Сапиев Номоз Саидахмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Энергообект диспетчерлари меҳнат шароитлари хавфсизлигини оширишга оид техник ечимлар ишлаб чиқиш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т5460
Илмий раҳбар: Камилов Хасан Мирзахитович – техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нарзиев Шовкиддин Муртозаевич, DSc, профессор; Атабаев Қаҳрамон Алберт ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Тадқиқот йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитининг рухсат этилган меъёрларидан юқори бўлган зарарли омиллар даражасини камайтиришга оид техник ечимлар ишлаб чиқиш орқали энергообект диспетчерлари меҳнат шароитлари хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергообект диспетчерлари функсионал мажбуриятларини бажариш жараёнида уларга таъсир кўрсатувчи, зарарли омиллар частотасини ҳисобга олган ҳолда меҳнат фаолияти давомида юзага келадиган хавфларни аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида хавф-хатарларни баҳолаш матрицаси ишлаб чиқилган;
турли шовқин манбаларининг товуш босими даражаси, бино конструксияси элементларининг товуш изоляцияси ва геометрик параметрларини инобатга олган ҳолда энергообект диспетчерлари иш жойида шаклланувчи эквивалент товуш босими даражасини баҳолашнинг ҳисоб модели ишлаб чиқилган;
энергетик мувозанат тенгламалари асосида бино конструксияси элементларидаги вибрациянинг узатилиш ва сўниш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда энергообект диспетчерлари иш жойида шаклланувчи вибрация қувватини аниқлашнинг ҳисоб модели ишлаб чиқилган;
энергообект диспетчерларининг иш жойида ўтказилган видеохронометраж кузатувлари ва ижтимоий сўров натижалари асосида смена давомида функсионал мажбуриятларини бажариш жараёнига сарфланадиган вақт кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда чарчоқ даражасини баҳолаш усули такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергообект диспетчерлари меҳнат шароитлари хавфсизлигини оширишга оид техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқотларнинг натижалар асосида:
шовқин ва вибрация даражасини пасайтирувчи виброакустик ҳимоя тизими ва виброизоляцион гиламча “Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади” таркибига кирувчи ГЭСлардаги энергообект диспетчерлари иш ўринларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроенерго” АЖнинг 2025-йил 26-октябрдаги 02-11/3701-сонли маълумотномаси). Натижада иш жойида ташқи ва ички механик таъсирлардан шаклланувчи шовқин ҳамда вибрация даражасини 90-95% гача камайишига эришилган;
иш жойидаги тўсиқ элементларининг товуш ютувчи, товуш изоляцияловчи ва вибрация ютувчи хусусиятларини оқилона танлаш орқали шовқин даражасини пасайтириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар “Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади” таркибига кирувчи ГЭСлардаги иш ўринларини лойиҳалаш ва модернизация қилиш жараёнида қўллашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроенерго” АЖнинг 2025-йил 26-октябрдаги 02-11/3701-сонли маълумотномаси). Натижада, энергообект диспетчерларининг меҳнат шароитлари хавфсизлигини оширишга оид техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий-техник чора-тадбирлар асосида иқтисодий самарадорлик 303,5 млн сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish