Исломова Шахноза Искандар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Тиббий шеъриятнинг лингвистик хусусиятлари, 10.00.01 ‒ ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3269.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.  
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шоҳиста Тухташовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиб илмига оид шеърий асарларнинг лисоний таҳлилини амалга ошириш, тиббий шеъриятдаги тил бирликларининг бадиий ифодасини лингвопоетик, лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тиббиётнинг шеър терапия, мусиқа терапия, тиббий лингвистика, фитотерапия ва тиббий информатика каби фанлараро йўналишлар билан интеграциялашуви натижасида ўзбек тилида ягона тиббий ахборот майдонининг шаклланиш қонуниятлари ёритилиб, мазкур интеграцион жараённинг тиббий билимларни тизимли ташкил этиш, терминологик бирликларни меъёрлаштириш ва бойитиш, тиббий ахборот алмашинувини оптималлаштириш, касбий мулоқот сифатини юксалтириш ҳамда замонавий тиббий коммуникациянинг самарадорлигини таъминлашдаги ҳал қилувчи ўрни асосланган;
табобат баёни берилган назмий тиббиёт илдизлари қадимийлиги, илк туркий манбалар – “Авесто”, “Девону луғати-т-турк”га бориб тақалиши, табиб бўлмаса-да, асарларида табобат илми баёни назмий усулда келтирилган қатор мумтоз шоирларимиз асарлари лисоний таҳлилга тортилиб, ундаги тиббий бирликларнинг лингвистик таснифи  келтирилган;
назмий тиббиётда қўлланиладиган тиббий метафорик, тиббий фразеологик ва тиббий перифразик бирликларнинг лисоний-семантик ҳамда функсионал хусусиятлари назарий очиқланган, мазкур тиббий бирликларнинг тиббий терминларга нисбатан нопрофессионал дискурсда юқори коммуникатив салоҳиятга эгалиги, тиббий ахборотни оммага аниқ, равшан, тушунарли ва таъсирчан тарзда етказишга хизмат қилувчи самарали лисоний восита вазифасини бажариши далилланган;
тиббий афоризмлар орқали ифодаланган назмий тиббиёт тилида табобатга оид билимлар билан бир қаторда халқнинг миллий-маданий тафаккури, тарихий хотираси, эътиқодий қарашлари, маънавий қадриятлари ва миллий-ментал хусусиятлари вербализация қилиниши, мазкур жараёнда халқ фолклори ҳамда анъанавий тиббиёт ўртасидаги узвий алоқадорликнинг тил бирликларида акс этиши лингвокултурологик нуқтайи назардан илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий шеъриятнинг лисоний хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
назмий тиббиётда қўлланиладиган тиббий метафорик, тиббий фразеологик ва тиббий перифразик бирликларнинг лисоний-семантик ҳамда функсионал хусусиятларининг назарий очиқланиши, мазкур тиббий бирликларнинг тиббий терминларга нисбатан нопрофессионал дискурсда юқори коммуникатив салоҳиятга эгалиги, тиббий ахборотни оммага аниқ, равшан, тушунарли ва таъсирчан тарзда етказишга хизмат қилувчи самарали лисоний восита вазифасини бажариши натижасида олинган хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган АЛ-662204396-рақамли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган(Бухоро давлат университетининг 2025-йил 21-октябрдаги 6510-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Бухоро адабий муҳити алломаларидан бири – Ибн Сино ижодига доир янги маълумотлар билан бойиган;
тиббий афоризмлар орқали ифодаланган назмий тиббиёт тилида табобатга оид билимлар билан бир қаторда халқнинг миллий-маданий тафаккури, тарихий хотираси, эътиқодий қарашлари, маънавий қадриятлари ва миллий-ментал хусусиятлари вербализация қилиниши, мазкур жараёнда халқ фолклори ҳамда анъанавий тиббиёт ўртасидаги узвий алоқадорликнинг тил бирликларида акс этиши лингвокултурологик нуқтайи назардан илмий асосланганлиги ҳақидаги фикрлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1933-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа миллий тил жозибаси, характерини коʻрсатиб турувчи тиббий метафорик, тиббий фразеологик, тиббий перифразик бирликлар билан бойитилиб, платформанинг мукаммаллашишига хизмат қилган;
табобат баёни берилган назмий тиббиёт илдизлари қадимийлиги, илк туркий манбалар – “Авесто”, “Девону луғати-т-турк”га бориб тақалиши, табиб бўлмаса-да, асарларида табобат илми баёни назмий усулда келтирилган қатор мумтоз шоирларимиз асарлари лисоний таҳлилга тортилиб, ундаги тиббий бирликларнинг лингвистик таснифи  асосидаги хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-ноябрдаги 01-09-260-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришлар мазмунан бойиган ҳамда маълумотларнинг аниқлиги ва изчиллиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish