Болтаева Қамбар Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг касбий интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8149.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Атакулова Наргизахон Алижоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг касбий интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогнинг касбий-интеллектуал салоҳияти тушунчасининг мазмуни интеллектуал қобилиятларнинг билим ва кўникмалар йиғиндисидан иборат, шахснинг касбий баркамоллик чўққисига («акме» нуқтасига) интилишини таъминловчи когнитив-рефлексив (ўзини англаш), креатив-инновацион (янгилик яратиш) ва прогностик (келажакни лойиҳалаш) компонентларининг ўзаро уйғунлашуви ва интегратив таъсирига кўра намоён бўлувчи динамик яхлитлиги асосланган;
акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг таркибий-функсионал модели касбий ривожланишнинг индивидуал траекторияси, ўзини-ўзи акме-коррексия қилиш, интеллектуал фаолликни ички мотивация билан ўзаро узвий ва функсионал жиҳатдан боғлаш ҳамда "устоз-шогирд" тизимидаги акмеологик мулоқот муҳитининг узвийлигини ҳамкорликдаги касбий фаолият занжирини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
педагогларнинг касбий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш методикаси "акмеограмма" (индивидуал юксалиш харитаси) технологияси асосида педагогнинг интеллектуал ресурсларини мобилизация қилишга қаратилган «когнитив тренинглар», муаммоли-қидирув топшириқлари, «интеллектуал лабиринт» ўйинлари ҳамда касбий қийинчиликларни индивидуаллаштирилган ва рефлексив ёндашув асосида бартараф этишга қаратилган акмеологик маслаҳат бериш (cоачинг) усулларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
педагоглар интеллектуал салоҳиятининг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг кўп қиррали мезони аксиологик, операционал, креатив ва кўрсаткичли компонентлар асосида шахснинг касбий ўсишга тайёрлигини аниқловчи "ўзини-ўзи баҳолаш индекси", интеллектуал эгилувчанлик ва касбий қийинчиликларга нисбатан акме-барқарорлик даражаларини аниқлашнинг интеграллашган диагностик индикаторларини тавсия этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг касбий интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот иши натижаси асосида:
педагогнинг касбий-интеллектуал салоҳияти тушунчасининг мазмуни интеллектуал қобилиятларнинг билим ва кўникмалар йиғиндисидан иборат бўлибгина қолмай, шахснинг касбий баркамоллик чўққиси («акме» нуқтаси)га интилишини таъминловчи когнитив-рефлексив (ўзини англаш), креатив-инновацион (янгилик яратиш) ва прогностик (келажакни лойиҳалаш) компонентларининг ўзаро уйғунлашуви ҳамда интегратив таъсири натижасида намоён бўлувчи динамик яхлитлик сифатида асосланган тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2020–2023-йиллар) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 25-февралдаги 01/09/134-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг касбий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг когнитив, креатив ва рефлексив компетенсияларини ривожлантириш ҳамда касбий баркамолликка эришиш самарадорлигини оширишга муайян даражада эришилган;
акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг таркибий-функсионал модели касбий ривожланишнинг индивидуал траекторияси, ўзини-ўзи акме-коррексия қилиш, интеллектуал фаолликни ички мотивация билан ўзаро узвий ва функсионал жиҳатдан боғлаш ҳамда "устоз-шогирд" тизимидаги акмеологик мулоқот муҳитининг узвийлигини ҳамкорликдаги касбий фаолият занжирини таъминлаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан “Педагогик акмеология” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-150-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланма мазмуни акмеологик ёндашув асосида педагогларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга оид замонавий илмий-методик қарашлар билан бойитилиб, педагогларнинг интеллектуал фаоллиги, ички мотивацияси ва касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
педагогларнинг касбий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш методикаси “акмеограмма” (индивидуал юксалиш харитаси) технологияси асосида педагогнинг интеллектуал ресурсларини сафарбар этишга қаратилган когнитив тренинглар, муаммоли-қидирув топшириқлари, “интеллектуал лабиринт” ўйинлари ҳамда касбий қийинчиликларни индивидуаллаштирилган ва рефлексив ёндашув асосида бартараф этишга йўналтирилган акмеологик маслаҳат бериш (cоачинг) усулларини қўллаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан Бухоро вилояти Президент мактабида ташкил этилган педагогларнинг касбий маҳоратини оширишга бағишланган семинар-тренингларни ўтказишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги 03/33-1036-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчилар учун ишлаб чиқилган методик тавсиялар амалиётга самарали жорий этилиб, уларнинг касбий-интеллектуал салоҳияти, рефлексив фикрлаши ва инновацион фаолият юритиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
педагоглар интеллектуал салоҳиятининг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг кўп қиррали мезони аксиологик, операционал, креатив ва кўрсаткичли компонентлар асосида шахснинг касбий ўсишга тайёрлигини аниқловчи "ўзини-ўзи баҳолаш индекси", интеллектуал эгилувчанлик ва касбий қийинчиликларга нисбатан акме-барқарорлик даражаларини аниқлашнинг интеграллашган диагностик индикаторларини тавсия этиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан “Педагогик акмеология” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-150-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ёш педагогларнинг илмий-инновацион ва касбий-интеллектуал салоҳиятини комплекс баҳолаш, ривожлантириш ва мониторинг қилиш имкониятлари кенгайган.