Маннонова Ферузабону Шерали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясида образларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5710.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Муҳибова Улфат Учкуновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясидаги образлар тизимининг қиёсий-типологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясидаги образлар тизимининг шаклланишига таъсир кўрсатган тасаввуфий-фалсафий ва романтик-мистик поетик омиллар қиёсий-типологик жиҳатдан баҳоланиб, уларнинг образ яратишдаги ўрни ҳамда ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлари аниқланган;
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясидаги рамзий, диний-илоҳий ва инсоний образларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг поетик-семантик моҳияти ҳамда бадиий-эстетик функциялари асосланган;
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк асарларида образларни яратишда қўлланилган бадиий тасвир воситалари, стилистик фигуралар ва интертекстуал алоқаларнинг поетик функциялари аниқланиб, уларнинг образлар тизимини шакллантиришдаги ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясида образ яратишнинг муштарак ва ўзига хос тамойиллари компаратив-типологик ёндашув асосида умумлаштирилиб, Шарқ тасаввуф поетикаси ҳамда инглиз романтик поетикаси ўртасидаги типологик алоқалар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясида образларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясидаги образлар тизимининг шаклланишига таъсир кўрсатган тасаввуфий-фалсафий ва романтик-мистик поетик омиллар қиёсий-типологик жиҳатдан баҳоланиб, уларнинг образ яратишдаги ўрни ҳамда ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлари аниқланганлиги ҳамда Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясидаги рамзий, диний-илоҳий ва инсоний образларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг поетик-семантик моҳияти ҳамда бадиий-эстетик функциялари асосланганлигига оид илмий хулосалардан 2021-2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-сентябрдаги 01/4-41-96-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган илмий янгилик ва хулосалар асосида мазкур платформа фундаментал манбалар билан бойитилган;
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк асарларида образларни яратишда қўлланилган бадиий тасвир воситалари, стилистик фигуралар ва интертекстуал алоқаларнинг поетик функциялари аниқланиб, уларнинг образлар тизимини шакллантиришдаги ўзига хос хусусиятлари очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-03/ 382-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация асосидаги қарашлар уюшманинг адабий-маърифий тадбирларида ва расмий каналида адабиётшунослик йўналишидаги илмий-тадқиқотларни тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
Маҳмуд Шабистарий ва Уилям Блейк поезиясида образ яратишнинг муштарак ва ўзига хос тамойиллари компаратив-типологик ёндашув асосида умумлаштирилиб, Шарқ тасаввуф поетикаси ҳамда инглиз романтик поетикаси ўртасидаги типологик алоқалар асосланганлигига оид маълумотлардан 2021–2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ИЛ-52 тур-21091433 “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5592-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур платформанинг ўзбек реалияларига оид энциклопедик мақолалар базаси кенгайган.