Курбанова Севарахон Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Турли тизимли тилларда рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4863.
Илмий раҳбар: Курбанов Музаффар Абдумуталибович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Мамуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларида рақамлар билан боғлиқ новербал воситалар, имо-ишоралар, санашнинг ишоравий моделлари, рамзий рақамли белгилар, семиотик ва маданий кодланган сон ифодаларини турли дискурслар доирасида прагматик, коммуникатив ҳамда лингвокултурологик аспектлари, уларнинг амалий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимли тилларда рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларни шаклий, семантик, коммуникатив-прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларига кўра фарқлашга асосланган лингвистик тасниф модели ва таҳлил мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг вербал ҳамда новербал кодлар ўртасидаги муносабатни ифодалаш хусусиятлари аниқланган;
рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг маъноси нутқий вазият, коммуникатив мақсад, адресант–адресат муносабати ва контекстга боғлиқ ҳолда шаклланиши аниқланиб, уларнинг ахборот етказиш, маънони кучайтириш, ихчамлаштириш, баҳолаш ва прагматик таъсир кўрсатиш функсияларини белгиловчи коммуникатив-прагматик таҳлил механизми ишлаб чиқилган;
турли тизимли тилларда рақамли новербал бирликларнинг сонларнинг рамзий талқини, миллий-маданий стереотиплар ва коммуникатив анъаналар билан боғлиқлиги далилланиб, уларнинг универсал ва миллий-маданий хусусиятлари ҳамда семантик-эмоционал юкламасини талқин қилиш тамойиллари аниқланган;
рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг кундалик мулоқот, бадиий матн, ОАВ ва интернет дискурсида қўлланиши дискурс тури, коммуникатив вазифа, контекст ва маданий муҳитга боғлиқлиги асосланиб, уларнинг вербал ахборотни тўлдириш, алмаштириш, ихчамлаштириш ва прагматик таъсирни кучайтиришдаги функсионал қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи мавзуси доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларни шаклий, семантик, коммуникатив-прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларига кўра фарқлашга асосланган лингвистик тасниф модели ва таҳлил мезонлари, шунингдек, уларнинг вербал ва новербал кодлар ўртасидаги муносабатни ифодалаш хусусиятларига оид илмий тавсиялари Наманган давлат университетида 2020-2023-йилларда бажарилган ФЗ-201912099 рақамли “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб-сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалиётга жорий қилинган (НамДУнинг 2025-йил 19-декабрдаги 12098-24/3-сон маълумотномаси). Натижада фолклор материалларида рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг семантик ва лингвомаданий хусусиятларини тизимли тавсифлаш имконияти кенгайиб, мултимедиа маҳсулотлари ҳамда веб-сайт материалларини илмий асосда шакллантириш ва бойитишнинг методик асослари такомиллаштирилган;
рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг маъноси нутқий вазият, коммуникатив мақсад, адресант–адресат муносабати ва контекстга боғлиқ ҳолда шаклланиши ҳамда уларнинг ахборот етказиш, маънони кучайтириш, ихчамлаштириш, баҳолаш ва прагматик таъсир кўрсатиш функсияларини белгиловчи коммуникатив-прагматик таҳлил механизмига оид илмий натижалари Андижон машинасозлик институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Нано-термопласт, термореактив, нано ўлчамдаги тўлдирувчилар билан бойитилган полимер композит материаллар ва қопламаларини такомиллаштириш” мавзусидаги Ўзбекистон–Ҳиндистон қўшма илмий лойиҳасида амалиётга жорий қилинган (АндДТИнинг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-03-3750-сон маълумотномаси). Натижада илмий-техник ахборот таркибидаги рақамли белгиларни контекст ва коммуникатив вазифага мувофиқ қўллаш, сонли маълумотларни аниқ ва ихчам ифодалаш имкониятлари кенгайтирилиб, техник тавсиф ҳамда илмий ҳужжатларни шакллантиришнинг методик асослари такомиллаштирилган;
рақамли новербал бирликларнинг сонларнинг рамзий талқини, миллий-маданий стереотиплар ва коммуникатив анъаналар билан боғлиқлиги, уларнинг универсал ва миллий-маданий хусусиятлари ҳамда семантик-эмоционал юкламасини талқин қилиш тамойилларига оид илмий натижалари Исроилнинг “Тҳе Аcадемиc Cоллеге оф Сакҳнин” – билим юрти профессори Й.Аwад томонидан тайёрланган маърузаларда амалиётга жорий қилинган (“Тҳе Аcадемиc Cоллеге оф Сакҳнин” – билим юртининг 2025-йил 25-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада рузалар мазмуни рақамли новербал бирликларнинг универсал ва миллий-маданий хусусиятларини қиёсий талқин қилишга доир илмий материаллар билан бойитилиб, талабаларнинг уларни семантик, коммуникатив ва лингвомаданий жиҳатдан таҳлил қилиш компетенсияларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
рақамлар билан боғлиқ новербал воситаларнинг кундалик мулоқот, бадиий матн, ОАВ ва интернет дискурсида дискурс тури, коммуникатив вазифа, контекст ва маданий муҳитга боғлиқ қўлланиши, шунингдек, уларнинг вербал ахборотни тўлдириш, алмаштириш, ихчамлаштириш ва прагматик таъсирни кучайтиришдаги функсионал қонуниятларига оид илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Адабий жараён” номли кўрсатув ва радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2056-сон маълумотномаси). Натижада теле ва радио материаллар мазмуни рақамларнинг миллий-маданий ҳамда умуминсоний рамзий маъноларини ёритувчи маълумотлар билан бойитилиб, кенг жамоатчилик учун тайёрланадиган маърифий кўрсатувларнинг илмий-методик савияси оширилган.