Аминов Зафар Зайировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модуль ва масофавий таълим технологиялари тамойиллари асосида умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашни такомиллаштириш”, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1455.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Anwar Ali Khan, тиббиёт фанлари доктори. Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Приволжск тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий тиббий таълим муассасаларида кредит-модул ва масофавий таълим технологияларини интеграциялаш асосида умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг илмий асосланган комплекс моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор комплекс тадқиқот доирасида кредит-модул тизими (КМТ) Ўзбекистон Республикасида шифокор тайёрлашда академик ва имтиҳон кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга клиник натижалар сифати ҳамда беморлар қониқиш даражасига таъсир этувчи касбий муваффақиятнинг муҳим предиктори сифатида намоён бўлиши исботланган;
талабаларнинг касбий тайёргарлик даражасини оширган ва ўқув-клиник сценарийларда диагностик хатоларни камайтирган умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашда кредит-модул тизими ва сценарий-симуляцион масофавий модел уйғунлаштирилган комбинирланган усул ишлаб чиқилган;
моделнинг клиник қарорлар хавфсизлигига таъсири баҳоланиб унинг қўлланилиши танқидий диагностик хатоларни сезиларли қисқартириши ва объектив структураланган клиник имтиҳонларда (OSCE) инструментал маълумотларни интерпретация қилиш сифатини ошириши аниқланган;
талабанинг мослашувчан модулли траекторияли кредит-модул тизими тамойилларига асосланган рақамли таълим муҳитидаги тўлақонли фаолияти академик муваффақиятни, аналитик мустақиллик даражасини ва клиник қарорлар сифатини сезиларли даражада яхшилайдиган асосий бошқариладиган омил ҳисобланиши асосланган;
соғлиқни сақлаш бошқарувчиларига рақамли ўқув платформаси, давомат ва таълим траекторияси танлови маълумотларига таянадиган ҳолда талабаларнинг ортда қолиш хавфини тезкор аниқлаш ва минималлаштиришда академик муваффақиятни мониторинг қилиш учун логистик алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Кредит-модуль ва масофавий таълим технологиялари тамойиллари асосида умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 16-февралдаги 03/16-сон хулосасига кўра):
биринчи илмий янгилик: илк бор комплекс тадқиқот доирасида кредит-модул тизими (КМТ) Ўзбекистон Республикасида шифокор тайёрлашда академик ва имтиҳон кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга клиник натижалар сифати ҳамда беморлар қониқиш даражасига таъсир этувчи касбий муваффақиятнинг муҳим предиктори сифатида намоён бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари ва битирувчилар орасида ўтказилган комплекс таҳлил асосида, университетнинг КМТ тизими такомиллаштирилди, тегишли фанлар бўйича материаллар белгиланган стандартлар асосида янгиланди. Ижтимоий самарадорлиги: КМТда ўқитилган битирувчилар анъанавий тайёргарликка эга бўлган ҳамкасбларига нисбатан юқорироқ клиник самарадорлик, ҳужжат юритишда камроқ хатолар ва яхшироқ коммуникатив кўникмаларни намоён қилдилар. Оилавий шифокорлар фаолиятининг асосий муваффақият предикторлари сифатида КМТ бўйича ўқиш, LMSда юқори фаоллик, e-OSCEда ижобий натижалар ва узлуксиз тиббий таълим дастурларида иштирок этиши аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: Адаптив мослашувчан траекторияли КМТ орқали таълим сифатининг яхшиланиши ва фан (модуль) ни такроран ўтиш ҳолатларини камайиши ўртача 350 минг сўм маблағ тежалишига олиб келади. Бундан ташқари ўқитувчилар таркиби ва олий таълим муассасасининг бюджетига тушадиган юкнинг камайтирилишига эришилади.
иккинчи илмий янгилик: талабаларнинг касбий тайёргарлик даражасини оширган ва ўқув-клиник сценарийларда диагностик хатоларни камайтирган умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашда кредит-модул тизими ва сценарий-симуляцион масофавий модел уйғунлаштирилган комбинирланган усул ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги 1-А/1008-сонли буйруқ), Андижон давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги T-01/08/3115-сонли буйруқ), Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (2025-йил 5-декабрдаги 498-I-05-сонли буйруқ), Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (2025-йил 3-декабрдаги 377-12-25IB/1-сонли буйруқ) да жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган моделнинг ижтимоий самарадорлиги унинг географик, эпидемиологик ёки ижтимоий-иқтисодий шароитлардан қатъи назар, арзон, сифатли ва адолатли тиббий таълимни таъминлаш қобилиятидир. Ушбу моделни жорий этиш таҳсил олаётган талабалар ва яшаш ёки ўқиш жойи бўйича беморларга кириш имконияти чекланганлар ўртасидаги тафовутни бартараф этиш имконини беради. COVID-19 пандемияси каби ҳолатлар бунга мисол бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилаётган  моделининг иқтисодий самарадорлиги унинг юқори таълим самарадорлиги билан амалга ошириш харажатларининг пастлиги билан боғлиқ. ВР/АР технологиялари, виртуал манекенлар ёки лицензияланган симуляция платформаларидан фойдаланган ҳолда қиммат дастурлардан фарқли ўлароқ, МИКС модели ускуналар ёки дастурий таъминотга катта сармоя киритишни талаб қилмайди.
учинчи илмий янгилик: моделнинг клиник қарорлар хавфсизлигига таъсири баҳоланиб унинг қўлланилиши танқидий диагностик хатоларни сезиларли қисқартириши ва объектив структураланган клиник имтиҳонларда (OSCE) инструментал маълумотларни интерпретация қилиш сифатини ошириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги 1-А/1008-сонли буйруқ), Андижон давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги T-01/08/3115-сонли буйруқ), Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (2025-йил 5-декабрдаги 498-I-05-сонли буйруқ), Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (2025-йил 3-декабрдаги 377-12-25IB/1-сонли буйруқ) да жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот натижалари МИКС модели бўйича таълим олаётган талабаларнинг клиник амалиётга тайёргарлик даражаси юқори эканлигини тасдиқлайди. Улар кўпинча хавфсиз ва асосли диагностика ва даволаш ечимларини таклиф қилади, е-ОSCЕ клиник стансияларидан ишончлироқ ўтади ва ҳар қандай мутахассислик шифокори учун жуда муҳим бўлган ривожланган мулоқот кўникмаларини намойиш етади. Иқтисодий самарадорлиги: битирувчиларнинг сифатли тайёргарлиги, шунингдек, қўшимча ўқитиш ва касбий хатоларни тузатиш учун соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришга олиб келади – бу тизимга клиник амалиётнинг дастлабки икки йилида ҳар бир мутахассис учун 6,3 миллион сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: талабанинг мослашувчан модулли траекторияли кредит-модул тизими тамойилларига асосланган рақамли таълим муҳитидаги тўлақонли фаолияти академик муваффақиятни, аналитик мустақиллик даражасини ва клиник қарорлар сифатини сезиларли даражада яхшилайдиган асосий бошқариладиган омил ҳисобланиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги 1-А/1008-сонли буйруқ), Андижон давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги T-01/08/3115-сонли буйруқ), Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (2025-йил 5-декабрдаги 498-I-05-сонли буйруқ), Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (2025-йил 3-декабрдаги 377-12-25IB/1-сонли буйруқ) да жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган методология орқали, замонавий тиббиёт муаммоларига мослаша оладиган, мотивацияли, масъулиятли ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга ёрдам беради. Ўқишдан қониқишни ошириш, академик мотивация даражасини пасайтириш ва ўз-ўзини баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш барқарор касбий ўзига хосликни шакллантириш учун шароит яратади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида биринчи уринишда муваффақиятли топширганлар улуши 78,8%гача, «яхши» баҳолар улуши 54%гача ошди, академик қарздорликлар эса 16%дан 9%гача қисқарди. Бу кафедраларда ўқитувчиларга тушадиган имтиҳон юкламасининг камайишини ва кафедра ресурсларидан самарали фойдаланишини таъминлади.
бешинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлаш бошқарувчиларига рақамли ўқув платформаси, давомат ва таълим траекторияси танлови маълумотларига таянадиган ҳолда талабаларнинг ортда қолиш хавфини тезкор аниқлаш ва минималлаштиришда академик муваффақиятни мониторинг қилиш учун логистик алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги 1-А/1008-сонли буйруқ), Андижон давлат тиббиёт институти (2025-йил 1-декабрдаги T-01/08/3115-сонли буйруқ), Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (2025-йил 5-декабрдаги 498-I-05-сонли буйруқ), Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (2025-йил 3-декабрдаги 377-12-25IB/1-сонли буйруқ) да жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: амалий кўникмалар ва клиник тайёргарликни баҳолаш e-OSCEнинг асосий станциялари бўйича олинган натижалар асосида, барча бўлимларда – анамнез тўплаш, ЭКГни талқин қилиш, давони танлаш ва чиқарув варақасини расмийлаштириш – яхшироқ натижалар қайд этилишига эришилди. Айниқса, талқин қилиш ва қарор қабул қилишни талаб этувчи станцияларда бу яққол намоён бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: битирувчиларнинг академик муваффақияти, аналитик мустақиллик даражаси ва клиник қарорлар сифатиннинг сезиларли яхшиланиши, беморларнинг қайта мурожаатининг камайиши ва асоратларнинг олди олиниши орқали клиник амалиётнинг дастлабки икки йилида ҳар бир битирувчи шифокор учун 6,3 миллион сўмгача маблағни тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish