Пардаев Эркин Эгамберди ўғлининг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6005
Илмий раҳбар: Бозоров Бердимурод Улуғмурадович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Халимов Жавлонбек Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида корхоналарда хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини интеграл баҳолаш усули корхонанинг ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари самарадорлигини паст (0,001≤ Иис <0,250), ўрта (0,251≤ Иис <0,490) ва юқори (0,491≤ Ис <1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни алоҳида йўналишлар бўйича тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
корхонада хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш тизими корхонада меҳнат жараёнларини ташкил қилишнинг инновацион усулларини жорий қилиш, хизмат кўрсатишнинг интеллектуаллашув даражасини ошириш, хизмат кўрсатишнинг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик компонентларини алоҳида блокларга гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
корхонада хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишнинг интенсив омили сифатида ходим лавозимга қўйиладиган умумий, ихтисослик ва махсус талабларни шакллантириш, хизмат кўрсатиш жараёнида ишчи-ходимларнинг ўзгаришларга тайёрлиги, профессионаллик ҳамда тадбиркорлик лаёқати билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторларини шакллантириш асосида мутахассис-кадрларнинг корпоратив компетенсия модели ишлаб чиқилган.
Самарқанд вилоятида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми, ялпи ҳудудий маҳсулот, жами хизматлар ҳажми, жон бошига реал даромадлар, хизмат соҳасида банд бўлганлар, кичик бизнес маҳсулоти, туристик экспорт, ўртача ойлик иш ҳақи, иқтисодий фаол аҳоли, чакана савдо, жон бошига хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари асосида жами хизматлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда хизмат  кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
корхоналарда хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини интеграл баҳолаш усулини корхонанинг ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари самарадорлигини паст паст (0,001≤ Иис <0,250), ўрта (0,251≤ Иис <0,490) ва юқори (0,491≤ Ис <1,00) даражали даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни алоҳида йўналишлар бўйича тизимлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2030-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 2-июндаги 02-20/4891-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхоналарда хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини обектив баҳолаш асосида бошқарув қарорларини оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
корхонада хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш тизимини корхонада меҳнат жараёнларини ташкил қилишнинг инновацион усулларини жорий қилиш, хизмат кўрсатишнинг интеллектуаллашув даражасини ошириш, хизмат кўрсатишнинг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик компонентларини алоҳида блокларга гуруҳлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2030-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 2-июндаги 02-20/4891-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонада меҳнат жараёнларини ташкил қилишнинг инновацион усулларини жорий қилиш хизмат кўрсатишнинг интеллектуаллашув даражаси ва меҳнат самарадорлигини ошириш имконини берган; 
корхонада хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишнинг интенсив омили сифатида ходим лавозимга қўйиладиган умумий, ихтисослик ва махсус талабларни шакллантириш, хизмат кўрсатиш жараёнида ишчи-ходимларнинг ўзгаришларга тайёрлиги, профессионаллик ҳамда тадбиркорлик лаёқати билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторларини шакллантириш асосида мутахассис-кадрларнинг корпоратив компетенсия модели Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2030-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 2-июндаги 02-20/4891-сонли маълумотномаси).  Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхонасининг ходимга тақдим қилаётган талабларини конкретлаштириш ва натижаларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имконини берган;
Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2030-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 2-июндаги 02-20/4891-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмини 3,1 мартага ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish