Каримова Мадинабону Бахромжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped5331.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Эшпўлатов Комил Абдисаломович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Ашурова Санобар Йўлдашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бадалова Маъсуда Умаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришга оид илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш имкониятлари бошқарув тамойиллари ва ёндашувларининг илғор хорижий тажрибаларни баҳолаш асосида “лидер”, “лидерлик”, “лидерлик сифатлари” каби тушунчаларни илмий назарий жиҳатдан асослашга кўра лидерлик типологиясини такомиллаштириш орқали кенгайтирилган;
мактабгача та'лим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш модели стратегик, тизимли ва коммуникатив тафаккурни ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминотни табақалаштирил тизимда ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш механизми танқидий фикрлаш, фаоллик ва ишончли имижни шакллантиришга қаратилган интерфаол методлар ҳамда амалий тренинглар тўпламини ўқув-семинар жараёнига интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишларининг натижаларини баҳолаш жараёни лидерлик сифатларининг ривожланганлик даражасини аниқлашни ва методик тавсияларни ўз ичига олган “Мен лидерман” методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш имкониятлари бошқарув тамойиллари ва ёндашувларининг илғор хорижий тажрибалар таҳлили асосида “лидер”, “лидерлик”, “лидерлик сифатлари” каби тушунчаларни илмий назарий жиҳатдан асослаш орқали лидерлик типологиясини такомиллаштиришга кўра кенгайтириш негизида “Мактабгача таълим ташкилоти директорининг лидерлик сифатларини такомиллаштириш” ўқув дастури (семинар-тренинг) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 03-33-3375-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг индивидуал раҳбарлик имкониятларига мос ҳолда уларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг методик таъминоти бойитилган;
мактабгача та'лим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш модели стратегик, тизимли ва коммуникатив тафаккурни ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминотни табақалаштирилган асосда ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилганлигига оид янгилиги асосида методик тавсиялар “Замонавий менежмент усуллари” ва “Таълим менежменти” модулларининг мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 03-33-3375-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришда ўқув жараёни сифати ва самарадорлиги ошган;
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш механизми танқидий фикрлаш, фаоллик ва ишончли имижни шакллантиришга қаратилган интерфаол методлар ҳамда амалий тренинглар тўплами асосида яратилган “Таълимда менежмент” ўқув қоʻлланмаси ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи). Натижада ўқув модуллари доирасида олиб бориладиган тренинг ва амалий машғулотлар мазмунини замонавий бошқарув технологиялари билан бойитиш ҳамда раҳбар кадрларнинг рефлексив кўникмаларини шакллантириш таъминланган;
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишларининг натижаларини баҳолаш жараёни лидерлик сифатларини ривожланганлик даражасини аниқлашни ва методик тавсияларни ўз ичига олган “Мен лидерман” методикаси асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли ташкилотларнинг тажриба синов жараёнига тадбиқ қилинган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 03-33-3375-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида директорларнинг лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишлари самарадорлиги ошган ва директорларда лидерлик сифатларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган.