Қурбанов Феруз Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экспорт салоҳиятини оширишнинг минтақавий хусусиятлари” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6602.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Эргаш Бактурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Мадрахимова Шоҳиста Баҳром қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида минтақа иқтисодиётининг экспорт салоҳиятини оширишнинг минтақавий хусусиятларига оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қўшилган қиймат занжирини яратиш, ресурслар тежамкорлигини ошириш, экспорт маҳсулотларининг ҳаётийлик даврини узайтирш ва экспорт барқарорлигига таъсир қилувчи омилларнинг “Ресурс–Қиймат–Экспорт (РҚЕ)” интеграллашган модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда экспорт савдо географиясини кенгайтириш ва унинг фаолиятининг давомийлигига таъсир этувчи омилларнинг устуворлигини ягона тизимда ифодаловчи “дриверс–проcессес–оутcомес” ёндашуви асосидаги “Яшил экспорт” самарадорлиги консептуал модели таклиф этилган; 
Хоразм вилоятининг экспорт рақобатбардошлигини оширишда вақт ва харажатларни мақбул логистика орқали қисқартиришнинг Мултимодал марказлашган транспорт-логистика тармоғи модели таклиф этилган; 
минтақа экспорт самарадорлигини оширишда Хоразм вилояти экспорт кўрсаткичларининг АРИМА модели асосида 2026-2032-йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экспорт салоҳиятини оширишнинг минтақавий хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қўшилган қиймат занжирини яратиш, ресурслар тежамкорлигини ошириш, экспорт маҳсулотларининг ҳаётийлик даврини узайтирш ва экспорт барқарорлигига таъсир қилувчи омилларнинг “Ресурс–Қиймат–Экспорт (РҚЕ)” интеграллашган модели Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-майдаги 4-09/4659-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур модел ҳудудда ресурслардан самарали фойдаланиш, экспорт маҳсулотларида қўшилган қиймат улушини ошириш, экспорт фаолиятининг узлюксизлигини таъминлаш ҳамда минтақанинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда экспорт савдо географиясини кенгайтириш ва унинг фаолиятининг давомийлигига таъсир этувчи омилларнинг устуворлигини ягона тизимда ифодаловчи “дриверс–проcессес–оутcомес” ёндашуви асосидаги “Яшил экспорт” самарадорлиги консептуал модели Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-майдаги 4-09/4659-сон маълумотномаси). Натижада, янги экспорт бозорлари ва савдо йўналишларини аниқлаш, экспорт географиясини диверсификация қилиш, экологик барқарор экспорт фаолиятини ривожлантириш ҳамда минтақанинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш имконияти яратилган;
Хоразм вилоятининг экспорт рақобатбардошлигини оширишда вақт ва харажатларни мақбул логистика орқали қисқартиришнинг Мултимодал марказлашган транспорт-логистика тармоғи модели Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-майдаги 4-09/4659-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт юкларини ташиш жараёнларининг самарадорлиги оширилган, транспорт-логистика харажатларини камайтириш, етказиб бериш муддатларини қисқартириш ҳамда экспорт корхоналарининг ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини такомиллаштиришга эришилган;
минтақа экспорт самарадорлигини оширишда Хоразм вилояти экспорт кўрсаткичларининг АРИМА модели асосида 2026-2032-йиллар учун прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-майдаги 4-09/4659-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд экспорт салоҳиятининг истиқболдаги ривожланиш тенденсияларини аниқлаш, экспорт ҳажмини барқарор ошириш, стратегик режалаштириш самарадорлигини кучайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли даромадлари ва ҳудуд иқтисодий фаоллигини ошириш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish