Раимқулова Соҳиба Баҳромовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Замонавий ўзбек ҳикояларида ижодкорнинг бадиий-эстетик консепсияси Абдуқаюм Йўлдош ва Исажон Султон ҳикоялари мисолида), 10.00.14 - ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4984.
Илмий раҳбар: Раимова Сайёра Заитовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, профессор; Ўразбоев Ғайрат Кенжабоевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида замонавий ҳикояларнинг бадиий талқини даражасини, ҳикоя мавзуининг шаклланиш жараёнидаги поетик янгилик ва асосий тамойилларини очиб бериш, бадиий тўқима, ва прототип каби адабий ҳодисаларни илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ҳикояларида шаклланган янги типдаги образлар системаси, янгича тасвир ва баён услублари бадиий талқин этилиб, умуминсоний ғояларнинг замонавий бадиий канонлар билан уйғунлашувида ижодкор консепсияси ва бадиий-эстетик қарашларига хос жиҳатлар аниқланган;
маънавий–ахлоқий муаммоларни ёритишда фожеийлик омилининг инсон қисматидаги ожизлик ва масъулият ҳолати, адибнинг портрет яратиш маҳорати, образ индивидуаллиги ва қаҳрамон нутқи, унинг руҳий эврилиш жараёнларига хос функсионал хусусиятлари асосланган;
ўтмиш ҳаётини бадиий қайта тасвирлашда обектив мазмунни сақлаш тамойили ҳамда ҳикоялардаги зоҳирий фожиа ва мағлубият фонида шахс маънавий юксалиши ва ички ғалабасининг бадиий тажассуми далилланган;
замонавий ўзбек ҳикояларида ижодкор консепсиясини белгилашда бадиий ғоя, мавзу, қаҳрамон характери ва типик шароитнинг эстетик идеалга муносабати масалалари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ҳикояларида ижодкорнинг бадиий-эстетик консепсияси Абдуқаюм Йўлдош ва Исажон Султон ҳикоялари мисолида) мавзуси  бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
мустақиллик даври ҳикояларида шаклланган янги типдаги образлар системаси, янгича тасвир ва баён услублари бадиий талқин этилиб, умуминсоний ғояларнинг замонавий бадиий канонлар билан уйғунлашувида ижодкор консепсияси ва бадиий-эстетик қарашларига оид назарий маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 15-январдаги 04/1-228-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик даври адабиёти ҳикояларида шаклланган янги типдаги образлар типи, янгича тасвир ва баён услубига доир қарашларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
замонавий ўзбек ҳикояларида ижодкорнинг бадиий-эстетик консепсияси, муаллифлик позицияси ва ҳаётга фалсафий муносабатини ифодалаш маҳорати таҳлил қилиниб, бадиий матн негизидаги фалсафий умумлашмалар, консептуал теранлик ва ғоявий яхлитлик даражасига оид маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2023-2025-йилларга мўлжалланган АЛМ-202310132634 “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш”  мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-июлдаги 04/1-743-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ҳикояларида ижодкор бадиий-эстетик консепсияси, муаллиф позицияси, бадиий матн таркибида қўлланилган фалсафий умумлашмаларга доир сўз ва атамалардан фойдаланиш имконини берган; 
ўтмиш ҳаётини бадиий қайта тасвирлашда обектив мазмунни сақлаш тамойили ҳамда ҳикоялардаги зоҳирий фожиа ва мағлубият фонида шахс маънавий юксалиши ва ички ғалабасининг бадиий тажассуми, замонавий ўзбек ҳикояларида ижодкор консепсиясини белгилашда бадиий ғоя, мавзу, қаҳрамон характери ва типик шароитнинг эстетик идеалга муносабатига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телеорадиоканали давлат муассасаси томонидан ташкил этилган “Бир асар шарҳи”, “Кўнгил олами” дам олиш дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарй вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 18-июндаги 01-01/28-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек ҳикояларида тасвирланган зоҳирий фожиа ва мағлубият фонида шахс маънавий юксалиши ва ички ғалабасининг бадиий тасвирланиши, ижодкор консепсияси масалаларига доир тушунчалар ёш авлод дунёқараши ва тафаккурини шакллантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish