Сулоймонов Исроилжон Исомиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бобурнома»да ғолиб ва мағлуб шахс руҳий ҳолатининг бадиий тасвири», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Fil74.
Илмий маслаҳатчи: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Қудратуллаев Ҳасан Самадович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулхакимович, филология фанлари доктори, профессор; Мустафа Уғурлу, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Бобурнома»да шахснинг зоҳири ва ботинида содир бўладиган ғолиблик ва мағлублик руҳий ҳолатининг бадиий тасвирини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Бобурнома»да шахснинг ташқи ва ички дунёсидаги ғолиблик ва мағлублик ҳолатлари бадиий тасвири очиб берилган;
Бобурнинг давр ва шахсларга холис баҳо берган эксперт сифатидаги фаолияти ҳамда мавзу моҳиятининг бир шахс тақдирида намоён бўлиш ҳолати (муаллиф тимсолида) асосланган;
давр ҳукмдорлари руҳиятидаги ғолиблик ва мағлублик ҳолати Шайбонийхон, Ҳусайн Бойқаро, Жаҳонгир Мирзо кабилар шахсияти мисолида аниқланган;
ғолиблик ва мағлублик тушунчаларининг руҳий ҳолатга таъсири, бек ва аъёнларнинг асарда тасвирланган хатти-ҳаракатлари, юриш-туришлари, муомала муносабатлари орқали ёритилган;
«Бобурнома»да эътиқодий қарашлар концепциясининг ғолиблик ва мағлублик масаласи билан боғлиқ жиҳатлари, асарда тасвирланган руҳоният кишиларининг Бобур шахсиятига таъсири масалалари далилланган;
жаҳон адиблари ва адабиётшуносларининг «Бобурнома» асосида яратилган асарларида тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин муаммоси очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Бобурнома»да ғолиб ва мағлуб шахслар руҳий ҳолатининг бадиий тасвири масаласини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар:
«Бобурнома»да давр ижтимоий-сиёсий ҳолатининг акс этиши, муаллифнинг ғолиблик ва мағлублик масаласига муносабати ҳамда Бобурнинг давр тарихининг эксперти сифатида намоён бўлиши тадқиқ этилган ўринлардан ОТ-Ф8-027 рақамли «Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 89-03-2258-сон маълумотномаси). Натижада муаллифнинг ғолиблик ва мағлублик масаласини тасвирлаш маҳорати ёритилган.
«Бобурнома»да тасвирланган руҳоният кишилари (тасаввуф арбоблари, шайхлар, уламолар) шахсияти тасвири таҳлилида комил инсон масаласининг ўрганилиши, ғолиб ва мағлуб тушунчасининг эътиқод нуқтаи назаридан баҳоланиши ҳамда муаллифнинг комил инсон ҳақидаги қарашлари таҳлили натижаларидан 5.1.17-рақамли «Шарқ мумтоз адабиётида комил инсон концепцияси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 89-03-2258-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида Бобур шахсиятида руҳоният вакилларининг таъсири, унинг буюк эътиқоди масаласи аниқланган.
«Бобурнома»да кенг қўлланилган шахс руҳиятини ифодаловчи тил бирликлари, атамаларнинг маъноларини изоҳлаш масаласини ёритишда ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июлдаги 89-03-2771-сон маълумотномаси). Натижада «Бобурнома»да ғолиб ва мағлуб шахс руҳиятини ифодаловчи бир қатор истилоҳларнинг ифода тарзи аниқлаштирилган.
«Бобурнома» Шарқ тарихнавислиги ва бадиий насрнинг энг илғор анъаналарини ўзида мужассамлаштирган асар экани, унда муаллифнинг ўзига хос оригинал услуби ва ёндашуви каби жиҳатларнинг намоён бўлиши ва диссертация материалларидан ХТ-Ф-2-004 рақамли «Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 89-02-2922-сон маълумотномаси). Илмий нитажанинг қўлланиши ғолиблик ва мағлублик тушунчасининг генезиси, халқ оғзаки ижоди жанрларидан муаллифнинг фойдаланиш маҳорати каби масалаларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилган.
«Бобурнома»да муаллифнинг илоҳиёт сирларига, самовий қудратга бўлган ишончи, унинг самовий жисмларга, уларнинг ҳаракатига бўлган муносабати масаласини аниқлашда Ф-1-ХТ-О-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 89-02-2922-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари «Бобурнома»да туш тасвири, тушнинг шахс руҳиятига, ғолиблик ва мағлублик концептига таъсири масаласини аниқлашда манба бўлиб хизмат қилган.
«Бобурнома»да муаллифнинг даврга, тарихий шахсларга объектив баҳо бера олган эксперт сифатидаги фаолиятини очиб беришда «Татар адабиёти тарихи», «Татар фольклори» кўптомликларини тайёрлашда фойдаланилган (Татаристон Республикаси Г.Ибрагимов номидаги Тил, адабиёт ва санъат институти маълумотномаси). Натижада, Бобурнинг давр тарихига, тарихий шахсларга бўлган муносабатига оид назарий хулосалар чиқарилган.
Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканалининг «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» ва «Шоҳ ва шоир» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 3 майдаги 02-13-820-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойиган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими қошидаги «Садоқат» ижодий тўгараги фаолиятида диссертация илмий натижаларидан фойдаланиб семинарлар ўтказилган, жумладан: «Бобурнома»нинг бадиий қиммати, жаҳоний аҳамияти, асарда давр ижтимоий-сиёсий ҳолатининг акс этиши ҳамда муаллифнинг давр тарихига ва тарихий шахсларга берган объектив баҳоси тадқиқи муаммосини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 13 майдаги 01-03-12/517-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар ёш ижодкорларнинг Бобур шахсияти ва «Бобурнома»ни теранроқ англашларига кўмаклашган.