Камалов Умид Ачиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Рус ва ўзбек тилларидаги оптатив гапларнинг функсионал-семантик турлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1226.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Фахриддин Исраилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги оптатив гапларнинг структур-семантик, функсионал-семантик майдонини, функсионал-прагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва ўзбек тилшунослигида “оптатив гап” терминининг лингвистик мақоми асосланиб, унинг структуравий, семантик ва коммуникатив-прагматик хусусиятлари ҳамда модаллик категорияларининг қиёсий-типологик таҳлили асосида оптативликнинг функсионал-семантик ифодаланиш усуллари аниқланган;
рус ва ўзбек тилларидаги оптатив лексемаларнинг функсионал-семантик майдони моделлаштирилиб, оптативлик майдонининг ядровий ва периферик бирликлари аниқлаштирилган, рус тилида “хотеть”, “желать”, ўзбек тилида эса “истак”, “хоҳламоқ” лексемаларининг ядровий мақоми асосланган ҳамда оптатив маъноларнинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари қиёсий таҳлил асосида далилланган;
рус ва ўзбек тилларида мақол ва маталларда оптатив маънонинг ифодаланиш воситалари қиёсий жиҳатдан тизимлаштирилиб, тилак маъносини ифодаловчи гапларда рус тилидаги “чтоб”, “чтобы”, “пусть” грамматик воситалари ҳамда “бы” юкламаси иштирокидаги шакллар, ўзбек тилидаги “Илоҳим (Илоё)+син”, “Илоҳим (Илоё)+гин” шаклларининг оптатив маънони ифодалашдаги функсионал-семантик хусусиятлари очиб берилган;
 рус ва ўзбек ёзувчиларининг бадиий асарлари асосида оптатив гапларнинг лексик, морфологик ва синтактик ифода воситалари қиёсий-чоғиштирма таҳлил асосида аниқланиб, оптатив лексемаларнинг 11 та функсионал-семантик тури тизимлаштирилган ҳамда оптатив маънони ифодаловчи грамматик воситалар сифатида рус тилидаги “бы” юкламаси, ўзбек тилида эса -АЙ (ИН); -Й (ИН); -СИН(ЛАР); - СА; -САМ; -СИН-ДА; -ДА; ГИН; -СА-Ю; -СА + ЭДИ; -СА + ЭКАН; -СА + КЕРАК; -АР + ЭДИ-КУ каби аффикс ва конструксиялар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Рус ва ўзбек тилларида оптатив гапларнинг функсионал ҳамда семантик турлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги тадбиқ ишлар амалга оширилди:
рус ва ўзбек тилларидаги оптатив лексемаларнинг функсионал-семантик майдони моделлаштирилиб, оптативлик майдонининг ядровий ва периферик бирликлари аниқлаштирилган, рус тилида «хотеть», «желать», ўзбек тилида эса “истак”, “хоҳламоқ” лексемаларининг ядровий мақоми асосланган ҳамда оптатив маъноларнинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари қиёсий таҳлил асосида илмий жиҳатдан далиллашга оид таклиф ва тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети давлат илмий-техник дастури доирасида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” бўйича амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 28-февралдаги 04/1-522-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа доирасидаги рус ва ўзбек тилларида оптатив гапларнинг функсионал-семантик майдонлари ишлаб чиқилган ҳамда қиёсий-чоғиштирма усуллари билан оптатив гапларни ифодалашнинг лексик, морфологик, синтактик воситалари рус ва ўзбек тилларидаги мисоллар асосида аниқлаштирилишига самарали хизмат қилган;
рус ва ўзбек тилшунослигида “оптатив гап” терминининг лингвистик мақоми асосланиб, унинг структуравий, семантик ва коммуникатив-прагматик хусусиятлари ҳамда модаллик категорияларининг қиёсий-типологик таҳлили асосида оптативликнинг функсионал-семантик ифодаланиш усулларини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 6-мартдаги 04/1-573-сон маълумотномаси). Натижада, илк бор рус ва ўзбек тилшунослигида “оптатив гап” атамасининг ҳолати баён қилиниб, оптатив ифода воситаларидан фойдаланган ҳолда рус ва ўзбек тилларида намоён бўладиган оптатив тилаклар, мақол ва маталлар миссоллар асосида ҳамда оптатив гапларни ифодалашнинг лексик, морфологик, синтактик воситалари рус ва ўзбек ёзувчиларининг бадиий асарлари мисолида исботланиб қиёсий-типологик аффикслар жамалмаси яратилган; 
рус ва ўзбек тилларида мақол ва маталларда оптатив маънонинг ифодаланиш воситалари қиёсий жиҳатдан тизимлаштирилиб, тилак маъносини ифодаловчи гапларда рус тилидаги “чтоб”, “чтобы”, “пусть” грамматик воситалари ҳамда “бы” юкламаси иштирокидаги шакллар, ўзбек тилидаги “Илоҳим (Илоё)+син”, “Илоҳим (Илоё)+гин” шаклларининг оптатив маънони ифодаловчи функсионал-семантик хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма таҳлил асосида ишлаб чиқилган тавсия ва хулосалардан “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда (2024-2025 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-ноябрдаги 05-09-1894-сон маълумотномаси). Натижада тайёрланган материалнинг илмий жиҳатдан кенг оммалашуви таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish