Бозоров Зафар Пиримқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Таълим жараёнида компютерлар ва видеотерминаллардан фойдаланувчилар меҳнат шароитини яхшилашга оид инновацион ечимлар ишлаб чиқиш”, 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3190
Илмий раҳбар: Нарзиев Шовкиддин Муртозаевич – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камилов Хасан Мирзахидович, техника фанлари доктори, доцент; Хожиев Алиакбар Абдуманнопович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим жараёнида компютерлар ва видеотерминаллардан фойдаланувчиларнинг меҳнат шароитлари хавфсизлигига таъсир этувчи омилларини комплекс таҳлил қилиш, уларни реал вақт режимида аниқлаш ва баҳолаш усулларини такомиллаштириш ҳамда инновацион ечимларни ишлаб чиқиш орқали меҳнат хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида компютер ва видеотерминаллардан фойдаланувчиларнинг тана ҳолати, мониторгача бўлган масофа ва иш жойи параметрларини ягона эргономик мезонлар тизими асосида комплекс баҳолаш имконини берувчи меҳнат шароитларини антропометрик, эргономик ва санитария-гигиеник кўрсаткичлар ўзаро боғлиқлиги асосида интеграл баҳолашнинг илмий-услубий модели ишлаб чиқилган;
7 ёшли, 14 ёшли ҳамда вояга етган фойдаланувчилар учун бўй, тана вазни ва тана сегментлари геометрик параметрларининг умуртқа поғонасига тушадиган статик юкламага таъсири қонуниятлари аниқланиб, рационал иш ҳолатини тавсифловчи ҳамда эргономик хавф даражасини прогноз қилувчи математик модел ишлаб чиқилган;
фойдаланувчининг тана ҳолати ва мониторгача бўлган масофаси ўзгаришларини компютер кўриш технологиялари асосида реал вақт режимида аниқлаш, санитария-гигиена меъёрларидан оғишларни интеграл баҳолаш ва эргономик хавф даражасини автоматик идентификация қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
фойдаланувчининг меҳнат шароитларини оптималлаштириш ва эргономик хавфларни камайтиришга хизмат қилувчи антропометрик кўрсаткичлари, эргономик ҳолати ва аниқланган хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда индивидуал профилактик тавсияларни адаптив шакллантиришнинг механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида компютер ва видеотерминаллардан фойдаланувчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга оид инновацион ечимларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим жараёнида компютер ва видеотерминаллардан фойдаланувчиларнинг иш жойидаги эргономик, антропометрик ва санитария-гигиеник омилларни комплекс баҳолаш, фойдаланувчининг тана ҳолати ҳамда мониторгача бўлган масофани реал вақт режимида мониторинг қилиш, эргономик хавф даражасини интеграл баҳолаш ва меҳнат шароитларини оптималлаштириш бўйича математик модел ҳамда услубий тавсиялар Иқтисодиёт ва педагогика университети ҳамда Қўшработ туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02/01-01-368-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланувчиларнинг эргономик қулайлик кўрсаткичи 62 фоиздан 85 фоизгача ошган, меҳнат шароитларини баҳолаш ва назорат қилиш самарадорлиги яхшиланган.
фойдаланувчиларнинг тана ҳолати ва мониторгача бўлган масофани автоматик назорат қилиш, санитария-гигиена меъёрларидан оғишларни аниқлаш ҳамда фойдаланувчининг антропометрик хусусиятларига мос профилактик машқлар, дам олиш интерваллари ва техник воситаларни танлаш бўйича тавсияларни автоматик шакллантиришни таъминловчи интеллектуал дастурий мажмуа Иқтисодиёт ва педагогика университети ҳамда Қўшработ туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий та'лимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02/01-01-368-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланувчиларнинг чарчаш даражаси 28 фоизга камайган, кўз ва бел соҳасидаги ноқулайликлар қисқарган ҳамда ўқув машғулотлари давомида диққатни жамлаш даражаси 35 фоизга ошган.