Ғаниева Марҳабо Юлдаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йиллик тайёргарлик босқичида стол теннисчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD /Ped 2313.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Дилбар Джамаловна биология фанлари доктори, профессор.,
Амонов Асқар Номозбоевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик циклларида стол тенниси билан шуғулланувчи талаба-ёшларни замонавий воситалар ёрдамида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спортчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш учун махсус ракетканинг очиқ ва ёпиқ томонлари билан ўнг ва чапга зарба беришда “Спидометрли ЦП машқ ғилдираги” стол тенниси теренажори орқали такрорлашлар ва дам олиш оралиғи ўзгарувчан тарзда бажариладиган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига техник тайёргарлик арсеналини ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
стол теннис билан шуғулланувчи спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун ҳафталик микроциклларда ҳажмли, кучни шиддатли юкламалар орқали стол устидаги рангли нишонларга сигналдан сўнг қўл теккизиб бажариладиган юкламаларни махсус жисмоний тайёргарликни оширишда қўллаш ҳисобига мусобақа олди ва мусобақа циклларига шиддатли машғулотларни режалашитириш имконияти оширилган;
ўйин жараёнларида ҳар бир ўйинчи ўзи учун қулай позицияларни танлаш учун гавда ҳолати ярим қайрилган, марказий нуқтани ер устида жойлашуви, ён томондан ярим қайрилган оёқларнинг кенглиги бўйича жойлашуви ва ён томондан столга нисбатан жойлашув нуқталарини белгилаш орқали тактик схемаларни ишлаб чиқиш ҳисобига стол теннисчиларни ўйиндаги жойлашув таснифи такомиллаштирилган;
спортчиларни стол теннисига тайёрлаш учун турли микроциклларнинг мақсад, юклама даражаси ва хусусиятларини ҳафта кунлари давомида ривожланиш, ушлаб туриш, тикланишга қаратилган машғулотларда ўрта, субмаксимал ва максимал юклама даражасини тақсимлаш ҳисобига стол тенниси билан шуғулланувчиларни тайёрлаш методикаси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стол теннисига ихтисослашган спортчиларнинг ўқув жараёни ва мусобақа фаолиятида қўлланилган инновацион усулларни қўллаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
спортчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш учун махсус ракетканинг очиқ ва ёпиқ томонлари билан ўнг ва чапга зарба беришда “Спидометрли ЦП машқ ғилдираги” стол тенниси теренажори орқали такрорлашлар ва дам олиш оралиғи ўзгарувчан тарзда бажариладиган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсияларнинг мазмуни асосида “Стол тенниси назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2023-йил 10-июндаги 222 И/Ч-сонли буйруғига асосан ЎҚ-000052-сонли рухсатномаси). Натижада талаба-спортчиларнинг техник тайёргарлиги кўрсаткичлари 24,14 % га ўсган;
стол тенниси билан шуғулланувчи спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун ҳафталик микроциклларда ҳажмли, кучни шиддатли юкламалар орқали стол устидаги рангли нишонларга сигналдан сўнг қўл теккизиб бажариладиган юкламаларни махсус жисмоний тайёргарликни оширишда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Бошланғич тайёргарлик босқичида машғулотларни ташкил этиш (стол тенниси)” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2024-йил 9-январдаги 9-И/Ч-сонли буйруғига асосан ЎҚ-000126-сонли рухсатномаси). Натижада талаба-спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 21,23 % га яхшиланган;
ўйин жараёнларида ҳар бир ўйинчи ўзи учун қулай позицияларни танлаш учун гавда ҳолати ярим қайрилган, марказий нуқтани ер устида жойлашуви, ён томондан ярим қайрилган оёқларнинг кенглиги бўйича жойлашуви ва ён томондан столга нисбатан жойлашув нуқталарини белгилаш орқали тактик схемаларни ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЖЦУ стол тенниси ихтисослиги талабаларининг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3839-сон маълумотномаси). Натижада талаба-спортчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари натижалари 20,04 % га яхшиланган;
спортчиларни стол теннисига тайёрлаш учун турли микроциклларнинг мақсад, юклама даражаси ва хусусиятларини ҳафта кунлари давомида ривожланиш, ушлаб туриш, тикланишга қаратилган машғулотларда ўрта, субмаксимал ва максимал юклама даражасини тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЖЦУ стол теннис ихтисослиги талабаларининг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-16/3839-сон маълумотномаси). Натижада талаба спортчиланринг техник тайёргарлиги умумий ҳисобда 13,6 % га яхшиланган.