Оқбўтаев Элбек Абдураззоқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек ҳажвий ҳикоялари поетикаси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4565. 
Илмий раҳбар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.38.01.
Расмий оппонентлар: Насиров Азмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ҳажвий ҳикояларини илмий усулда баҳолаш, ҳажвий ҳикоячиликнинг генезеси ва тараққиёт босқичлари, ҳажвий услубнинг аҳамияти, мустақиллик давридаги ҳажвий ҳикояларнинг мавзу мундарижаси, тасвир қамрови ва поетик хусусиятларини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустақиллик йилларида яратилган ҳажвий ҳикоялар, жумладан, Анвар Обиджоннинг “Энг истеъдодли ўлик”, “Шилиқабилиқ”, “Бабангида”, Саид Анварнинг “Жимжима”, Ўткир Ҳошимовнинг “Сўққабош бевагина”, Тоҳир Маликнинг “112-қабр”, “Хотинтанлов” ҳикоялари асосида ижтимоий ҳаётнинг турли қирраларини, хусусан, иқтисодий ўзгаришлар, оилавий муносабатлар ва бюрократик иллатларнинг давр маънавий муҳитини акс эттиришда  муҳим ўрин тутганлиги аниқланган;
ҳажвий ҳикояларнинг лисоний-поетик жиҳатдан халқ оғзаки ижоди анъаналари билан узвий боғлиқлиги халқона иборалар, аския усуллари ҳамда латифа ва лофчилик анъаналарига кўра далилланган;
мустақиллик даврида яратилган ҳажвий ҳикояларда лоқайд амалдорлар, маънавий қиёфасини йўқотган сохта зиёлилар, мутаассиб ва сохта дин пешволари ҳамда оммавий маданият воситасида шаклланган сохта санъаткорлар типлари, шунингдек, уларнинг мослашувчанлик ва сохталик каби руҳий-психологик хусусиятлари ҳамда сатирик образ яратишдаги бадиий-типологик функсияси аниқланган;
мустақиллик даври ҳажвий ҳикояларида халқона сўз ўйинлари, қочириқлар, маънодош ва зид маънодош сўзлар ҳамда касбий ибораларнинг кулги чақириш ва қаҳрамон характерини очиб беришдаги ижтимоий-маърифий имкониятлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек ҳажвий ҳикоялари поетикасини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий янгиликлар қуйидагича амалиётга жорий этилган:
мустақиллик йилларида яратилган ҳажвий ҳикоялар, жумладан, Анвар Обиджоннинг “Энг истеъдодли ўлик”, “Шилиқабилиқ”, “Бабангида”, Саид Анварнинг “Жимжима”, Ўткир Ҳошимовнинг “Сўққабош бевагина”, Тоҳир Маликнинг “112-қабр”, “Хотинтанлов” ҳикоялари асосида ижтимоий ҳаётнинг турли қирраларини, хусусан, иқтисодий ўзгаришлар, оилавий муносабатлар ва бюрократик иллатларнинг давр маънавий муҳитини акс эттиришда  муҳим ўрин тутганлиги аниқланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474-рақамли “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг иловасини яратиш номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2999-сон ма'лумотномаси). Натижада, болалар ҳаётида кулгининг тарбиявий ҳамда психологик хусусиятларини ёритувчи илмий-методик материаллар базаси бойитилган ҳамда платформа фойдаланувчилари учун ҳажвий асарларнинг ижтимоий-ахлоқий моҳиятини тушунишга хизмат қилувчи тавсиялар ишлаб чиқилган;
ҳажвий ҳикояларнинг лисоний-поетик жиҳатдан халқ оғзаки ижоди анъаналари билан узвий боғлиқлиги халқона иборалар, аския усуллари ҳамда латифа ва лофчилик анъаналарига кўра далилланган оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-майдаги 01/4-1967-сон ма'лумотномаси). Натижада, платформанинг матнлар, адиблар ижодий маҳорати ва услубига оид контентлари ҳамда бадиий психологизм, образлар тизими ва кулги турларининг назарий талқинига доир илмий терминлар луғатининг кўп тилли муқобиллари тизимлаштирилган ҳамда контентнинг илмий-назарий қимматини оширишга асос бўлган;
 мустақиллик даврида яратилган ҳажвий ҳикояларда лоқайд амалдорлар, маънавий қиёфасини йўқотган сохта зиёлилар, мутаассиб ва сохта дин пешволари ҳамда оммавий маданият воситасида шаклланган сохта санъаткорлар типлари, шунингдек, уларнинг мослашувчанлик ва сохталик каби руҳий-психологик хусусиятлари ҳамда сатирик образ яратишдаги бадиий-типологик функсияси аниқланганлигига ҳамда мустақиллик даври ҳажвий ҳикояларида халқона сўз ўйинлари, қочириқлар, маънодош ва зид маънодош сўзлар ҳамда касбий ибораларнинг кулги чақириш ва қаҳрамон характерини очиб беришдаги ижтимоий-маърифий функсияси имкониятлари ҳақидаги хулосларидан Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Мустақиллик даврида сатирик ҳикоялардаги янги қаҳрамонлар” мавзусидаги илмий чиқиш кўрсатувда замонавий ўзбек адабиётидаги сатирик типлар характеристикаси, миллий характер ва бадиий образлар тизимининг ижтимоий-маънавий илдизларини илмий далиллар асосида, халқчил тилда очиб берилишини таъминлаганлигига оид хулосалардан Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Биз сув ичган дарёлар” туркум кўрсатувларида бевосита фойдаланилган, хусусан, тадқиқотчининг кўрсатувлардаги шахсий иштироки ва илмий чиқишлари доирасида “Мустақиллик даври ўзбек ҳажвий ҳикоялари поетикаси” мавзусидаги таҳлилий мулоҳазалари материалларнинг бадиий-эстетик савиясини оширишга ва миллий кулги маданиятининг жанрий хусусиятларини кенг жамоатчиликка ёритишга хизмат қилган (Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 21-февралдаги 396-сон 135/8/741-сон маълумотномаси). Натижада тайёрланган телерадиомаҳсулотлар мазмунининг фалсафий-эстетик қиймати ва илмий далилларга бойлиги сезиларли даражада ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish