Ходжиев Азизжон Рашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Байдарка ва каноеда спортчиларнинг юқори спорт маҳорати босқичида машғулот юкламаларининг ҳажми ва интенсивлигини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7685.
Илмий раҳбар: Коробейников Георгий Валерович биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шеров Зокир Тўйлиевуч педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақолпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Юқори малакали эшкак эшувчиларнинг машғулот юкламалари ҳажми ва интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда йиллик тайёргарлик жараёнини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
байдарка ва каноеда эшкак эшувчиларнинг 200 м ва 1000 м мусобақа масофаларида фаолиятни таъминловчи анаероб-алактат, анаероб-лактат ва аероб энергия таъминоти механизмларининг улушини аниқлаш асосида машғулот юкламаларини спортчиларнинг мусобақавий ихтисослиги, функсионал имконияти ва масофа хусусиятига мувофиқ оқилона тақсимлаш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали эшкак эшувчиларнинг базавий, махсус масофавий ҳамда мусобақа чидамлилиги, тезлик ва старт қувватини мақсадли ривожлантиришга қаратилган машғулот юкламаларини юрак уриш частотаси, лактат кўрсаткичлари ва иш шиддатига боғлиқ ҳолда интенсивлик зоналари бўйича таснифлаш орқали машғулот жараёнини босқичма-босқич тизимлаштириш имконияти кенгайтирилган;
йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламалари ҳажми ва шиддати нисбати, тайёргарлик босқичлари кетма-кетлиги, макро- ва мезоциклларда юкламаларнинг вақт бўйича ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган машғулот тузилмаси асосида юқори малакали эшкак эшувчиларнинг юкламаларини оптимал режалаштириш услубияти такомиллаштирилган;
эшкак эшувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, анаероб алмашинув чегараси (АНАЧ), максимал юрак уриш частотаси (МЮЧ), тикланиш жараёнлари динамикасига ижобий таъсир кўрсатувчи махсус машқлар, интенсивлик зоналарига асосланган юклама воситалари ҳамда индивидуаллаштирилган назорат усулларини қўллаш орқали йиллик тайёргарлик даврида машғулот юкламаларини оптимал бошқариш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали эшкак эшувчиларнинг машғулот юкламалари ҳажми ва интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда йиллик тайёргарлик жараёнини оптималлаштириш қаратилган воситаларни қўллаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
байдарка ва каноеда эшкак эшувчиларнинг 200 м ва 1000 м мусобақа масофаларида фаолиятни таъминловчи анаероб-алактат, анаероб-лактат ва аероб энергия таъминоти механизмларининг улушини аниқлаш асосида машғулот юкламаларини спортчиларнинг мусобақавий ихтисослиги, функсионал имконияти ва масофа хусусиятига мувофиқ оқилона тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг байдарка ва каноеда эшкак эшувчиларнинг машғулотлар жараёнига тадбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02-16/10265-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали эшкак эшувчиларни машғулот юкламаларининг ҳажми ва интенсивлиги 12,6% га ошган;
юқори малакали эшкак эшувчиларнинг базавий, махсус масофавий ҳамда мусобақа чидамлилиги, тезлик ва старт қувватини мақсадли ривожлантиришга қаратилган машғулот юкламаларини юрак уриш частотаси, лактат кўрсаткичлари ва иш шиддатига боғлиқ ҳолда интенсивлик зоналари бўйича таснифлаш каби таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби эшкак эшувчиларининг машғулотларига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02-16/10265-сон маълумотномаси). Натижада, техник машқлари (қайиқ буриш)да тажриба гуруҳи эшкак эшувчиларда ўртача нисбий ўсиш 6,68% га яхшиланган;
йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламалари ҳажми ва шиддати нисбати, тайёргарлик босқичлари кетма-кетлиги, макро- ва мезоциклларда юкламаларнинг вақт бўйича ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган машғулот тузилмаси бўйича таклиф ва тавсиялар Сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг байдарка ва каноеда эшкак эшувчиларнинг машғулотлар жараёнига тадбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02-16/10265-сон маълумотномаси). Натижада, мувозанат сақлаш тести бўйича ушлаб туриш машқида тажриба гуруҳи синалувчилари ўртача 18,35% га ошган;
эшкак эшувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, анаероб алмашинув чегараси (АНАЧ), максимал юрак уриш частотаси (МЮЧ), тикланиш жараёнлари динамикасига ижобий таъсир кўрсатувчи махсус машқлар, интенсивлик зоналарига асосланган юклама воситалари ҳамда индивидуаллаштирилган назорат усулларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар эшкак эшиш спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари Республика спорт мактабининг байдарка ва каноеда эшкак эшувчиларнинг машғулот жараёнларига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02-16/10265-сон маълумотномаси). Натижасида, гантел билан кўкракдан босиш машқи ўртача нисбий ўсиш кўрсаткичи 10,84% га яхшиланган.