Шатурсунов Тимур Гайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт машғулотларнинг бошланғич босқичидаги ёш дзюдочиларни тайёрлаш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2344.
Илмий раҳбар: Баязитов Камил Фаритович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валерович биология фанлари доктори, профессор; Дадабоев Одилжон Жалолиддинович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич босқичдаги ёш дзюдочиларнинг тайёргарлик жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш дзюдочиларнинг ўқув йиллари машғулот юкламаларини оптимал режалаштириш мақсадида вариация коеффициентлари ўзгаришига боғлиқ ҳолда тайёргарлик турлари нисбатларини рационал меъёрлаштириш ҳисобига класификация бўйича техник усулларни ўргатиш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш дзюдочиларнинг умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик ва назарий тайёргарлик жараёнини ташкил этувчи асосий таркибий қисмларини қўллаш учун мақсадли, услубий, таркибий ва якуний элементларни қўшма-вариатив ёндошув схемасини туташ-комплекс усулда фойдаланиш ҳисобига жисмоний машқларни ўзлаштиш имкониятлари оширилган;
бошланғич босқичидаги ёш дзюдочиларнинг мутлоқ, портловчи ва куч чидамлилигини ривожлантириш мақсадида такрорий, экстенсив интервалли машқларни узоқ муддатда ҳамда юкламаларни узлюксиз бажаришга қаратилган ҳафталик микроцикллар дастуридан тайёргарлик даврида фойдаланиш ҳисобига жисмоний сифат ва қобилятларни ошириш услубияти такомиллаштирилган;
ёш дзючиларнинг ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш учун турли йўналишдаги микро ва мезоцикллардан вариатив фойдаланишни ўз ичига олган ўқув йиллари кесимида тайёргарликнинг наъмунавий режасини такомиллаштириш ҳисобига машғулот самарадорли оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич босқичдаги ёш дзюдочиларнинг тайёргарлик жараёнини такомиллаштиришга бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш дзюдочиларнинг ўқув йиллари машғулот юкламаларини оптимал режалаштириш мақсадида вариация коеффициентлари ўзгаришига боғлиқ ҳолда тайёргарлик турлари нисбатларини рационал меъёрлаштириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар Миробод тумани 1-сонли спорт мактабининг ўқув-машғулотига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 02-16/9571-сон маълумотномаси). Натижада, ошириб ташлаш усулларини бажариш 9-11 % га яхшиланган;
ёш дзюдочиларнинг умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик ва назарий тайёргарлик жараёнини ташкил этувчи асосий таркибий қисмларини қўллаш учун мақсадли, услубий, таркибий ва якуний элементларни қўшма-вариатив ёндошув схемасини туташ-комплекс усулда фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон дзюдо Федерацияси томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 02-16/9571-сон маълумотномаси). Натижада, махсус жисмоний тайёргарлигини 13,2 % га ўсган;
бошланғич босқичидаги ёш дзюдочиларнинг мутлоқ, портловчи ва куч чидамлилигини ривожлантириш мақсадида такрорий, экстенсив интервалли машқларни узоқ муддатда ҳамда юкламаларни узлюксиз бажаришга қаратилган ҳафталик микроцикллар дастуридан тайёргарлик даврида фойдаланиш бўйича таклифлар Сиордарё вилояти Сайхунобод тумани спорт мактабининг дзюдо бўлими ўқув-машғулотида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 02-16/9571-сон маълумотномаси). Натижада, умумий жисмоний тайёргарлик самарадорлигини 12,5 % га ўсган;
ёш дзючиларнинг ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш учун турли йўналишдаги микро ва мезоцикллардан вариатив фойдаланишни ўз ичига олган ўқув йиллари кесимида тайёргарликнинг наъмунавий режасини такомиллаштириш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани спорт мактабининг ўқув жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 02-16/9571-сон маълумотномаси). Натижада, ёш дзюдочиларнинг спорт натижаларини о'ртача 13-17 % га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish