Хурамов Зафар Ражабалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини такомилаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Илмий раҳбар: Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини такомилаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тугатилаётган корхоналар активлари уч ой давомида сотилмаган тақдирда, 15 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритувчи хорижий инвесторлар учун уларнинг бошланғич баҳоси 50 фоизгача босқичма-босқич, ҳар сафар 10 фоиздан пасайтирилган ҳолда, савдоларга чиқарилиб, сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга ошириш таклиф этилган;
йирик хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида, қиймати 60 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвестор улуши 50 фоиздан кам бўлмаган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларининг 15 фоизини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган;
шаҳар ҳудудларида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ, туманларда эса қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция мажбуриятини олган лойиҳа ташаббускорларига ер участкаларини вақтинча тўғридан-тўғри ижарага бериш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳалар учун электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструксия ва таъмирлаш ишларига республика бюджети маблағлари асосида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга 5 фоиз ставка билан уч йил муддатга қайтариладиган бюджет ссудаси ажратиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тугатилаётган корхоналар активлари уч ой давомида сотилмаган тақдирда, 15 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритувчи хорижий инвесторлар учун уларнинг бошланғич баҳоси 50 фоизгача босқичма-босқич, ҳар сафар 10 фоиздан пасайтирилган ҳолда, савдоларга чиқарилиб, сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга ошириш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, тугатилаётган корхоналар активларининг реализацияси тезлашади, хорижий инвестициялар ҳажми ошади, ишлаб чиқариш қувватлари қайта тикланади, янги иш ўринлари яратилади ҳамда бюджет тушумлари кўпаяди, ҳудудий иқтисодий фаоллик мустаҳкамланади.
йирик хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида, қиймати 60 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвестор улуши 50 фоиздан кам бўлмаган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларининг 15 фоизини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, йирик хорижий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиш суръати тезлашади, инвесторлар харажатлари камаяди, ҳудудларда саноат инфратузилмаси ривожланади, юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошади.
шаҳар ҳудудларида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ, туманларда эса қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция мажбуриятини олган лойиҳа ташаббускорларига ер участкаларини вақтинча тўғридан-тўғри ижарага бериш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция жараёнлари соддалашади, лойиҳаларни амалга ошириш муддати қисқаради, ер ажратиш шаффофлиги ошади, ҳудудларда тадбиркорлик фаоллиги кучаяди, янги иш ўринлари яратилади ва маҳаллий бюджет тушумлари кўпаяди.
инвестиция лойиҳалар учун электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструксия ва таъмирлаш ишларига республика бюджети маблағлари асосида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга 5 фоиз ставка билан уч йил муддатга қайтариладиган бюджет ссудаси ажратиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларининг инфратузилмавий таъминоти яхшиланади, корхоналар молиявий юкламаси камаяди, ишлаб чиқариш қувватлари тезроқ ишга туширилади, хорижий инвестициялар оқими ошади ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланиш суръатлари жадаллашади.