Акрамова Адолатхон Кодирхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув фаолиятини тайм менежмент усулларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. PhD.Ped6848.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача талим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Рахманкулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Ашурова Санобар Йўлдошевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Калмуратов Тимур Нагметуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тайм-менежмент усуларини интеграциялаш асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятида тайм-менежментни интеграциялаш жараёни натижага йўналтирилган АБC-анализ ёрдамида директор вазифаларини стратегик, тактик ва операцион аҳамиятига кўра гуруҳлаш орқали вақт ресурсларини мақсадли аллокация қилиш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятида тайм-менежмент усулларини интеграциялаш технологияси директор вазифаларини амалга оширишда иш ва танаффус блокларига ажратиш ҳамда топшириқни расмийлаштириш, ташкил этиш ва мониторинг жараёнларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
тайм-менежмент асосида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув самарадорлигини ошириш механизми “Эйзенхауер” матрицаси ва рақамли иш юритиш тизими орқали вазифаларнинг аҳамиятлилиги ҳамда устуворлик даражасига кўра бошқарув жараёнларининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятини такомиллаштириш модели консептуал, прогностик, операцион-технологик ва диагностик блоклар асосида конструксиялашга кўра директор фаолиятининг когнитив-стратегик, амалий-мониторинг ва адаптив жиҳатларини комплекс интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув фаолиятини тайм менежмент усулларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятида тайм-менежментни интеграциялаш жараё ни натижага йўналтирилган АБC-анализ ёрдамида директор вазифаларини стратегик, тактик ва операцион аҳамиятига кўра гуруҳлаш орқали вақт ресурсларини мақсадли аллокация қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан МТТ директорлари ва педагог кадрлари учун “Мактабгача таълим ташкилотлари директори иш фаолиятида тайм менежмент” номли қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024 йил 11 июлдаги 03-03/1-615-сон маълумотномаси) Натижада мактабгача таълим ташкилоти директорининг тайм-менежмент нафақат шахсий ва касбий самарадорликни оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув фаолиятида тайм-мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятида тайм-менежмент усулларини интеграциялаш технологияси директор вазифаларини иш ва танаффус блокларига ажратиш ҳамда топшириқни расмийлаштириш, ташкил этиш, назорат ва мониторинг босқичларида “Помодоро” техникаларини босқичма-босқич қўллаш орқали ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Тайм менежмент” ўқув модули асосида услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024 йил 11 июлдаги 03-03/1-615-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарали вақт бошқаруви орқали ходимлар кўпроқ вазифаларни тезроқ ва сифатли бажаришга, шу билан бирга, стресс даражасини камайтиришга эришилган;
тайм-менежмент асосида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув самарадорлигини ошириш механизми “Эйзенхауер” матрицаси ва рақамли иш юритиш тизими орқали вазифаларни устуворлик ва шошилинчлик даражасига кўра ажратиб таснифлаш асосида МТТ директорларининг бошқарув самарадорлигини такомиллаштириш даражаларини баҳолаш параметрлари ва индикаторларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024 йил 11 июлдаги 03-03/1-615-сон маълумотномаси). Натижада тайм-менежментни самарали қўллаш усуллари ишлаб чиқилган ва уларни ташкилотлар даражасида татбиқ этишга эришилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятини такомиллаштириш модели консептуал, прогностик, операцион-технологик ва диагностик блоклар асосида конструксиялаш орқали директор фаолиятининг когнитив-стратегик, амалий-мониторинг ва адаптив жиҳатларини комплекс тизимга ягона тартибда бирлаштириш орқали ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Таълим сифати мониторинги” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024 йил 11 июлдаги 03-03/1-615-сон маълумотномаси) Натижада тайм-менежментни самарали қўллаш усуллари ишлаб чиқилган ва уларни ташкилотлар даражасида татбиқ этишга эришилган.