Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Феруза Нурмахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон фортепиано мусиқасининг шаклланиши, жанрларининг ўзига хослиги ва интерпретацияси”, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San38.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD29.11.2017.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Мурадова Дилора Ахмедовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XX–XXI асрларда Ўзбекистон  фортепиано санъатининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини тизимли таҳлил қилиш,  асарларнинг ўзига хос жанр хусусиятлари ва талқин (интерпретация) тамойилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композиторлик ижодиётининг маҳсули бўлган Ўзбекистон фортепиано мусиқаси ижрочилик санъати асосида тўлақонли намоён бўлиши ва бу жараёнда бадиий талқин омили қарийб ҳал қилувчи аҳамият касб этиши далилланган;
Ўзбекистон композиторлари яратган соната, сюита, полифония ва миниатюра (прелюдия, токката, этюд) жанрларидаги асарлари бадиий талқин жараёнида миллий ўзига хос хусусиятларни янада ёрқин намоён этиши очиб берилган;
Европа (Л.Бетховен, Ф.Лист, С.Рахманинов) композиторлари фортепиано асарларининг ижрочилик интерпретациялари ижодий жараённинг амалий асосини ташкил қилиши исботланган;
мустақиллик йилларида Шарқ (темпераментлик, мелизматика, миллий чолғуларга тақлид қилиш) ва Ғарб (рационаллик, аниқлик, технологик тезлик) ижро маданияти тамойилларининг ўзаро уйғунлашувини мужассам этган ўзига хос ўзбек миллий фортепиано мактаби шакллангани асослаб берилган;
фортепиано асарларини талқин этиш малакаларини шакллантиришда махсус таълим тизимидаги ўқув жараёнлари муҳим ўрин тутиши ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон фортепиано мусиқасининг шаклланиши, жанрларининг ўзига хослиги ва интерпретацияси бўйича олинган натижалар асосида:
замонавий композиторларнинг фортепиано асарлари ва уларни ижро этиш жараёнида мавжуд интерпретация муаммолари борасидаги илмий натижалардан Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2019 йил 19 апрелдаги 01-07/04-136-сон маълумотномаси). Натижада пианиночилар ва композиторларнинг фортепиано ижрочилиги борасидаги фикр ва қарашларига доир янги  тасаввур ва хулосаларга эга бўлишига хизмат қилган;
С.В.Рахманинов фортепиано мусиқасининг интерпретацияси муаммоларига оид илмий натижалардан Э. Дергачеванинг “Концертмейстерское мастерство (Изучение ранних романсов С.В.Рахманинова в классе концертмейстерского мастерства)” ўқув қўлланмасининг II боби ҳамда “Концертмейстерское мастерство (Камерные вокальные сочинения С.В.Рахманинова в репертуаре пианиста – концертмейстера)” ўқув қўлланмасининг V бобида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 июндаги 89-03-2556-сон маълумотномаси). Натижада талабалар фортепиано ижрочилиги ҳақида аниқ билимга эга бўлганлар;
замонавий пианиночиларнинг жаҳон классиклари асарларини интерпретация қилиш, миллий фортепиано ижрочилик мактаби масалаларига оид натижалар “Континент ФА” (фортепиано ансамбли) номли Республика форум-фестивалида ижро этилган М.Равель, Ф.Пуленк, А.Хачатурян асарларида намоён бўлган ва “Дом вдали от дома: развитие фортепианного ансамбля в прошлом и настоящем” номли Республика илмий-амалий конференциясида Ўзбекистонда фортепиано ижрочилиги шаклланиши ва ривожланиши тарихи билан боғлиқ материалларда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 24 майдаги 03-05-573-сон маълумотномаси). Натижада фестивал дастурлари мазмунан бойитилган;
Ўзбекистон фортепиано санъати учлиги – композиторлик ижодиёти, таълим ва ижрочилик соҳалари – ягона мажмуий жараён эканлиги ҳақида олинган илмий натижалар асосида “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Нотадаги тақдирлар”, “Мусиқада ҳаёт нафаси” туркум эшиттиришларининг сценарийлари тузилган (83,3 FM) (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2019 йил 18 апрелдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар шу асосда мусиқа санъатидаги фортепиано ижодиётининг ўрни ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish