Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Озод Раббимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни биометрик идентификациялаш алгоритмлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1099.
Илмий раҳбар: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори; Бекмуратов Қосим Аллабердиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўзнинг рангдор пардаси тасвирлари таҳлили асосида шахсни биометрик идентификациялаш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўзнинг рангдор пардаси тасвири сифатини икки ўлчовли Фурье алмаштириши спектрининг юқори частоталарининг умумий энергиясини ҳисоблаш асосида эталонсиз баҳолаш алгоритм ишлаб чиқилган;
тасвирда кўзнинг рангдор пардасининг ички ва ташқи чегараларини аниқлаш ва ажратишнинг турли халақитларга турғун ҳамда тасвирга ишлов бериши тезкор бўлган алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тасвирда кўзнинг рангдор пардаси кўриниш соҳасини тўсувчи ҳалақитларни аниқлашнинг тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган алгоритми ишлаб чиқилган;
тасвирдаги кўзнинг рангдор пардаси соҳасининг сифатини характерловчи параметрларини статистик таҳлил асосида баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни идентификациялаш масаласини ечиш билан боғлиқ бўлган илмий натижалар асосида:
тасвирнинг сифатини эталонсиз баҳолаш ва унда кўзнинг рангдор пардаси жойлашган соҳани ажратиш, ушбу соҳада тўсувчи ҳалақитларни аниқлаш ҳамда унинг сифатини характерловчи параметрларни баҳолаш, кўзнинг рангдор пардасининг белгиларини ажратиш ва таниб олиш алгоритмлари асосида ярилган дастурий мажмуа Пайариқ тумани ҳокимлигининг махсус бўлимига рухсатсиз киришни чеклаш мақсадида назорат қилиш ва бошқаришда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8554-сон ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 17 сентябрдаги 07-10/1019-сон маълумотномалари). Илмий-тадқиқот натижасида ходимлар кўзининг рангдор пардаси тасвирлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилиб, тестлаш жараёнида ходимларни махсус бўлимга киришини назорат қилиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган иш ҳажми 1.2 баробарга қисқартириш ҳамда ходимлар шахсини идентификация қилиш аниқлигини 15% га ошириш имконини берган;
тасвирнинг сифатини эталонсиз баҳолаш ва унда кўзнинг рангдор пардаси жойлашган соҳани ажратиш, ушбу соҳада тўсувчи ҳалақитларни аниқлаш ҳамда унинг сифатини характерловчи параметрларни баҳолаш, кўзнинг рангдор пардасининг белгиларини ажратиш ва таниб олиш алгоритмлари асосида ярилган дастурий мажмуа Самарқанд вилояти Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясининг ахборот тизимлари ва махсус хоналарида фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ишончлигини ошириш учун кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни биометрик идентификациялаш жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 10-27680-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида фойдаланувчи ходимлар кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича рўйхатдан ўтказилиб, тестлаш жараёнида ходимларга ахборот тизимлари ва махсус хоналардан фойдаланишга рухсат бериш учун ходимларнинг шахсини идентификация қилиш вақтини 2 баробарга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish