Мадаминов Фурқатжон Шухратжоновичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Кредит-модулли таълимни жорий этишнинг назарий-методологик  асосларини   такомиллаштириш, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1903.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.   
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах  давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модулли таълимни жорий этишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    компетенсиявий ёндашув кредит-модул тизимининг детерминант асоси эканлиги контент-таҳлил қилиш орқали билим ҳажми ва даражаси, шунингдек, вақт бирликларида ўлчанадиган ушбу даражага мос келадиган ўқув юкламасини ифодалаш бўйича “рақамли усул”нинг стандартизацион имкониятларини кенгайтириш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
    профессор-ўқитувчиларни кредит-модул тизимига дидактик мослаштириш жараёни талабаларнинг эҳтиёжлари ва таълим муҳити талабларини қондириш учун ўз ўқитиш усуллари, ўқув дастурлари ва баҳолаш стратегияларини трансформациялаш жараёнини “5К” (трансформацион, инновацион, диагностик, йўналтирувчи, психологик-рискологик)га асосланган архитектоникани мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
    кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш модели аниқ белгиланган чегаралар билан богʻлиқ кўплаб плюслар балансини ўзида ифода этадиган фасилитацияловчи атмосферанинг кооператив фаолият билан иҳcки интеграциясини мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
    кредит-модул тизимида ўқув жараёнини лойиҳалашнинг модулли-дидактик тизими умумдидактик тамойил ва мезонларга мувофиқ ўқитиш мақсадлари билан богʻлиқликда таълим мазмунини лойиҳалашнинг алгоритмга асосланган конструктини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модулли таълимни жорий этишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
компетенсиявий ёндашув кредит-модул тизимининг детерминант асоси эканлиги контент-таҳлил қилиш орқали билим ҳажми ва даражаси, шунингдек, вақт бирликларида ўлчанадиган ушбу даражага мос келадиган ўқув юкламасини ифодалаш бўйича “рақамли усул”нинг стандартизацион имкониятларини кенгайтириш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2022-2023-йилларда бажарилган КА-107/2022-2023 рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 22-январдаги 134-03-сон маълумотномаси). Натижада, таълим дастурларини миллий ва Европа касбий ривожланиш стандартлари билан уйгʻунлигини таъминлашга хизмат қилган;
профессор-ўқитувчиларни кредит-модул тизимига дидактик мослаштириш жараёнини талабаларнинг эҳтиёжлари ва таълим муҳити талабларини қондириш учун ўз ўқитиш усуллари, ўқув дастурлари ва баҳолаш стратегияларини трансформациялаш жараёнини “5К”га асосланган архитектоникани мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 3277-2869-3c07-дд19-9ф36-2959-6398 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни инновацион жараёнларга дидактик мослашувини ривожлантиришга хизмат қилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш моделини аниқ белгиланган чегаралар билан богʻлиқ кўплаб плюслар балансини ўзида ифода этадиган фасилитацияловчи атмосферанинг кооператив фаолият билан ички интеграциясини мақбуллаштириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60111200 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши ичун “Чизма геометрия” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйругʻи, 949097 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим мазмунини лойиҳалашда кредит-модул тизимининг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи талабаларнинг кооператив фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган педагогик фасилитацияга асосланган мустақил ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида ўқув жараёнини лойиҳалашнинг модулли-дидактик тизимини умумдидактик тамойил ва мезонларга мувофиқ ўқитиш мақсадлари билан богʻлиқликда таълим мазмунини лойиҳалашнинг алгоритмга асосланган конструктини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 3277-2869-3c07-дд19-9ф36-2959-6398 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ўқув жараёнини лойиҳалашга доир компетенсияларини шакллантиришга, кредит-модулли таълимдан фойдаланишнинг назарий ва методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish