Ташев Сарвар Норбобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-коммуникация тизимларида пакетларни динамик филтрлаш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштириш”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4418
Илмий раҳбар: Ғуломов Шерзод Ражабоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фикратович, техника фанлари доктори, профессор; Кадиров Мир-Хусан Мирпулатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” МЧЖ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация тизимларида тармоқ хавфсизлигини оширишга имкон берувчи пакетларни динамик филтрлаш усул ва алгоритмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқ трафигида пакетларни динамик филтрлаш жараёнида иловаларга хизмат кўрсатишда ресурслардан ортиқча фойдаланишни бартараф этиш ва тармоқ пакетлари навбатларини минималлаштириш натижасида филтрлаш самарадорлигини оширишнинг тармоқлараро экран модели филтрлаш механизмини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
тармоқ пакетларини филтрлаш қоидалари босқичларини жорий этиш орқали тармоқдаги ўзгаришларга мос равишда тизим хавфсизлигини сақлаш ва тармоқ трафигидаги шубҳали пакетларни аниқлаш қоидаларини шакллантириш усули такомиллаштирилган;
тармоқ трафигини ишлаш схемаси ёрдамида пакетларнинг филтрлаш қоидалари шартларига мослигини текшириш ҳамда тармоқда зарарли трафик аниқланганда янги қоидаларни тезкор киритишни таъминлайдиган пакетларни динамик филтрлаш усули босқичларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
тармоқ пакетларини динамик филтрлашда функсионал блоклар ёрдамида филтрлаш жараёнини соддалаштирувчи ва ҳар бир пакет учун ноёб қийматлар яратишни таъминловчи алгоритмлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация тизимларида пакетларни динамик филтрлаш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқот ишида олинган илмий натижалар асосида:
тармоқ трафигида пакетларни динамик филтрлаш жараёнида иловаларга хизмат кўрсатишда ресурслардан ортиқча фойдаланишни бартараф этиш ва тармоқ пакетлари навбатларини минималлаштириш натижасида филтрлаш самарадорлигини оширишнинг тармоқлараро экран моделини филтрлашнинг такомиллаштирилган механизми “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки муҳитида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-январдаги 33-8/348-сонли маълумотномаси). Натижада 3844 та зарарли пакетнинг 3483 таси 90% аниқлик билан аниқланиб, тармоқни зарарли пакетлардан ҳимоялаш самарадорлигини оширишга эришилган;
тармоқ пакетларини филтрлаш қоидалари босқичларини жорий этиш орқали тармоқдаги ўзгаришларга мос равишда тизим хавфсизлигини сақлаш ва тармоқ трафигидаги шубҳали пакетларни аниқлаш қоидаларини шакллантиришнинг такомиллаштирилган усули “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Қашқадарё филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-январдаги 33-8/348-сонли маълумотномаси). Натижада 1275 та зарарли веб-сайтнинг 1134 таси муваффақиятли блокировка қилиниб, 88,9% аниқлик даражасига эришилган ва зарарли веб-ресурсларга киришни самарали назорат қилишга имкон берган;
тармоқ трафигини ишлаш схемаси ёрдамида пакетларнинг филтрлаш қоидалари шартларига мослигини текшириш ҳамда тармоқда зарарли трафик аниқланганда янги қоидаларни тезкор киритишни таъминлайдиган пакетларни динамик филтрлашнинг такомиллаштирилган усули Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш марказида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 02-07/290-сонли маълумотномаси). Натижада, дастур волуметрик ҳужумларнинг 91,2% аниқлик билан 1132 тасини қайд этиб, дастур ҳужумларни аниқлаш ва бартараф этиш орқали корпоратив тизимларнинг узлюксиз ишлашини таъминлашга ёрдам берган;
тармоқ пакетларини динамик филтрлашда функсионал блоклар ёрдамида филтрлаш жараёнини соддалаштирувчи ва ҳар бир пакет учун ноёб қийматлар яратишни таъминловчи алгоритмлар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Қашқадарё филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-январдаги 33-8/348-сонли маълумотномаси). Натижада тармоқ инфратузилмасининг хавфсизлик даражасини ошириш, рухсациз кириш уринишларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда зарарли трафикни бартараф этишга имкон берган.