Асанова Наталя Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғовлар оша югурувчи қизларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3713.
Илмий раҳбар: Солиев Иқроржон Розиқович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор; Шеров Зокир Туйлиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғовлар оша югурувчи қизларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғовлар оша югурувчи қизларнинг бел ва оёқ мушакларининг тезкор-куч кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида тизза бўғимининг максимал букилиш нуқтасида юкламани 2 сония барқарор сақлаш, эластик жгут ёрдамида тортувчи куч билан машқларни бир оёқда навбатма-навбат бажариш ҳисобига масофа бўйлаб қадам узунлиги оширилган;
ғовлар оша югурувчи қизларда енгиб ўтилган тўсиқдан кейинги югуриш тезлигини рацион тақсимлаш мақсадида депсинувчи оёқни тўсиқдан ўз вақтида олиб ўтиш, қўниш фазасини қисқартириш, силтанувчи оёқни таянчга оптимал қўйиш ҳамда консентрик ва экссентрик мушак қисқариш юкламаларидан оптимал фойдаланиш ҳисобига югуриш ритми ва ҳаракат тезлиги барқарорлиги таъминланган;
ғовлар оша югурувчи қизларда индивидуал морфофунксионал хусусиятларга мослаштирилган баландликдаги ғовлардан фойдаланиш, жойлашув масофаси ва кетма-кетлигини машғулот вазифаларига мувофиқ вариатив ўзгартирган ҳолда ҳаракатларни фазовий-вақт параметрларига мос бошқариш ҳисобига техник тайёргарлик даражаси оширилган;
ғовлар оша югурувчи қизларда бўй-вазн индекси ҳамда сон-болдир узунлиги нисбатларини ҳисобга олган ҳолда старт, ғовлар оралиғи ва марра қисмидаги ритмик-темп параметрларини индивидуаллаштириш ҳисобига мусобақа масофасини босиб ўтиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғовлар оша югурувчи қизларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тажрибаларда олинган илмий натижалар:
ғовлар оша югурувчи қизларнинг бел ва оёқ мушакларининг тезкор-куч кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида тизза бўғимининг максимал букилиш нуқтасида юкламани 2 сония барқарор сақлаш, эластик жгут ёрдамида тортувчи куч билан машқларни бир оёқда навбатма-навбат бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай тумани спорт мактабининг енгил атлетика машғулотларига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг
2024-йил 27-июндаги 03-16/6495-сон маълумотномаси). Натижада, баландлиги 76,2 см бўлган 400 метрга ғовлар оша югуришда 10 та ғовни забт этишга сарфланган вақт 4,8±0,5 сонияга ва умумий сарфланган вақт кўрсаткичи 73,1±2,2 сонияга яхшиланган;
ғовлар оша югурувчи қизларда индивидуал морфофунксионал хусусиятларга мослаштирилган баландликдаги ғовлардан фойдаланиш, жойлашув масофаси ва кетма-кетлигини машғулот вазифаларига мувофиқ вариатив ўзгартирган ҳолда ҳаракатларни фазовий-вақт параметрларига мос бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ғовлар оша машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июндаги 03-16/6495-сон маълумотномаси). Натижада, баландлиги 76,2 см бўлган ғовлар оша 400 метр масофага югуришда спортчиларнинг депсиниш кўрсаткичлари 25,7±4,9 см га яхшиланган;
ғовлар оша югурувчи қизларда индивидуал морфофунксионал хусусиятларга мослаштирилган баландликдаги ғовлардан фойдаланиш, жойлашув масофаси ва кетма-кетлигини машғулот вазифаларига мувофиқ вариатив ўзгартирган ҳолда ҳаракатларни фазовий-вақт параметрларига мос бошқариш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳар спорт мактабининг ўқув-машғулот дастурига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил
27-июндаги 03-16/6495-сон маълумотномаси). Натижада, йўлакчада оёқнинг таянч 0,16±0,05 сонияга қисқарган, навбатдаги қадам узунлиги эса 9,3±4,2 см га оптималлашган;
ғовлар оша югурувчи қизларда бўй-вазн индекси ҳамда сон-болдир узунлиги нисбатларини ҳисобга олган ҳолда старт, ғовлар оралиғи ва марра қисмидаги ритмик-темп параметрларини индивидуаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ғовлар оша югуруш машғулотлар жараёнига татбиқ этилдган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июндаги 03-16/6495-сон маълумотномаси). Натижада, 400 метрга масофага ғовлар оша югуришда ғовлараро қадамларнинг оптимал узунлиги 13,6±3,9 см каби ижобий ўзгаришлар кузтилган.