Абдуллаев Эркинжон Аъзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2554
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Турсунов Жаҳонгир Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шаробиддинов Акрамжон Гойиббаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган тизимли таҳлил асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақил актуарий иштирокидаги мажбурий актуар текширув орқали суғурта ташкилотлари соф фойдасини тақсимлаш ва суғурта бозори капиталлашувини ошириш асосланган;
суғурта ташкилотларининг депозит инвестицияларини банкларнинг НПЛ даражаси асосида баҳолаш ҳамда юқори НПЛга эга банклардаги депозитларни ноликвид актив сифатида эътироф этиш орқали инвестиция портфели ликвидлигини ошириш механизми таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари тўловга қобилияцизлигида суғурта қилдирувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суғурта бозори барқарорлигини таъминлашга қаратилган санация, тугатиш ва суғурта портфелини ўтказишнинг комплекс механизми ишлаб чиқилган;
телематика технологиялари асосида ҳайдовчининг индивидуал рискини баҳолаш ва суғурта тарифларини актуар ҳисоблаш механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мустақил актуарий иштирокидаги мажбурий актуар текширув орқали суғурта ташкилотлари соф фойдасини тақсимлаш ва суғурта бозори капиталлашувини ошириш таклифи “Алском суғурта компанияси” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 29-декабрдаги 02-8149-сонли маълумотномаси). Натижада, “Алском суғурта компанияси” АЖ нинг устав капитали 2025-йил 30-сентябрда 40 181 954 040 сўмдан 60 272 931 060 сўмга оширилди, алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори 51 162 582 000 сўмга ошиб, 20,6 фоизга эришилди, Компания учун қўшимча мижозларни жалб қилишга имкон яратган.
суғурта ташкилотларининг депозит инвестицияларини банкларнинг НПЛ даражаси асосида баҳолаш ҳамда юқори НПЛга эга банклардаги депозитларни ноликвид актив сифатида эътироф этиш орқали инвестиция портфели ликвидлигини ошириш механизми таклиф “Алском суғурта компанияси” АЖ ва “Фаровон суғурта” АЖ фаолиятларига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 29-декабрдаги 02-8149-сонли маълумотномаси, “Фаровон суғурта” АЖнинг 2025-йил 30-декабрдаги 28-сонли маълумотномаси). Натижада, “Алском суғурта компанияси” АЖ нинг шўба компанияси бўлган “Фаровон суғурта” АЖнинг 2021-2026 йилларда 5,9 млрд.сўм каби инвестиция қўйилмаларини муаммоли дебитор қарздорлик сифатида шаклланиб қолишини олдини олишга имкон яратган.
суғурта ташкилотлари тўловга қобилияцизлигида суғурта қилдирувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суғурта бозори барқарорлигини таъминлашга қаратилган санация, тугатиш ва суғурта портфелини ўтказишнинг комплекс механизмини жорий этиш таклифи “Алском суғурта компанияси” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 29-декабрдаги 02-8149-сонли маълумотномаси). Натижада, суғурта компанияларининг 2023-2025 йилларда тўловга лаёқатлилиги ўрта ҳисобда 5,6 фоизга ортган, 2030-йилга қадар 8-10 фоизга ошиш имконини берган.
телематика технологиялари асосида ҳайдовчининг индивидуал рискини баҳолаш ва суғурта тарифларини актуар ҳисоблаш механизмига доир таклифи “Фаровон суғурта” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Фаровон суғурта” АЖнинг 2025-йил 30-декабрдаги 28-сонли маълумотномаси). Натижада, транспорт воситаларини суғурталашда телематика воситаларини қўллаш ҳисобига суғурта хизматлари бозорига қўшимча 45,3 млрд.сўм суғурта мукофотларини жалб қилишга, суғурта қамровини ихтиёрий суғурта турлари бўйича 30 фоизгача етказиш имконини яратади.