Исроилов Дилшодбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яшил иқтисодиётга ўтиш даврида кичик бизнес имкониятларини кенгайтириш”,
08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5902.
Илмий раҳбар: Бустонов Мансуржон Мардонақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD. 03/2025.27.12.I.15.07
Расмий оппонентлар: Муллабаев Баҳтиёр Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тажибаев Комилжон Қурбанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Яшил” иқтисодиётга ўтиш даврида кичик бизнес имкониятларини кенгайтириш орқали унинг истиқболдаги йўналиши бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- Услубий ёндашувга кўра “Яшил бизнесни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тадбиркорлик субектлари фаолиятини энергия самарадорлиги, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик стандартларга мувофиқлик, инновацион технологияларни жорий этиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида модернизация қилиш орқали уларнинг бозор рақобатбардошлиги, инвестиция жозибадорлиги ва узоқ муддатли иқтисодий барқарорлигини таъминловчи иқтисодий ривожланиш модели жиҳатидан такомиллаштирилган;
- Ҳудуддаги кичик бизнес корхонасининг экологик жавобгарлигини баҳолаш мазкур ҳудуддаги саноат юкламаси (С = 0,35-0,45), экологик хавф даражаси (ЭХ = 0,15-0,25), корхонанинг экологик барқарорликни таъминлашдаги иштироки (ЭБИ = 0,30-0,40) индикаторлари ўртасидаги мақбул нисбатни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
- Саноат ва қурилиш тармоқларида экологик адолатни таъминлаш тизимини жорий этишда “критик экологик юклама” (0,80 – 1,00), “юқори хавфли ҳолат” (0,60 – 0,79), “назорат талаб этувчи хавф” (0,40 – 0,59), “мўтадил таъсир даражаси” (0,25 – 0,39), “паст таъсир даражаси” (0,15 – 0,24), “жуда паст таъсир” (0,05 – 0,14), “экологик барқарор ҳудуд” (0,00 – 0,049) шкаласини бўйича меъёрлаштирилган қиймат орқали баҳолаш таклиф этилган;
- Наманган вилоятидаги саноат ва қурилиш тармоқларида ресурс тежамкор ишлаб чиқариш ва “яшил” технологиялар асосида фаолият юритаётган кичик бизнес субектлари ривожланишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари инерцион ва модернизацион сценарийлари бўйича ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш даврида кичик бизнес имкониятларини кенгайтириш орқали унинг истиқболдаги йўналиши бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “яшил бизнесни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тадбиркорлик субектлари фаолиятини энергия самарадорлиги, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик стандартларга мувофиқлик, инновацион технологияларни жорий этиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида модернизация қилиш орқали уларнинг бозор рақобатбардошлиги, инвестиция жозибадорлиги ва узоқ муддатли иқтисодий барқарорлигини таъминловчи иқтисодий ривожланиш модели жиҳатидан такомиллаштириш борасидаги ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Глобал иқтисодий хавфсизлик” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14 апрелдаги 136-сонли буйругʼи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий ривожланиш модели жиҳатидан такомиллаштирилган “яшил бизнесни ривожлантириш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудуддаги кичик бизнес корхонасининг экологик жавобгарлигини баҳолаш мазкур ҳудуддаги саноат юкламаси (С = 0,35-0,45), экологик хавф даражаси (ЭХ = 0,15-0,25), корхонанинг экологик барқарорликни таъминлашдаги иштироки (ЭБИ = 0,30-0,40) индикаторлари ўртасидаги мақбул нисбатни белгилаш таклифи Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2026-йил 28-апрелдаги 02-01-06-30-4100-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши схема натижасида ҳар бир корхонадан олинадиган экологик жавобгарлик индикаторлари ҳудудий даражада: саноат юкламасини аниқлаш; экологик хавф зоналарини белгилаш ҳамда ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;
саноат ва қурилиш тармоқларида экологик адолатни таъминлаш тизимини жорий этишда “критик экологик юклама” (0,80 – 1,00), “юқори хавфли ҳолат” (0,60 – 0,79), “назорат талаб этувчи хавф” (0,40 – 0,59), “мў'тадил таъсир даражаси” (0,25 – 0,39), “паст таъсир даражаси” (0,15 – 0,24), “жуда паст таъсир” (0,05 – 0,14), “экологик барқарор ҳудуд” (0,00 – 0,049) шкаласини бўйича меъёрлаштирилган қиймат орқали баҳолаш таклифи Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2026-йил 28-апрелдаги 02-01-06-30-4100-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида индекс ҳар бир ҳудуднинг экологик ҳолатини субектив баҳолаш эмас, балки аниқ меъёрлаштирилган рақам орқали баҳолаш механизми Наманган вилояти ҳудудларида “экологик адолат” тизимини такомиллаштириш бўйича дастурларда фойдаланиш имконини яратган;
Наманган вилоятидаги саноат ва қурилиш тармоқларида ресурс тежамкор ишлаб чиқариш ва “яшил” технологиялар асосида фаолият юритаётган кичик бизнес субектлари ривожланишининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган инерцион ва модернизацион сценарийлари бўйича прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2026-йил
28-апрелдаги 02-01-06-30-4100-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти
2026–2030-йилларда саноат ҳамда қурилиш соҳаларида фаолият юритаётган кичик бизнес субектларининг ривожланиш босқичларида оптимал қарорлар қабул қилиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган.