Қувватов Раҳматулло Ҳикматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фан ва санъатга оид афоризмларнинг чоғиштирма тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2026.1.PhD/Fil7147.
Илмий раҳбар: Муратходжаева Ферузахон Хотамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Шерзод Халикович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги фан ва санъат лексикаси асосида шаклланган афоризмларнинг семантик, структуравий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилшунослигида афоризмларнинг мақол ва маталлардан фарқли жиҳатлари муаллифлик характерига эга бўлиши, муайян шахснинг илмий, фалсафий ёки эстетик қарашларини ихчам шаклда ифодалаши билан ажралиб туриши, афоризмлар, мақоллар каби умумлашган ҳаётий тажрибани ифодалаши, маталлар сингари образли ва кўчма маънога эга эканлиги аниқланган;
ўзбек тили афоризмларида маънавият, одоб, устозга ҳурмат каби қадриятлар кўпроқ акс эца, инглиз тили афоризмларида индивидуал тажриба, эркин фикрлаш, ижодкорлик ва шахсий ривожланиш тушунчалари фаолроқ ифодаланиши исботланган;
содда гап шаклидаги афоризмларда уларнинг йиғиқ ва ёйиқ, тўлиқ ва тўлиқсиз, уюшиқ бўлакли гап шаклларида кенг қўлланиши ҳамда йиғиқ гап шаклидаги афоризмлар фикрнинг қисқалиги ва лўндалигини таъминласа, ёйиқ гап шаклидаги афоризмлар мураккаброқ консептуал мазмунни ифодалаш имконини бериши қаторида уюшиқ бўлакли гап шаклидаги афоризмларда эса семантик параллелизм, таққослаш ва таъсирчанлик кучли намоён бўлиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги фан ва санъат лексикаси асосида шаклланган афоризмлар кўп қиррали лингвистик ҳодиса бўлиб, улар семантик, лингвомаданий ва синтактик жиҳатдан мураккаб тизимни ташкил этиши, афоризмларнинг шаклий тузилиши ва мазмуний хусусиятлари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий вазифаси инсон билимини, эстетик қарашларини ва ҳаётий тажрибасини қисқа, лўнда ҳамда таъсирчан шаклда ифодаланиши исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида фан ва санъат консептли афоризмларнинг семантикаси ва структур тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилшунослигида афоризмларнинг мақол ва маталлардан фарқли жиҳатлари муаллифлик характерига эга бўлиши, муайян шахснинг илмий, фалсафий ёки эстетик қарашларини ихчам шаклда ифодалаши билан ажралиб туриши билан бирга, афоризмлар, мақоллар каби умумлашган ҳаётий тажрибани ифодалаши, маталлар сингари образли ва кўчма маънога эга эканлиги аниқланганлик тўғрисидаги мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-сентябрдаги 01/4-4264-сон маʼлумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида фан ва санъат мазмунли афоризмларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги фан ва санъат лексикаси асосида шаклланган афоризмлар кўп қиррали лингвистик ҳодиса бўлиб, улар семантик, лингвомаданий ва синтактик жиҳатдан мураккаб тизимни ташкил этиши, афоризмларнинг шаклий тузилиши ва мазмуний хусусиятлари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий вазифаси инсон билимини, эстетик қарашларини ва ҳаётий тажрибасини қисқа, лўнда ҳамда таъсирчан шаклда ифодаланиши исботланганлик тўғрисидаги мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги 01/4-4428-сон маʼлумотномаси). Натижада Инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчи ва тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш бўйича билимини ошириш шунингдек, фан ва санъат лексемасини афоризмларда ёритиш тадқиқига лингвомаданий ёндашувни қўллаш, ҳикматли сўзларни инглиз тилидан бошқа тилларга таржима қилишда турли экспрессив-стилистик воситалардан фойдаланиш ҳамда афоризмларни ёритиш механизмини қўллаш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда, Олий таʼлим муассасасида ўтиладиган фразеология, паремиология, лексикология ва таржимага доир фанларнинг мавзу доирасини бойитиш ҳамда уларни мукаммаллаштиришда фойдаланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги фан ва санъат лексикаси асосида шаклланган афоризмлар кўп қиррали лингвистик ҳодиса бўлиб, улар семантик, лингвомаданий ва синтактик жиҳатдан мураккаб тизимни ташкил этиши, афоризмларнинг шаклий тузилиши ва мазмуний хусусиятлари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий вазифаси инсон билимини, эстетик қарашларини ва ҳаётий тажрибасини қисқа, лўнда ҳамда таъсирчан шаклда ифодаланиши исботланганлик илмий хулосаларидан “Ўзбекистон” телеканалининг 2025-йил  январ-апрел ойлари давомида эфирга узатилган “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Кўнгил ободлиги” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-818-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида фан ва санъат лексикасининг  тарихий-тадрижий ривожланиш тушунчаларининг мазмунини илмий адабиётлар таҳлили орқали очиб бериш; чоғиштирилаётган тилларда фан ва санъат консептли ҳикматли сўзларнинг семантик майдонини аниқлаш; фан ва санъат консептли афоризмларни чоғиштириш орқали уларнинг тузилиш жиҳатдан фарқли ва ўхшаш томонларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish