Рашидова Наргиза Нормурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик матнларнинг прагма-семантик тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3560.
Илмий раҳбар: Юсупов Отабек Якубович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12.Fil.37.02. 
Расмий оппонентлар: Сулейманова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хушмуродова Шаҳноза Шаймонкуловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.  
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида дипломатик соҳага оид матнларнинг прагма-семантик аспектда ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик матнларнинг семантик ва прагматик хусусиятларини очиб бериш орқали расмийлик ва қатъий тартиб, дипломатик нозиклик, нейтраллик, терминологик ўхшашлик каби умумбашарий ҳамда прагматик йўналиш, хушмуомалалик, мурожаат шакллари, паст контекстлилик/юқори контекстлилик каби хусусий жиҳатлари кросс-маданий аспектда далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс ва матнларда экспрессивлик ва таъсирчанликни ошириш механизми расмий ёзма мулоқотларнинг прагма-семантик аспектда индивидуал ёндашув асосида дипломатик матнлардаги эвфемизмлар, метафоралар, хеджлар, баҳоловчи лексика, фразеологик бирликлар каби персуазив лексик бирликларнинг матндаги прагматик вазифани ошириш жиҳатига кўра аниқланган;
ҳар иккила тилдаги дипломатик матнларда маданиятлараро умумийликни кўрсатиш ҳамда дўстона, анъанавий ҳамкорликни давом эттиришни ифодалаш мақсадида метафоралардан универсал лингвистик восита сифатида фойдаланиш деярли тенг миқдорда эканлиги лингвостатистик таҳлиллар асосида далилланган;
дипломатик эҳтиёткорлик сифатида матнларда тўғридан-тўғри масъулиятни тўлиқ зиммага олиш ҳамда музокаралар майдонини очиқ сақлашда инглиз тилидаги дипломатик матнларда хеджлардан тизимли ва онгли лингвистик стратегия асосида фойдаланиш имконияти, ўзбек тилидаги дипломатик матнларда дипломатик мулойимлик даражасини сақлаш ҳамда дипломатик ҳушёрликни таъминлаш мақсадида эвфемизмлардан фойдаланиш матннинг нейтрал ва расмий услубини таъминлашда етакчи ўринда эканлиги лингвостатистик таҳлиллар асосида исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида дипломатик матнларнинг прагма-семантик тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик матнларнинг семантик ва прагматик хусусиятларини очиб бериш орқали расмийлик ва қатъий тартиб, дипломатик нозиклик, нейтраллик, терминологик ўхшашлик каби умумбашарий ҳамда прагматик йўналиш, хушмуомалалик, мурожаат шакллари, паст контекстлилик/юқори контекстлилик каби хусусий жиҳатлари кросс-маданий аспектда далилланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Давлат илмий-техника дастури доирасида АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг яратилишида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 24-мартдаги 11-25/156-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тиллари расмий дипломатик материаллар асосида мазкур маъноларни ифодалашга хизмат қилувчи омилларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асосланиб, контрастив таҳлиллар асосида аниқланган семантик, лингвопрагматик, коммуникатив жиҳатларнинг ёзма ва оғзаки мулоқотда қўлланилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс ва матнларда экспрессивлик ва таъсирчанликни ошириш механизми расмий ёзма мулоқотларнинг прагма-семантик аспектда индивидуал ёндашув асосида дипломатик матнлардаги эвфемизмлар, метафоралар, хеджлар, баҳоловчи лексика, фразеологик бирликлар каби персуазив лексик бирликларнинг матндаги прагматик вазифани ошириш жиҳати хусусиятларига оид таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 24-мартдаги 11-25/155-сон маълумотномаси). Натижада, расмий дипломатик ёзишмалар лойиҳаларини техник, стилистик ва лингвистик жиҳатдан расмийлаштириш сифатини оширишга ва ижтимоий -сиёсий фанлараро интеграциянинг таъминланишига хизмат қилган;
ҳар иккила тилдаги дипломатик матнларда маданиятлараро умумийликни кўрсатиш ҳамда дўстона, анъанавий ҳамкорликни давом эттиришни ифодалаш мақсадида метафоралардан универсал лингвистик восита сифатида фойдаланиш деярли тенг миқдорда эканлиги лингвостатистик таҳлиллар асосида далилланган экани ҳақидаги хулосаларидан Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 23-июндаги 1873/02-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган тиллардаги дипломатик корреспонденсия ва улар таркибидаги турли лексик-фразеологик бирликлар бўйича таҳлил усуллари маълумотларидан тўғри фойдаланиш ва эгалланган билимларнинг бойишига хизмат қилган;
дипломатик эҳтиёткорлик сифатида матнларда тўғридан-тўғри масъулиятни тўлиқ зиммага олиш ҳамда музокаралар майдонини очиқ сақлашда инглиз тилидаги дипломатик матнларда хеджлардан тизимли ва онгли лингвистик стратегия асосида фойдаланиш имконияти, ўзбек тилидаги дипломатик матнларда дипломатик мулойимлик даражасини сақлаш ҳамда дипломатик ҳушёрликни таъминлаш мақсадида эвфемизмлардан фойдаланиш матннинг нейтрал ва расмий услубини таъминлашда етакчи ўринда эканлиги лингвостатистик таҳлиллар асосида исботланган ҳақида олинган хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Юлия университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “ИCМ-2022-КА171-000077648” рақамли халқаро лойиҳа доирасида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 24-мартдаги 11-25/157-сон маълумотномаси). Натижада, умумий тилшунослик, чоғиштирма тилшуносликка бағишланган маъруза ва амалий машғулотлар ташкиллаштиришда, дарслик ва қўлланмалар яратишда, курс иши, мақола ва тезислар тайёрлашда, тадқиқот манбаларини оптималлаштириш бўйича тавсиялар беришда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish