Сулаймонов Бобир Нодир ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Изоҳ типидаги луғатларда луғат мақола ва уни такомиллаштириш мезонлари, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.2.DSc/Fil1169.
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади изоҳ типидаги ўқув луғатларнинг микроқурилмаси – луғат мақола таркиби, таянч ва ёрдамчи компонентлари ҳамда уларни такомиллаштириш мезонларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий лексикографияда изоҳ типидаги луғатлар ядросини ташкил этувчи луғат мақолани тадқиқ этишнинг устувор йўналишлари аксарияти антропосентрик характерда бўлиб, асосида асосида инсон, тил ва маданият бирлигини эътироф этувчи антропосентрик парадигма ётиши сабабли, луғат мақоласига оламнинг табиий лисоний тасвирини акс эттирувчи кўп узвли тизим сифатида қарашнинг устуворлиги асосланган;
изоҳ типидаги ўқув луғатларнинг тил лексик қатламини ўқитиш мақсади билан ўз таркибига изчил кетма-кетликда жамлайдиган мураккаб мегатизим экани асосланиб, унда луғат мақоланинг ўрни ҳамда ўзаро парадигматик, синтагматик муносабатга асосланган таянч (бош сўз, изоҳ матн, лексикографик пометалар, иллюстратив ҳавола) ва ёрдамчи (  ёзув формати, пунктуацион белгилар ҳамда лексикографик маркерлар) компонентлари; иерархик муносабатда бўлган мега-, макро-, микро-, мулти- ва медиақурилмалари аниқланган;  
лексемаларнинг семантик муносабатига асосланган семоним луғатларда бош сўз бир лексема эмас, ўзаро ички муносабатларга асосланган синонимлар, антонимлар ёки градуонимлар парадигмасидан ташкил топиши, унда парадигманинг умумий ва қатордаги бошқа аъзолардан фарқлаб турадиган хусусий лексикографик талқини фарқланиши, шаклий муносабатига асосланган семоним луғатлар шаклдошлик уяси, уядаги ҳар бир шаклнинг қисқача изоҳи, иллюстратив мисоллардан ташкил топиши очиб берилган;
замонавий металексикографияда бош сўзни лексикографик талқин қилишда умумий ўқув изоҳли луғатлар, кичик ўқув луғатларда қисқача шарҳ, махсус ўқув изоҳли луғатларда батафсил, кенг тушунтириш, парадигматик (синонимлари, градуонимлари, антонимлари) ва синтагматик муносабати (синтактик бирикувчилари) орқали; ўқув энциклопедик, терминологик луғатларда таъриф, тавсиф тарзида изоҳлашдан иборат мезонлари аниқланган;
Rubricon, Vikipediya, Энтциклопедиялар олами, Луғатлар ва онлайн энциклопедиялар, Microsoft Encarta Энтциклопедияси, Yandex Энтциклопедияси каби онлайн энциклопедия ва интернет луғатларнинг интерфейслари билан танишиш асосида ўзбек тилидаги рақамли луғатлар микроқурилмасини аудио компонентлар, овозли машқ-тренинглар, турли анимацион воситалар, таълимий ўйинлар, мултфилмлар, кроссвордлар билан бойитиш, лексикографик талқинни такомиллаштириш, луғатнинг лингвистик таъминотини мукаммаллаштиришга доир консептуал-назарий ва илмий-амалий тавсиялар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Изоҳ типидаги луғатларда луғат мақола ички қурилмасини ўрганиш натижалари асосида:
замонавий лексикографияда изоҳ типидаги луғатлар ядросини ташкил этувчи луғат мақолани тадқиқ этишнинг устувор йўналишлари аксарияти антропосентрик характерда бўлиб, асосида асосида инсон, тил ва маданият бирлигини эътироф этувчи антропосентрик парадигма ётиши сабабли, луғат мақоласига оламнинг табиий лисоний тасвирини акс эттирувчи кўп узвли тизим сифатида қарашнинг устуворлиги асосланганлигига доир мулоҳазалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 30-июндаги 317-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа оламнинг этнолингвистик тасвирини ифодалашга доир назарий маълумотлар билан бойиган;
изоҳ типидаги ўқув луғатларнинг тил лексик қатламини ўқитиш мақсади билан ўз таркибига изчил кетма-кетликда жамлайдиган мураккаб мегатизим экани асосланиб, унда луғат мақоланинг ўрни ҳамда ўзаро парадигматик, синтагматик муносабатга асосланган таянч (бош сўз, изоҳ матн, лексикографик пометалар, иллюстратив ҳавола) ва ёрдамчи (  ёзув формати, пунктуацион белгилар ҳамда лексикографик маркерлар) компонентлари; иерархик муносабатда бўлган мега-, макро-, микро-, мулти- ва медиақурилмалари аниқланганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Оʻзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 3-июлдаги 4/4-3172-сон маълумотномаси). Натижалар Оʻзбек тилининг таълимий корпуси микроқурилмасини шакллантиришда қўшимча манба вазифасини ўтаган; 
лексемаларнинг семантик муносабатига асосланган семоним луғатларда бош сўз бир лексема эмас, ўзаро ички муносабатларга асосланган синонимлар, антонимлар ёки градуонимлар парадигмасидан ташкил топиши, унда парадигманинг умумий ва қатордаги бошқа аъзолардан фарқлаб турадиган хусусий лексикографик талқини фарқланиши, шаклий муносабатига асосланган семоним луғатлар шаклдошлик уяси, уядаги ҳар бир шаклнинг қисқача изоҳи, иллюстратив мисоллардан ташкил топиши, замонавий металексикографияда бош сўзни лексикографик талқин қилишда умумий ўқув изоҳли луғатлар, кичик ўқув луғатларда қисқача шарҳ, махсус ўқув изоҳли луғатларда батафсил, кенг тушунтириш, парадигматик (синонимлари, градуонимлари, антонимлари) ва синтагматик муносабати (синтактик бирикувчилари) орқали; ўқув энциклопедик, терминологик луғатларда таъриф, тавсиф тарзида изоҳлашдан иборат мезонлари аниқланганлигига доир илмий-назарий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 – рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-июлдаги 01/4-3200-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари лойиҳада рақамли форматдаги луғат мақола компонентларини такомиллаштириш имконини берган;
Rubricon, Vikipediya, Энтциклопедиялар олами, Луғатлар ва онлайн энциклопедиялар, Microsoft Encarta Энтциклопедияси, Yandex Энтциклопедияси каби онлайн энциклопедия ва интернет луғатларнинг интерфейслари билан танишиш асосида ўзбек тилидаги рақамли луғатлар микроқурилмасини аудио компонентлар, овозли машқ-тренинглар, турли анимацион воситалар, таълимий ўйинлар, мултфилмлар, кроссвордлар билан бойитиш, лексикографик талқинни такомиллаштириш, луғатнинг лингвистик таъминотини мукаммаллаштиришга доир консептуал-назарий ва илмий-амалий тавсиялар далилланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган “ИЛ-402104209 – рақамли  Ахборот-қидирув тизимлари (Google,Yandex,Google Translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-июлдаги 01/4-3197-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мултимодал луғат мақолаларни шакллантириш, инфографика ва интерактив – тезкор қидирувга асосланган мисоллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish