳуқуқий позицияни белгилаш ва қарор қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатишдаги роли асосланганлигига оид маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2021-йилларда бажарилган №И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-февралдаги 04/1-1063-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган электрон луғат мазмунини, термин ва тасвирий бирликларни тизимлаштириш ҳамда изоҳлаш жараёнини методологик асос сифатида бойитишга хизмат қилган;
юридик хулқ-атвор актларининг риторик-прагматик табиати миллий ҳуқуқий анъаналар, маданий меъёрлар ва институционал қоидалар билан шартланганлиги ҳамда риторик қурилмалар, услубий-экспрессив воситалар, интонация ҳамда паралингвистик  омилларнинг перлокутив самарани кучайтиришдаги коммуникатив таъсирни ошириш, эмоционал таъсирни кучайтириш ва ҳуқуқий мулоқот натижадорлигини таъминлаш хизмати аниқланганлигига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023 йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида кенг фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-февралдаги 04/1-1062-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган тренинг ва семинар дастурларини шакллантириш, шунингдек, суд нутги ва ҳуқуқий коммуникацияга оид таълим материалларини тайёрлашнинг методологик асосини такомиллаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish