Маматханова Чарос Боходировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўйин миелопатияси туфайли ногиронлиги бўлган шахсларнинг клиника, диагностика ва тиббий ижтимоий экспертиза аспекти ва реабилитацияси», 14.00.13 –  Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib420.
Илмий раҳбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уринов Муса Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нургужаев Еркин Смагулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўйин миелопатияси асорати чаноқ аъзолари дисфункцияси билан оғриган беморларни ташхислаш, табақалаштириш, даво чора-тадбирлари, тиббий ижтимоий экспертиза ва реабилитациясини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор биомеханик беқарорлик, яллиғланиш, суяк ремоделлашуви ва стеноз прогрессиясини қамраб олган, шикастланишдан кейинги каскаднинг патогенетик механизмларига асосланган БМнинг уч босқичли (бошланғич, каскад, якуний) ривожланиш динамикаси модели ишлаб чиқилган;
беморларни хавф гуруҳларига табақалаштириш имконини берувчи нохуш прогнознинг мустақил предикторлари: C5–C7 даражасида зарарланиш (OR=4,1), сийдик тутилиши (OR=5,6), ёш >50 (OR=3,2), стеноз >50% (OR=4,1) аниқланган;
бўйин миелопатиясининг эрта даврида, клиник неврологик асоратларини тикланишига қаратилган комплекс персоналлаштирилган профилактик чора тадбирларнинг чанок  аъзолари дисфункцияси камайиши, юқори сийдак-аъзолари инфекциялари қисқариши ва ҳаёт сифати кўрсаткичилигини ошиши, юқори якуний босқичга ўтишини тўхтатилиши самарадорлиги исботланган; 
бўйин миелопатияси билан касалланган беморларни клиник, параклиник ва асоратларни даражасига қараб (учта гуруҳига) табақалаштириш орқали дифференциал даволаш тактикасига мултидисциплинар ёндошув ишлаб чиқилган.
илк бор стеноз >50% бўлган ҳолатларда эрта хирургик декомпрессияни чаноқ азолари дисфункциясини агрессив коррекция қилиш билан биргаликда қўллаш юқори хавф гуруҳидаги беморларда ногиронликни олдини олувчи ва прогнозни яхшиловчи асосий омиллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўйин миелопатиялари оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг клиникаси, диагностикаси ва тиббий-ижтимоий экспертизаси ҳамда реабилитацияси жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи янгилик: илк бор биомеханик беқарорлик, яллиғланиш, суяк ремоделлашуви ва стеноз прогрессиясини изчил қамраб олган, шикастланишдан кейинги каскаднинг патогенетик механизмлари таҳлилига асосланган БМнинг уч босқичли (бошланғич, каскад, якуний) ривожланиш динамикаси модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгаши томонидан 2026 йил 28 январдаги 58-сон билан тасдиқланган «Мультидисциплинарный алгоритм ведения больных с вертеброгенной миелопатией» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва 2.02.2026 йилдаги 12-I-сонли буйруқ, Наманган вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 5.02.2026 йилдаги 11-A/F-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 58-сон). Ижтимоий самарадорлиги: шифокорларга касалликни энг эрта босқичларида (инициал) аниқлаш ва оғирроқ шаклларга ўтиш механизмларини тушуниш имконини берди. Бу қайтариб бўлмайдиган неврологик бузилишлар пайдо бўлишидан олдин ўз вақтида аралашув имкониятини таъминлайди, бу эса чуқур ногиронликнинг олдини олиш орқали аҳолининг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга бевосита ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: босқичли моделлаштириш даволаш-диагностика жараёнини оптималлаштириш имконини беради. Эрта босқичларда ўз вақтида ташхис қўйиш камроқ харажатли консерватив даволаш усулларини қўллаш ва якуний босқичда зарур бўлган қиммат жарроҳлик аралашувлари ҳамда узоқ муддатли реабилитациядан қочиш имконини беради. Хулоса: оғир асоратларни даволаш харажатларини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизими бюджетига умумий юкламани камайтиради;
иккинчи янгилик: беморларни хавф гуруҳларига табақалаштириш имконини берувчи нохуш прогнознинг мустақил предикторлари: C5–C7 даражасида зарарланиш (OR=4,1), сийдик тутилиши (OR=5,6), ёш >50 (OR=3,2), стеноз >50% (OR=4,1) аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2026 йил 28 январдаги 58-сон билан тасдиқланган «Мультидисциплинарный алгоритм ведения больных с вертеброгенной миелопатией» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва 2.02.2026 йилдаги 12-I-сонли буйруқ, Наманган вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 5.02.2026 йилдаги 11-A/F-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволашга шахсий ёндашувни таъминлайди. Юқори хавф гуруҳидаги беморларни аниқлаш уларга янада интенсив кузатув ва даволаш чораларини белгилаш имконини беради, бу эса ўлимга олиб келадиган асоратлар (масалан, оғир тетрапарез) ривожланишининг олдини олади. Хавфи паст беморлар учун бу ортиқча тиббий муолажалар ва оғир прогнозни кутиш билан боғлиқ стрессдан қочиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни хавф гуруҳларига стратификациялаш тиббий ресурсларни оқилона тақсимлаш имконини беради. Қимматбаҳо диагностика муолажалари (МРТ, КТ-миелография) ва даволаш чора-тадбирларини юқори хавф гуруҳига қаратиш уларнинг самарадорлигини оширади. Хулоса: Ижобий прогнозли беморларни асоссиз касалхонага ётқизиш ва текширишлар сони камаяди, бу эса бюджет маблағларини тежашга олиб келади;
учинчи янгилик: бўйин миелопатиясининг эрта даврида, клиник неврологик асоратларини тикланишига қаратилган комплекс персоналлаштирилган профилактик чора тадбирларнинг чанок  аъзолари дисфункцияси камайиши, юқори сийдак-аъзолари инфекциялари қисқариши ва ҳаёт сифати кўрсаткичилигини ошиши, юқори якуний босқичга ўтишини тўхтатилиши самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Современная стратегия терапии дегенеративной шейной миелопатии» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва 4.02.2026 йилдаги 20-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 5.02.2026 йилдаги 11-A/F-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосаси ли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: таянч-ҳаракат аппарати ва тос аъзолари муаммоларини бир вақтнинг ўзида ҳал қилишни ўз ичига олган комплекс ёндашув беморларнинг тикланишини сезиларли даражада тезлаштиради. Мутахассисларнинг келишилган иши вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартиради ҳамда беморларнинг касбий ва ижтимоий фаолиятга тезроқ қайтишига ёрдам беради, оилалар ва ижтимоий хизматларга тушадиган юкни камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: ягона алгоритм функцияларнинг такрорланиши ва кераксиз маслаҳатларни истисно қилади, даволаш вақтини қисқартиради. Чаноқ бузилишларини самарали бошқариш сийдик йўлларининг қиммат даволанишни талаб қиладиган юқумли асоратлари ривожланиш хавфини камайтиради. Хулоса: алгоритмни уюшгани асоратларнинг олдини олиши орқали соғлиқни сақлаш тизими умумий харажатларни камайтиришга хизмат қилади;
тўртинчи янгилик: бўйин миелопатияси билан касалланган беморларни клиник, параклиник ва асоратларни даражасига қараб (учта гуруҳига) табақалаштириш орқали дифференциал даволаш тактикасига мултидисциплинар ёндошув ишлаб чиқилгани бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 январдаги 58-сон баённомаси билан тасдиқланган «Современная стратегия терапии дегенеративной шейной миелопатии» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва 4.02.2026 йилдаги 20-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 5.02.2026 йилдаги 11-A/F-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосаси хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг ривожланиш суръатини пасайтириш ва инфекцион асоратлар частотасини камайтириш беморларнинг ҳаёт давомийлиги ва сифатини оширишга бевосита таъсир кўрсатади. Ногиронликнинг 40 фоизга камайиши жамиятнинг меҳнат салоҳиятини сақлаб қолишни англатади. Ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланиши беморлар ва уларнинг қариндошлари учун касаллик юкининг камайишидан далолат беради. Иқтисодий самарадорлиги: инфекцион асоратлар частотасини 50% га камайтириш антибиотикотерапия ва септик ҳолатларни даволаш учун маблағларни сезиларли даражада тежашни таъминлайди. Терминал босқичга ўтишнинг олдини олиш оғир ногиронларни умрбод парваришлаш ва парваришлаш харажатларини камайтиради. Хулоса: ҳаёт сифатининг ошиши беморларнинг ишлашни давом эттириш қобилияти билан боғлиқ бўлиб, бу солиқ тушумларини сақлаб қолади;
бешинчи янгилик: стеноз >50% бўлган ҳолатларда эрта хирургик декомпрессияни ЧАДни агрессив коррекция қилиш билан биргаликда қўллаш юқори хавф гуруҳидаги беморларда ногиронликни олдини олувчи ва прогнозни яхшиловчи асосий омил экани илк бор кўрсатилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мультидисциплинарный алгоритм ведения больных с вертеброгенной миелопатией» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва 2.02.2026 йилдаги 12-I-сонли буйруқ, Наманган вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 5.02.2026 йилдаги 11-A/F-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 58-сонли хулосасили хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энг оғир хавф гуруҳидаги беморларда чуқур ногиронликнинг олдини олишнинг асосий омили ҳисобланади. Эрта декомпрессия орқа мияни қайтариб бўлмайдиган шикастланишдан сақлаб қолади, беморларга мустақил ҳаракатланиш ва ўз-ўзини парвариш қилиш имкониятини беради. ЧАДни агрессив тузатиш ҳаёт учун хавфли бўлган буйрак етишмовчилиги ривожланишининг олдини олади, бу эса беморларнинг ижтимоий фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик амалиёти бевосита харажатларни талаб қилса-да, узоқ муддатли истиқболда иқтисодий жиҳатдан фойдалидир. Ногиронликнинг олдини олиш давлатга кўп йиллик ногиронлик пенсия тўловлари ва қиммат ижтимоий ҳимоя харажатларидан қочиш имконини беради. Хулоса: алгоритмни уюшгани асоратларнинг олдини олиши орқали соғлиқни сақлаш тизими умумий харажатларни камайтиришга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish