Кадиров Тимур Рахматиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Корейс ва ўзбек  адабий алоқалари ва  таржимашунослигининг тараққиёт принциплари, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2107.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Мусурманов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аббасова Дилфуза Каримбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек-корейс адабий алоқаларининг шаклланиши ва ривожланиш омилларини аниқлаш, Шин Кюнг Сук ва Ўткир Ҳошимов асарлари таржималарининг лингвопоетик хусусиятларини очиб бериш ҳамда таржима жараёнида лексик-стилистик бўёқдорликни сақлаш усулларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Турфан воҳаси қўлёзмалари, Афросиёб деворий суратлари ҳамда Геонгжу шаҳридаги сўғдий савдогарлар ҳайкали асосида корейс–ўзбек адабий алоқаларининг тарихий генезиси адабий-маданий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятига кўра илк маданий алоқалар, воситачилик даври ва бевосита адабий ҳамкорлик босқичларига ажратилиб, мазкур босқичларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шаклланиш ва ривожланиш омиллари асосланган;
Шин Кюнг Сукнинг 엄마를 부탁해 (“Онамни ўз паноҳингда асра”) ҳамда Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарларида она образи, оилавий қадриятлар ва миллий-маънавий тушунчалар ифодасидаги типологик муштаракликлар ҳамда миллий-маданий менталитетнинг бадиий идрок этиш, бадиий англаш ва тасвирлаш каби бадиий ифодаланиш хусусиятлари аниқланган;
таглама (интерлинеар) таржима асосида яратилган бадиий матнларнинг корейс–ўзбек адабий алоқаларидаги воситачилик механизмлари қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг замонавий бадиий таржима амалиётида миллий-маданий мазмунни етказиш ва адабий мулоқотни таъминлашдаги назарий-методологик ҳамда амалий имкониятлари далилланган;
Кореяда туркологиянинг ривожланиш модели корейс-ўзбек адабий алоқалари контекстида аниқлаштирилиб, унинг институционал ривожланиши ҳамда таржима фаолияти ва маданий ҳамкорликнинг ўзаро уйғунлашув механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корейс ва ўзбек адабий алоқалари, бадиий таржима жараёнлари ҳамда таржимашунослик тараққиёт тамойилларини ўрганишдан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Турфан воҳаси қўлёзмалари, Афросиёб деворий суратлари ҳамда Геонгжу шаҳридаги сўғдий савдогарлар ҳайкали асосида корейс–ўзбек адабий алоқаларининг тарихий генезиси адабий-маданий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятига кўра илк маданий алоқалар, воситачилик даври ва бевосита адабий ҳамкорлик босқичларига ажратилиб, мазкур босқичларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шаклланиш ва ривожланиш омиллари асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига мувофиқ 2022–2024-йилларда амалга оширилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 5-январдаги 5/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида адабий алоқалар ва таржимашунослик тараққиёт босқичларида таржима, адабий таъсир, типологик муштараклик ҳамда моддий-маданий мулоқот омилларининг ўрни ёритилиб, ушбу йўналишга оид ўқув-услубий материаллар мазмунини такомиллаштиришга эришилган.
Кореяда туркологиянинг ривожланиш модели корейс-ўзбек адабий алоқалари контекстида аниқлаштирилиб, унинг институционал ривожланиши ҳамда таржима фаолияти ва маданий ҳамкорликнинг ўзаро уйғунлашув механизмлари очиб берилганига оид илмий хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида бажарилган И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялар асосида виртуал ресурслар яратиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 18-сентябрдаги 524/02-сонли маълумотномаси). Натижада, корейс–ўзбек адабий алоқалари ва таржимашунослигига оид ўқув ресурсларини яратишда Кореяда туркологиянинг институционал ривожланиш тажрибаси ҳамда методологик ёндашувларидан фойдаланиш орқали дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-услубий материалларнинг илмий-методик савияси оширилган;
Шин Кюнг Сукнинг 엄마를 부탁해 (“Онамни ўз паноҳингда асра”) ҳамда Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарларида она образи, оилавий қадриятлар ва миллий-маънавий тушунчалар ифодасидаги типологик муштаракликлар ҳамда миллий-маданий менталитетнинг бадиий идрок этиш, бадиий англаш ва тасвирлаш каби бадиий ифодаланиш хусусиятларини аниқлаш натижасида олинган илмий хулоса ва тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-ноябр куни эфирга узатилган “Зиёкор” ҳамда “Тиллар – миллат кўзгуси” номли радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти радиосининг 2023-йил 11-ноябрдаги 01-07/370-сонли маълумотномаси). Натижада, тингловчиларда корейс ва ўзбек адабиётларида она образи, оилавий қадриятлар ҳамда миллий менталитетнинг бадиий ифодаси юзасидан қиёсий тасаввурлар шакллантирилиб, радио эшиттиришларнинг илмий-маърифий мазмуни ва консептуал самарадорлиги оширилган;
таглама (интерлинеар) таржима асосида яратилган бадиий матнларнинг корейс–ўзбек адабий алоқаларидаги воситачилик механизмлари қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг замонавий бадиий таржима амалиётида миллий-маданий мазмунни етказиш ва адабий мулоқотни таъминлашдаги назарий-методологик ҳамда амалий имкониятлари далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университетида 2024-йил 1-май санасида имзоланган АЛМ-2020403110246-сон шартномага мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси туризм обектларининг каталогини рақамлаштиришнинг туризм ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университетининг 2026-йил 6-январдаги 02-02/19-сон маълумотномаси). Натижада, туризм обектларига оид ахборот материалларини хорижий аудиторияга етказишда таржима жараёнида миллий-маданий мазмунни адекват ифодалаш, маданий реалияларни сақлаш ҳамда турли маданий контекстларга мослаштиришнинг таржимашуносликка оид методик ёндашувлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish