Одилова Нозима Низомиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Инглиз ва ўзбек эртаклари мифонимлари тизимида спеллонимларнинг ўрни ва поетик талқин хусусиятлари, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2024.2.PhD/Fil4887.
Илмий раҳбар: Назарова Гулбаҳор Пирмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумаева Нилуфар Ғуломовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек эртакларида спеллонимларнинг ўрни ва поетик талқин хусусиятларини универсал ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги мифонимлар тизимидаги спеллонимларнинг семантик, этимологик ва функсионал хусусиятлари миллий-маданий код, мифологик тафаккур ва ахлоқий-дидактик қадриятларни репрезентация қилиш ҳамда авлодлараро маданий мероснинг узлюксизлигини таъминлашдаги консептуал аҳамиятини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
қиёсланаётган иккала тил адабиётининг анъанавий эртакларидаги спеллонимларнинг универсал хусусиятлари сеҳр, жоду, ғайритабиий кучлар билан боғлиқ мотивларга устуворлик бериш ҳамда миллий мифология, урф-одатлар, тил ва маданий коннотацияларда намоён бўлишини инобатга олган ҳолда асосланган;
инглиз ва ўзбек эртаклари дискурсидаги спеллонимларнинг образ яратиш, сюжетни ривожлантириш, драматик кескинликни кучайтириш ва бадиий таъсирчанликни таъминлашга хизмат қилувчи функсионал вазифалари қиёсий-лингвопоетик жиҳатдан асосланиб, уларнинг халқнинг миллий-маданий ўзига хослиги, дунёқараши ва қадимий мифологик тасаввурларини ифодалашдаги устувор ўрни далилланган;
инглиз ва ўзбек анъанавий эртакларидаги спеллонимларнинг замонавий эртак дискурсида қайта семантизацияланиши ва лингвопоетик трансформациясига оид назарий ёндашувлари уларнинг семантик-прагматик хусусиятлари, бадиий-эстетик таъсирчанлиги, эмоционал-функсионал қиймати, мифопоетик тафаккур билан уйғунликда воқеланиш қонуниятларини қиёсий таҳлиллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек эртаклари мифонимлари тизимида спеллонимларнинг ўрни ва поетик талқин хусусиятлари тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги мифонимлар тизимидаги спеллонимларнинг семантик, этимологик ва функсионал хусусиятлари миллий-маданий код, мифологик тафаккур ва ахлоқий-дидактик қадриятларни репрезентация қилиш ҳамда авлодлараро маданий мероснинг узлюксизлигини таъминлашдаги консептуал аҳамиятини белгилаш орқали аниқлаштирилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2024–2025-йилларда бажарилган ИЛ-7823051524 – “Паратранслатор - параллел корпусга асосланган электрон контекстологик таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 03-ноябрдаги 04/11-26525-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек эртакларидаги спеллонимлар поетик семантика орқали миллий тафаккурни ёритиб, асарларнинг ғоявий-эстетик мазмунини бойитишга хизмат гилган;
қиёсланаётган иккала тил адабиётининг анъанавий эртакларидаги спеллонимларнинг универсал хусусиятлари эса сеҳр, жоду, ғайритабиий кучлар билан боғлиқ мотивларга устуворлик бериш ҳамда миллий мифология, урф-одатлар, тил ва маданий коннотацияларда намоён бўлишини инобатга олган ҳолда илмий асосланган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022–2024-йилларда бажарилган АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039 - “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 15-декабрдаги 995/02-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий хулосаларидан халқаро лойиҳани амалга ошириш жозибадорлиги мазмунан бойитилган;
инглиз ва ўзбек эртаклари дискурсидаги спеллонимларнинг образ яратиш, сюжетни ривожлантириш, драматик кескинликни кучайтириш ва бадиий таъсирчанликни таъминлашга хизмат қилувчи функсионал вазифалари қиёсий-лингвопоетик жиҳатдан асосланиб, уларнинг халқнинг миллий-маданий ўзига хослиги, дунёқараши ва қадимий мифологик тасаввурларини ифодалашдаги устувор ўрни далилланган таклиф ва тавсиялардан “Инглиз тили” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 01-декабрдаги 02/01-01-532-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инглиз ва ўзбек эртаклари дискурсидаги спеллонимларнинг миллий-маданий, семантик ва функсионал хусусиятларини таҳлил қилиш, уларнинг бадиий-эстетик вазифаларини англаш ҳамда фолклор матнларини қиёсий тадқиқ этиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таъминланган;
инглиз ва ўзбек анъанавий эртакларидаги спеллонимларнинг замонавий эртак дискурсида қайта семантизацияланиши ва лингвопоетик трансформациясига оид назарий ёндашувлари уларнинг семантик-прагматик хусусиятлари, бадиий-эстетик таъсирчанлиги, эмоционал-функсионал қиймати ва мифопоетик тафаккур билан уйғунликда воқеланиш қонуниятларини қиёсий таҳлиллаш орқали такомиллаштирилган хулосалардан “Инглиз тили” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 01-декабрдаги 02/01-01-532-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланма олий таълим талабалари учун “Мустақил таълим”ни ташкил этишга йўналтирилган бўлиб, ўқиш ва гапириш маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилган.