Нурдуллаев Алишер Ниятилла ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Илмий раҳбар: Исхакова Наргиза Патхиллаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларида инвестор лойиҳа бўйича мажбуриятларини вақтида бажармаса ёки молиялаштиришни кечиктирса, ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият суммасининг 0,1 фоиз миқдорида пеня белгилаш, ҳамда умумий пеня бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50 фоиздан ошмаслиг лозимглиги асослаб берилган;
инвестиция фаолиятини асоссиз текширишлардан институционал ҳимоялаш механизмларини жорий этиш асосида инвестиция лойиҳаларини қиймат мезонлари бўйича классификацияси устувор кичик (3 млн АҚШ долларигача), устувор ўрта (10 млн АҚШ долларигача), устувор йирик (100 млн АҚШ долларигача) ҳамда устувор стратегик (100 млн АҚШ долларидан юқори) тоифаларга ажратиш тизимини жорий этиш таклиф этилган;
умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда гаров таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда уларни сотиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатини кенгайтириш таклиф этилган;
иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатувчи омиллар бўйича оптимистик ссенарийсига асосланган 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларида инвестор лойиҳа бўйича мажбуриятларини вақтида бажармаса ёки молиялаштиришни кечиктирса, ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият суммасининг 0,1 фоиз миқдорида пеня белгилаш, ҳамда умумий пеня бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50 фоиздан ошмаслиг лозимглиги асослаб берилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 4 майдаги ТТ-22т02-691-сон маълумотномаси  ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳаларда инвесторлар мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга мажбур бўлади, молиявий рисклар назорат остида бўлади, ва лойиҳалар кечикмасдан амалга оширилади.
инвестиция фаолиятини асоссиз текширишлардан институционал ҳимоялаш механизмларини жорий этиш асосида инвестиция лойиҳаларини қиймат мезонлари бўйича классификацияси устувор кичик (3 млн АҚШ долларигача), устувор ўрта (10 млн АҚШ долларигача), устувор йирик (100 млн АҚШ долларигача) ҳамда устувор стратегик (100 млн АҚШ долларидан юқори) тоифаларга ажратиш тизимини жорий этиш таклиф этилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 4 майдаги ТТ-22т02-691-сон маълумотномаси  ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, инвесторлар фаолияти соддалаштирилади, лойиҳалар тартибли равишда баҳоланади ва муҳим стратегик лойиҳалар устувор эътибор билан қўллаб-қувватланади.
умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда гаров таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда уларни сотиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатини кенгайтириш таклиф этилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 4 майдаги ТТ-22т02-691-сон маълумотномаси  ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари хорижий инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда гаров сифатида ишлатилади, уларни сотиш имконияти кенгаяди, инвестициялар жалб қилинади ва иқтисодий самарадорлик ошади.
иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатувчи омиллар бўйича оптимистик ссенарийсига асосланган 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 4 майдаги ТТ-22т02-691-сон маълумотномаси  ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси).  Натижада, иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари ошади, инвестиция оқимлари кўпаяди, янги иш ўринлари яратилади, технология ва инновациялар трансфери кучаяди ҳамда иқтисодий ўсиш суръатлари барқарорлашади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish