Жўрақулов Сардор Машраб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек адабиётида қитъа жанри (тарихи ва поетикаси), 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil6998.
Илмий раҳбар: Маматқулов Музаффар Раҳмонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.38.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Марғуба Дўстмиратовна, филология фанлари доктори; Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти тарихида лирик жанрлар тараққиётидаги қитъа жанрининг ўрнини, унинг тарихий-генетик асослари, тараққиёт босқичлари ва поетик ўзига хослигини очиб бериш, шу орқали қитъа ижодкорларининг ушбу жанр ривожига қўшган ҳиссасини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётидаги қитъа жанрининг илк илдизлари фолклордан ўсиб чиққанлиги Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асаридаги бадиий парчалар асосида аниқланиб, унинг ёзма шакли Югнакий, Яссавий шеърларига алоқадорлиги шакл, мазмун ва ғоявий консептлар билан исботланган;
қитъани шакл ва мазмун жиҳатдан Навоий тўлақонли жанр сифатида юқори чўққига олиб чиққанлиги “Хазойин ул-маоний” таркибида ҳамд, наът, ҳасби ҳол, пейзаж, ахлоқий мавзудаги қитъалар ҳисобига бойиганлиги далилланган;
ХВ–ХИХ асрлардаги қитъа жанрининг такомилига Навоий, Бобур, Хожа, Убайдий, Роқим, Мужрим Обид, Огаҳий, Шавқий Каттақўрғоний, Мирий, Роғиб, Аваз улкан ҳисса қўшганлиги мазкур ижодкорларнинг қитъалари вазни, қофияси, бадиийлик модуллари поетикаси мисолида исботланган;
Чустий, Чархий, Миразиз Аъзам, Эркин Воҳидов, Матназар Абдулҳаким, Шукур Қурбон, Саъдулла Ҳаким, Воҳид Луқмон қитъалари ХХ асрга келиб давр нуқтайи назардан шаклий томонидан ўзгарганлиги, ғоявий қолиплардан ҳоли бўлганлиги ҳамда эстетик жиҳатдан юқори савияга кўтарилганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида қитъа жанрининг тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек адабиётидаги қитъа жанрининг илк илдизлари фолклордан ўсиб чиққанлиги Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асаридаги бадиий парчалар асосида аниқланиб, унинг ёзма шакли эса Югнакий, Яссавий шеърларига алоқадорлиги шакл, мазмун ва ғоявий консептлар билан исботланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган ИЗ-2021020813-рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги 04/1-1324-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа қитъа жанрининг тарихий илдизига доир илмий хулосалар билан бойиган;
Қитъани шакл ва мазмун жиҳатдан Навоий тўлақонли жанр сифатида юқори чўққига олиб чиққанлиги “Хазойин ул-маоний” таркибида ҳамд, наът, ҳасби ҳол, пейзаж, ахлоқий мавзудаги қитъалар ҳисобига бойиганлиги далилланган илмий хулосалар Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказининг 2021–2024-йилларга мўлжалланган ЎА-1121-24-рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари илмий меросини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида ҳам илмий-амалий аҳамият касб этиб, халқаро даражадаги тадқиқот ишларига қўшимча материал сифатида хизмат қилган (599-4/АЗЕ-сон маълумотнома). Натижада ўзбек адабиётшунослигида қитъа жанрининг генезиси, тарихий илдизлари ва шаклланишининг назарий-услубий асосларини чуқур тадқиқ этиш орқали соҳадаги бадиий-эстетик таҳлиллар мазмуни янги илмий қарашлар ва далиллар билан сезиларли даражада бойитилган;
ХВ–ХИХ асрлардаги қитъа жанрининг такомилига Навоий, Бобур, Хожа, Убайдий, Роқим, Мужрим Обид, Огаҳий, Шавқий Каттақўрғоний, Мирий, Роғиб, Аваз улкан ҳисса қўшганлиги мазкур ижодкорларнинг қитъалари вазни, қофияси, бадиийлик модуллари поетикаси мисолида исботланганлигига оид илмий хулосалардан 2026-йил 9-феврал куни “Сирдарё” телерадиоканалида эфирга узатилган “Адабий гурунг” кўрсатувининг “Алишер Навоий қитъаларида ахлоқий-тарбиявий масалалар” мавзусига бағишланган алоҳида қисмида бевосита фойдаланилган (Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-мартдаги 239-сон маълумотномаси). Натижада мутафаккир шоирнинг назокатли қитъанавислик маҳорати, унинг асарларидаги ахлоқий-тарбиявий ғояларнинг теранлиги кенг телеаудиторияга илмий жиҳатдан пухта асосланган, оммабоп тилда таҳлил қилинган ҳолда етказиб берилган, бу эса кўрсатувнинг илмий-маърифий салмоғини ва томошабинлар орасидаги эътиборини оширишга хизмат қилган.