Нурова Нигора Садиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссерация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали холецистит ва панкреатитни даволашда доривор ўсимликлардан фойдаланишни такомиллаштири” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4046.
Илмий раҳбар: Ражабова Гулчеҳра Ҳамраевна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали панкреатит ва тошсиз холециститни клиник-лаборатор ва асбобий таҳлилларига асосланган ҳолда даволашда доривор ўсимликлардан фойдаланишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 клиник, лаборатор ва анамнестик маълумотларнинг комплекс интеграл таҳлили асосида сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холецистит ривожланишининг модификацияланадиган хавф омиллари аниқланган;
альфа-амилаза ва холецистокинин кўрсаткичларининг мувофиқ ўзгариши орқали меъда ости бези ва ўт қопи функцияларининг бир вақтда барқарорлашишига эришилиши, ушбу ёндашувнинг билиопанкреатик тизимда синхрон патогенетик коррекцияни таъминловчи янги терапевтик концепция сифатида асосланган;
сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститни комплекс даволашда глюкобрассицинни қўллашнинг клиник самарадорлиги исботланган;
сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститнинг клиник, лаборатор ва инструментал маркерлари интеграциясига асосланган персоналлаштирилган фитотерапия алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали холецистит ва панкреатитни даволашда фитотерапиядан фойдаланиш усули бўйича олинган илмий натижаларига кўра: 
биринчи илмий янгилик: клиник, лаборатор ва анамнестик маълумотларнинг комплекс интеграл таҳлили асосида сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холецистит ривожланишининг модификацияланадиган хавф омиллари аниқланганлиги бўйича “Сурункали холецистит  ва панкреатитни даволашда фитотерапиядан фойдаланиш усули” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-м/095 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.07.2025 йил, 1142-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқ) ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07 июл 2025 йил 146-И/Ч сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган.  (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 07 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф омилларини эрта аниқлаш ва бартараф этиш касалланиш даражасини камайтирш, асоратларнинг олдини олиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ва функционал ҳолатларини яхшилаб, ногиронлик камаёишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларининг ўз вақтида олди олиниб, ҳар бир бемор учун қўшимча диагностик ва даволаш харажатларининг битта бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1550000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститнинг ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омилларининг тизимлаштирилиши орқали хавф омилларининг эрта профилактикаси, беморларнинг ҳаёт сифати ва фунционал имкониятлари яхшиланиб, ногиронлик ҳолатларининг камайишига ва битта бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан йилига 1550000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. 
иккинчи илмий янгилик: альфа-амилаза ва холецистокинин кўрсаткичларининг мувофиқ ўзгариши орқали меъда ости бези ва ўт қопи функцияларининг бир вақтда барқарорлашишига эришилиши, ушбу ёндашувнинг билиопанкреатик тизимда синхрон патогенетик коррекцияни таъминловчи янги терапевтик концепция сифатида асосланганлиги тасдиқланганлиги бўйича “Сурункали холецистит  ва панкреатитни даволашда фитотерапиядан фойдаланиш усули” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг  2025 йил 30 апрелдаги 25-м/095 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.07.2025 йил, 1142-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқ) ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07 июл 2025 йил 146-И/Ч сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган.  (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 07 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ташхис қўйиш сифати ва даволаш самарадорлиги ошиб, асоратлар хавфини камайтиришга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Ташхис ва даволаш тадбирларини оптималлаштириш даволаниш харажатларини қисқартиришга ва стационар ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтириб, даволаш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни қисқартиришга хизмат қилиди. Хар бир бемор учун йиллик стационар даво харажатлари ўртача 3850000 сўм бюджетдан ва 3300000 сўм миқдорда бюджетдан ташқари харажат иқтисод қилинган. Хулоса: Ошқозон ости бези ва ўт пуфагининг функционал ҳолати ўртасидаги клиник-патогенетик ўзаро боғлиқликлар аниқланди, бу эса ташхис қўйишни ва патогенетик асосланган терапияни такомиллаштириш имконини бериб, беморларда асоратларни эрта олдини олиш орқали ҳар бир бемор учун йиллик ўртача 3850000 сўм бюджет ва 3300000 сўм миқдорда бюджетдан ташқари харажат иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик: сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститни комплекс даволашда глюкобрассицинни қўллашнинг клиник самарадорлиги исботланганлиги бўйича “Сурункали холецистит  ва панкреатитни даволашда фитотерапиядан фойдаланиш усули” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг  2025 йил 30 апрелдаги 25-м/095 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.07.2025 йил, 1142-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқ) ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07 июл 2025 йил 146-И/Ч сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган.  (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 07 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Даволаш самарадорлигини ошириш, аломатлар яққоллигини камайтириш, бошқа оғир асоратларнинг олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиб, ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини камайтириш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Даволаш муддатларини қисқартириш, қўшимча давога бўлган эҳтиёжни пасайтириш ва тиббий ёрдам харажатларини ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 3500000 сўм, бюджетдан ташқари 3200000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститни комплекс даволашда глюкобрассицинни қўллаш клиник ҳамда лаборатория кўрсаткичларининг янада сезиларли яхшиланишини таъминлаб, юқори клиник самарадорликка эга эканлигини илмий жиҳатдан асосланди ва бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 3500000 сўм, бюджетдан ташқари 3200000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститнинг клиник, лаборатор ва инструментал маркерлари интеграциясига асосланган персоналлаштирилган фитотерапия алгоритми ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича “Сурункали холецистит  ва панкреатитни даволашда фитотерапиядан фойдаланиш усули” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг  2025 йил 30 апрелдаги 25-м/095 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.07.2025 йил, 1142-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқ) ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07 июл 2025 йил 146-И/Ч сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган.  (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 07 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволаш самарадорлигини оширди, асоратларини, яширин шаклларини барвақт ташхислашга, ремиссия давомийлигини узайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган баҳолаш ва фитотерапия алгоритмини клиник амалиётга жорий этиш орқали дори-дармонлар юкламасини камайтирди, касаллик хуружлари сонини қисқартиради ҳамда беморларни даволаш ва реабилитация қилиш харажатларини ҳар бир бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан йилига 2850000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1900000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Таклиф этилган алгоритм клиник-лаборатор ва инструментал кўрсаткичлар асосида сурункали панкреатит ва сурункали тошсиз холециститга чалинган беморларда хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, индивидуаллаштирилган даволаш ва динамик кузатув тактикасини белгилаш орқали битта бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан йилига 2850000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1900000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish