Мўминова Мухайё Усмановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини ташкил этишда стратегик бошқарув механизмларини такомиллаштириш, 13.00.07-Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5278.
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида стратегик бошқарув механизмларининг амалдаги ҳолатини педагогик диагностика қилиш, стратегик бошқарувнинг интеграл консептуал модели ва илмий-методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этишнинг самарадорлигини экспериментал асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бошқарув амалиётида стратегик режалар ва стратегик мақсадни белгилаш жараёнлари таркибий элементларининг тизимли хусусиятларини, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда функсионал боғлиқлигини белгилаш негизида стратегик ёндашув жараёнлари унумдорлигига таъсир кўрсатувчи обектив ва субектив детерминантларнинг қиёсий асослари горизонтал ва вертикал параметрлар кесимида аниқлаштирилган;
мактаблар фаолиятини ривожлантиришда обектив ва субектив омилларни вазиятли ёндашув асосида таҳлил қилиш орқали бошқарув стратегияларини муқобил имкониятлар, мавжуд ресурслар ва кутилаётган натижаларни уйғун баҳолаш асосида танлаш ҳамда амалга ошириш жараёнида қатъиятлилик ва шахсга йўналтирилган мониторингнинг бошқарув қарорлари изчиллиги ва натижадорлигини таъминлашдаги аҳамиятига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда стратегик қарорлар ва қарор қабул қилиш жараёнларининг муаммоли вазиятни аниқлаш, муқобил вариантларни шакллантириш, ресурс ва хавфларни баҳолаш ҳамда кутилаётган натижаларни прогнозлаш каби ўзига хос жиҳатларини баҳолаш, имплементация йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали шакл, метод ва воситаларни манфаатдор томонларнинг таъсир даражаси ва стратегик жараёнга қизиқишини ўзаро мувофиқлаштириш асосида танлаш мактаб шароитига мос таъсир–қизиқиш матрицаси асосида ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактаблари учун стратегик бошқарувнинг интеграл консептуал модели асосида стратегик режалар ва уларни амалга ошириш механизмлари стратегик мақсаднинг истиқболни белгилаш, ресурсларни сафарбар этиш ва бошқарув жараёнлари изчиллигини таъминлашдаги аҳамиятига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини ташкил этишда стратегик бошқарув механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-амалий хусусиятлари тадқиқот натижалари асосида:
бошқарув амалиётида стратегик режалар ва стратегик мақсадни белгилаш жараёнлари таркибий элементларининг тизимли хусусиятларини, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда функсионал боғлиқлигини белгилаш негизида стратегик ёндашув жараёнлари унумдорлигига таъсир кўрсатувчи обектив ва субектив детерминантларнинг қиёсий асослари горизонтал ва вертикал параметрлар кесимида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Фандаги янгиликлар, фанни ўқитишнинг долзарб масалалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи, 149019-рақамли гувоҳномаси). Натижада, мактабларда бошқарув фаолиятининг мазмун-моҳияти ва бошқаришда стратегик мақсаднинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш имкониятлари яратилган;
мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда стратегик қарорлар ва қарор қабул қилиш жараёнларининг муаммоли вазиятни аниқлаш, муқобил вариантларни шакллантириш, ресурс ва хавфларни баҳолаш ҳамда кутилаётган натижаларни прогнозлаш каби ўзига хос жиҳатларини баҳолаш, имплементация йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали шакл, метод ва воситаларни манфаатдор томонларнинг таъсир даражаси ва стратегик жараёнга қизиқишини ўзаро мувофиқлаштириш асосида танлаш мактаб шароитига мос таъсир–қизиқиш матрицаси асосида ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиуаларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2023-2024-йилларда бажарилган А-ОТ-2021-461-сон “Умумтаълим муассасаларда молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 6-майдаги 02-28-1145-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларини бошқаруви ва ҳамкорликдаги бошқарув жараёнларини мувофиқлаштиришга стратегик ёндашувни татбиқ этишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва зарурияти асосланган;
умумий ўрта таълим мактаблари учун стратегик бошқарувнинг интеграл консептуал модели асосида стратегик режалар ва уларни амалга ошириш механизмлари стратегик мақсадни белгилаш, ресурсларни сафарбар этиш, бошқарув изчиллигини таъминлашдаги аҳамиятига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир тавсиуаларидан “Фандаги янгиликлар, фанни ўқитишнинг долзарб масалалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлигининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2153/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва самарали бошқариш модели ишлаб чиқилган;
мактаблар фаолиятини ривожлантиришда обектив ва субектив омилларни вазиятли ёндашув асосида таҳлил қилиш орқали бошқарув стратегияларини муқобил имкониятлар, мавжуд ресурслар ва кутилаётган натижаларни уйғун баҳолаш асосида танлаш ҳамда амалга ошириш жараёнида қатъиятлилик ва шахсга йўналтирилган мониторингнинг бошқарув қарорлари изчиллиги ва натижадорлигини таъминлашдаги аҳамиятига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиуаларидан Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадио каналининг 2025-йилдаги “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио-компанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-уил 12-мартдаги 04-39-866-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини ташкил этишда бошқарув стратегияларини белгилаш жараёнларини ҳамда бошқаришга стратегик ёндашувнинг дидактик таъминоти бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish