Набиева Дилфуза Темировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашни такомиллаштириш
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3142
Илмий раҳбар: Шодиев Нарзиқул педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мустафоев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент, Ходжаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашнинг дидактик имкониятлари, инновацион технологиялар воситасида маънавий тарбия ва фанлар мазмунини интеграциялаш, қадриятли вазиятлар, ахлоқий дилеммалар, муаммоли топшириқлар орқали ижтимоий масъулият ҳамда тарбиявий фаолиятни лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга тайёрлаш методикаси рақамли-дидактик ресурслар, қадриятли-лойиҳавий ёндашув, интерфаол ўқитиш технологиялари уйғунлигини устуворлаштириш асосида индивидуал, гуруҳли ва жамоавий шаклларининг функсионал интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашнинг дидактик модели, маънавий-тарбиявий жараённи илмий асосли, мақсадли ва натижага йўналтирилган педагогик тизим сифатида педагогик бошқарув ва рефлексив касбий ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлаш самарадорлиги диагностик мезонлар асосида интегратив билимлар, инновацион технологияларни қўллаш, маънавий-тарбиявий вазиятларни лойиҳалаш ва натижаларни рефлексив қайта ишлаш кўникмалари реал ўсиш даражасида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашни такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашнинг дидактик имкониятлари, инновацион технологиялар воситасида маънавий тарбия ва фанлар мазмунини интеграциялаш, қадриятли вазиятлар, ахлоқий дилеммалар, муаммоли топшириқлар орқали ижтимоий масъулият ҳамда тарбиявий фаолиятни лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Узлюксиз таълимда тенденсиялар ва замонавий ёндошувлар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги 2891-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида маънавий фаолиятга нисбатан ижтимоий масъулият ва тарбиявий фаолиятни лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантиришга эришилган;
инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга тайёрлаш методикаси рақамли-дидактик ресурслар, қадриятли-лойиҳавий ёндашув, интерфаол ўқитиш технологиялари уйғунлигини устуворлаштириш асосида индивидуал, гуруҳли ва жамоавий шаклларининг функсионал интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Узлюксиз таълимда тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги 2891-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашнинг рақамли педагогик муҳити кенгайтирилган;
инновацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлашнинг дидактик модели, маънавий-тарбиявий жараённи илмий асосли, мақсадли ва натижага йўналтирилган педагогик тизим сифатида педагогик бошқарув ва рефлексив касбий ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Узлюксиз таълимда тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги 2891-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга тайёрлашнинг яхлит дидактик тизими ўқув-методик жиҳатдан мустаҳкамланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлаш самарадорлиги диагностик мезонлар асосида интегратив билимлар, инновацион технологияларни қўллаш, маънавий-тарбиявий вазиятларни лойиҳалаш ва натижаларни рефлексив қайта ишлаш кўникмалари реал ўсиш даражасида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Узлюксиз таълимда тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги 2891-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий фаолиятга методик тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.