Комилова Дилдора Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Инглиз ва ўзбек адабиётида нутқ одоби талқини, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2025.4.PhD/Fil6817.
Илмий раҳбар: Очилова Мехринисо Разоқовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, фило1огия фанлари доктори (DSc), профессор; Худжаева Раънохон Муталибжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётида ижодкорларнинг нутқ одобини, тил билан сўзнинг ижтимоий-ахлоқий, фалсафий-руҳий ва лингвопоетик вазифаси ҳамда аҳамиятини поетик талқин қилиш, эстетик баҳолашдаги анъанавий, индивидуал ва услубий маҳоратини қиёсий аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида нутқ одоби консепти сўз, эзгу сўз, ширин сўз, рост сўз, тил, чучук тил, фасиҳ тил, фасоҳат каби лингвомаданий бирликлар орқали, инглиз адабиётида эса тонгуе, спееч, wорд, этиқуетте, политенесс, спееч беҳавиор, вербал cондуcт, cивилитй каби термин ва тушунчалар воситасида ифодаланиши, уларнинг семантик майдони, функсионал-прагматик вазифалари ва миллий-маданий хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек адабиётида нутқ одоби категориясининг тарихий-тадрижий тараққиёти қадимги давр манбаларидан замонавий бадиий адабиётгача бўлган хронологик жараёнда адабиётшунослик, тилшунослик, прагмалингвистика, фалсафа, этнолингвистика ҳамда маданиятшуносликнинг кесишув нуқтасида шаклланган интердисcиплинар феномен экани далилланган;
нутқ одобига оид қоидалар, нутқий этикет бирликлари, хушмуомалалик формулаларининг коммуникатив функсияси, бадиий-эстетик юкламаси, миллий-маданий кодлари ва образ яратишдаги алоҳида ўрни очиб берилган;
инглиз ва ўзбек адабиётида муомала-муносабатларни ифодаловчи нутқий этикетларнинг даврлар кесимидаги эволуцияси ижтимоий-тарихий муҳит, миллий қадриятлар ва коммуникатив анъаналар билан узвий боғлиқликда ривожлангани, уларнинг қўлланиш хусусиятлари, лисоний-услубий, прагматик ва лингвопоетик жиҳатлари ҳамда муаллифнинг индивидуал услуби ва миллий бадиий тафаккурни акс эттиришдаги функсионал-эстетик имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек адабиётида нутқ одоби талқини типологиясини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек ижодкорларининг турли жанрлардаги асарларида тил одоби ва тилдан фойдали ҳамда зарарли фойдаланиш масалаларининг денотатив ва коннотатив талқини, тилнинг поетик тавсифи, мотивацион бадиий тасвири, метафорик ифода услуби, шунингдек, муомала-муносабат билан боғлиқ нутқий этикетларнинг даврлар ижтимоий ҳаёти билан узвий боғлиқлиги, уларнинг қўлланиш хусусиятлари, мавзуий турлари, лисоний-услубий ва прагматик жиҳатлари ҳамда бу масалаларни ёритган ижодкорларнинг поетик маҳорати далилланган натижаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2016–2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 13-декабрдаги 1012/10-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштиришда яратилаётган илмий тадқиқот ишларининг ўзига хос ўрни борлиги, уларда жаҳон тажрибасини қўллашнинг аҳамияти асосланган;
инглиз ва ўзбек адабиётида тил одоби қоидалари, унинг маданий-эстетик кўринишлари ҳамда нутқий этикетларнинг бадиий асарлардаги миллий поетик талқини структурал-семантик, антропоцентрик, лингвопоетик, лингвомаданий, этнофолклористик, лингвостилистик ва лингвоперсонологик ёндашувлар асосида яхлит тизим сифатида ўрганилиб, муомала-муносабат билан боғлиқ нутқий этикетларнинг даврлар ижтимоий ҳаёти билан узвий боғлиқлиги, қўлланиш хусусиятлари, мавзуий таснифи, лисоний-услубий ва прагматик жиҳатлари ҳамда тил одобига оид бадиий тасвирларни яратишда ижодкорлар поетик маҳоратининг ўзига хос қирралари аниқланган илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2021-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-мартдаги 04/1-102-сон маълумотномаси). Натижада монографиянинг тил одоби ва нутқий этикетларга оид бўлимлари қиёсий адабиётшунослик ҳамда лингвопоетик ёндашувлар асосида илмий-назарий жиҳатдан бойитилиб, такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек адабиётида нутқ одоби, тил ва сўзнинг ижтимоий-ахлоқий, фалсафий-руҳий ҳамда лингвопоетик вазифалари ва аҳамиятининг поетик талқини, уларни эстетик баҳолашда ижодкорларнинг анъанавий ҳамда индивидуал услубий маҳоратини қиёсий ёритишга доир илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Адабий муҳит”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-декабрдаги 01-09-181-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган таҳлиллар телетомошабинлар ҳамда радиоешиттириш мухлисларига инглиз ва ўзбек адабиётида нутқ одоби талқини поетикаси, образли ифода хусусиятлари ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
инглиз ва ўзбек адабиётида тил одоби ва нутқий этикетларнинг бадиий талқини, тилдан фойдали ва зарарли фойдаланиш масалаларининг денотатив ҳамда коннотатив ифодаси, тил юзасидан турли тавсифлар, метафорик тасвир воситалари, шунингдек, муомала-муносабат билан боғлиқ нутқий этикетларнинг турли даврлар ижтимоий ҳаёти билан узвий алоқаси, лисоний-услубий ва прагматик хусусиятлари ҳамда уларни бадиий ифодалашда ижодкорлар поетик маҳоратига оид илмий хулосалардан “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 01/15-09/116-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мавзуга алоқадор қисмлари назарий ва методологик жиҳатдан янги, асосланган маълумотлар билан бойитилган.