Аҳмадов Ҳумоюн Ҳамза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг педагогик қарашлари (Гулистон ва Бўстон асарлари мисолида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped11752.
Илмий раҳбар: Жалилов Зарафшон Бахшиллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Камол Джамолович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Муслиҳиддин Саъдий Шерозий педагогик қарашларининг замонавий жамиятда ёш авлодни тарбиялаш жараёнида тутган ўрнини аниқлаш, мутафаккир ижодининг таълим ва тарбия амалиёти билан боғланиши, шунингдек, миллат ёшларини замонавий тенденсиялар асосида тарбиялаш соҳасида унинг педагогик ғояларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида илгари сурилган интеллектуал-маърифий, аксиологик-тарбиявий, креатив-компетенсиявий педагогик қарашларнинг интеллектуал жамиятни шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантиришга трансформатив таъсир кўрсатиш имкониятлари педагогик детерминантлар асосида аниқлаштирилган;
адиб асарларида илгари сурилган таълим-тарбияга оид аксиологик йўналтирилганлик, интеллектуал-компетенсиявий ривожланиш, ижтимоий-маънавий масъулият каби педагогик қарашларнинг мазмуни ХХИ аср таълим тенденсиялари - компетенсиявий ёндашув, шахсий ва касбий кўникмалар, миллий ва глобал фуқаролик, медиамаданият ҳамда маънавий иммунитетни шакллантириш нуқтаи назаридан замонавий педагогик парадигмалар билан интегратив уйғунлаштириш асосида консептуал-педагогик жиҳатдан интерпретация қилинган;
Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида ифодаланган аксиологик-маърифий йўналтирилганлик, маънавий-ахлоқий рефлекция, медиаонглилик, ижтимоий-маданий масъулият каби маърифий-педагогик ғояларнинг медиамаданият ва маънавий иммунитетни шакллантириш, ахлоқий тарбия мазмунини бойитиш ҳамда тарбиявий фаолиятнинг методик асосларини такомиллаштиришдаги трансформатив-интегратив салоҳияти ва педагогик имплементациясининг илмий-амалий имкониятлари асослаб берилган;
ёш авлодда танқидий ва ахлоқий тафаккур, миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти, инсонпарварлик ҳамда маънавий барқарорликни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион тарбиявий модел “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида илгари сурилган рефлексив-тарбиявий таъсир, шахсга йўналтирилган маърифий мулоқот каби педагогик ва аксиологик ўзини англаш, маънавий-ахлоқий резилентлик каби маънавий-ахлоқий ғояларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг педагогик қарашлари (Гулистон ва Бўстон асарлари мисолида) бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида илгари сурилган интеллектуал-маърифий, аксиологик-тарбиявий, креатив-компетенсиявий педагогик қарашларнинг интеллектуал жамиятни шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантиришга трансформатив таъсир кўрсатиш имкониятлари педагогик детерминантлар асосида аниқлаштирилган маълумотлардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-мартдаги 4031-8769-81-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5834-сонли гувоҳнома). Натижада, Шайх Саъдий Шерозийнинг педагогик қарашларининг замонавий таълимдаги аҳамияти асосида ўқитиш ва маънавий-маърифий ишларда фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган;
адиб асарларида илгари сурилган таълим-тарбияга оид аксиологик йўналтирилганлик, интеллектуал-компетенсиявий ривожланиш, ижтимоий-маънавий масъулият каби педагогик қарашларнинг мазмуни ХХИ аср таълим тенденсиялари - компетенсиявий ёндашув, шахсий ва касбий кўникмалар, миллий ва глобал фуқаролик, медиамаданият ҳамда маънавий иммунитетни шакллантириш нуқтаи назаридан замонавий педагогик парадигмалар билан интегратив уйғунлаштириш асосида консептуал-педагогик жиҳатдан интерпретация қилинган маълумотлар бўйича олий таълим муассасаларининг “60110100 – Педагогика” таълим йўналиши ўқув режасидаги фанлар бўйича “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи асосида нашр этилган ҳамда ўқув жараёнида назарий-амалий, ўқув-методик ва дидактик материаллар сифатида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 4-мартдаги 02/01-01-143-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ишида илгари сурилган илмий ғоялар, келтирилган илмий материаллар ва хулосалардан педагогика тарихи фани ва таълим-тарбия назариясини ўқитиш, махсус курслар ишлаб чиқиш, педагогика назариясига оид дарсликларга муҳим ўзгаришлар киритиш, ўқув қўлланмалар ва маърузалар тайёрланган;
Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида ифодаланган аксиологик-маърифий йўналтирилганлик, маънавий-ахлоқий рефлекция, медиаонглилик, ижтимоий-маданий масъулият каби маърифий-педагогик ғояларнинг медиамаданият ва маънавий иммунитетни шакллантириш, ахлоқий тарбия мазмунини бойитиш ҳамда тарбиявий фаолиятнинг методик асосларини такомиллаштиришдаги трансформатив-интегратив салоҳияти ва педагогик имплементациясининг илмий-амалий имкониятлари асослаб берилган маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”, “Мозий бисотидан”, “Асрларнинг асраганлари” кўрсатувлари сенарийси ва давра суҳбатлари уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадоканали давлат муассасасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01-09-225-сон маълумотномаси). Натижада, Саъдий Шерозийнинг ғоят юксак қадриятга эга бўлган ижодий мероси Республика олий таълим муассасаларининг таълим ва тарбия ишлари амалиётида беқиёс ўринга эга эканлиги тажриба – синов ишлари натижасида асосланган;
ёш авлодда танқидий ва ахлоқий тафаккур, миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти, инсонпарварлик ҳамда маънавий барқарорликни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион тарбиявий модел “Гулистон” ва “Бўстон” асарларида илгари сурилган рефлексив-тарбиявий таъсир, шахсга йўналтирилган маърифий мулоқот каби педагогик ва аксиологик ўзини англаш, маънавий-ахлоқий резилентлик каби маънавий-ахлоқий ғояларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялар асосида 2023-2025-йилларда Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотларда бажарилган Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348 рақамли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 16 июн кунидаги 02/4597-сон маълумотномаси). Натижада “Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳаси доирасида адиб асарлари ва маърифий меросида илгари сурилган таълим-тарбияга оид ғоялар ХХИ аср таълим тенденсиялари нуқтаи назаридан педагогик қайта талқин қилинган.