Халмонов Умид Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тизимли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8511.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ғаффоров Феруз Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ташкилоти директорининг индивидуал ривожланиш траекториясини шакллантиришнинг компетенцияга асосланган алгоритмик механизми ишлаб чиқилиб, унда раҳбарнинг компетенция даражасига мос индивидуал режалаштириш, ривожланиш натижаларини мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг узлюксиз циклига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
директорларнинг бошқарув компетенциясини ривожлантиришда андрагогик дифференциаллаш ва гибрид менторликни интеграциялаш, инновацион менежментнинг когнитив ҳамда коллаборатив (ҳамкорлик, коммуникация ва шериклик) компонентларини рефлексив таҳлил, адаптив ўқув муҳити, индивидуал ривожланиш траекторияси, узлюксиз форматив мониторинг ва тескари алоқа билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
реал вақт режимида мониторингни таъминловчи “Аналитик платформа” маълумотлар оқимини автоматлаштириш, компетенциявий индикаторларни предиктив таҳлил қилиш ҳамда бошқарув рискларини эвристик алгоритмлар асосида аниқлаш орқали маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми такомиллаштирилган;
бошқарув компетенциясини баҳолаш методикаси педагогик етакчилик, ташкилий самарадорлик ва рақамли бошқарув индикаторларини кўп мезонли маълумотлар асосида вазнлаштирилган институционал интеграл индексга бирлаштириш, компетенциялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш ҳамда бошқарув натижадорлигини комплекс баҳолаш механизми орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тизимли йондашув асосида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш боъйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар таълим амалийотига жорий етилди:
мактабгача таълим ташкилоти директорининг индивидуал ривожланиш траекториясини шакллантиришнинг компетенцияга асосланган алгоритмик механизми ишлаб чиқилиб, унда раҳбарнинг компетенция даражасига мос индивидуал режалаштириш, ривожланиш натижаларини мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг узлюксиз циклига интеграциялаш асосида “Мактабгача таълим менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғига асосан ўқув адабиётининг 333-366-рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 03-33-1413-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти директорларига қўйилаётган замонавий талаблар ва инновацион тенденсиялар асосида индивидуал режалаштириш, мониторинг қилиш, самарадорликни назорат этиш ва баҳолаш циклларининг узвийлиги таъминланиб, директорларнинг касбий ривожланиш жараёнларини бошқариш самарадорлиги оширилган;
директорларнинг бошқарув компетенциясини ривожлантиришда андрагогик дифференциаллаш ва гибрид менторликни интеграциялаш, инновацион менежментнинг когнитив ҳамда коллаборатив (ҳамкорлик, коммуникация ва шериклик) компонентларини рефлексив таҳлил, адаптив ўқув муҳити, индивидуал ривожланиш траекторияси, узлюксиз форматив мониторинг ва тескари алоқа билан уйғунлаштиришга оид маълумотлар “Мактабгача таълим менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғига асосан ўқув адабиётининг 333-366 рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 03-33-1413-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион менежментнинг когнитив, коммуникатив ва коллаборатив компонентларини ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим муҳити шакллантирилиб, директорларнинг жамоавий ҳамкорликни ташкил этиш, самарали мулоқот юритиш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш компетенциялари ривожлантирилган;
реал вақт режимида мониторингни таъминловчи “Аналитик платформа” маълумотлар оқимини автоматлаштириш, компетенциявий индикаторларни предиктив таҳлил қилиш ҳамда бошқарув рискларини эвристик алгоритмлар асосида аниқлаш орқали маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми такомиллаштирилиши “Мактабгача таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан ўқув адабиётининг 515686 рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 03-33-1413-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотлар оқимини автоматлаштириш, бошқарув фаолияти кўрсаткичларини тезкор таҳлил қилиш, муаммоларни прогнозлаш ва маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, раҳбарлар фаолиятининг самарадорлиги оширилган;
бошқарув компетенциясини баҳолаш методикаси педагогик етакчилик, ташкилий самарадорлик ва рақамли бошқарув индикаторларини кўп мезонли маълумотлар асосида вазнлаштирилган институционал интеграл индексга бирлаштириш, компетенциялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш ҳамда бошқарув натижадорлигини комплекс баҳолаш механизми “Мактабгача таълим менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғига асосан ўқув адабиётининг 333-366 рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 03-33-1413-сон маълумотномаси). Натижада, директорларнинг бошқарув компетенцияси даражасини обектив аниқлаш, касбий ривожланиш эҳтиёжларини белгилаш ҳамда бошқарув фаолияти натижадорлигини баҳолашнинг илмий асосланган механизми яратилган.