Джўраева Лола Абдугаббаровнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5399
Илмий раҳбар: Комолов Одилжон Сайфиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Ботировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кичик бизнес субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида яхши кредит тарихига эга бўлган, аввал давлат томонидан тақдим этилган кафилликдан фойдаланган тадбиркорлик субъектларига амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача ошириш таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларини давлат томонидан қўшимича молиявий қўллаб-қувватлашда йирик тадбиркорлик субъектларига 10 миллиард сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш зарурлиги исботланган;
кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 75 фоизигача кафолат ёки кафиллик тақдим этиш зарурлиги асосланган;
тадбиркорлик субъектларининг барча тоифасига мансуб бўлган қурилиш ташкилотларига уй-жойлар қуриш учун ажратиладиган миллий валютадаги кредитлар бўйича кафиллик ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб компенсациялар ажратиш зарурлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
яхши кредит тарихига эга бўлган, аввал давлат томонидан тақдим этилган кафилликдан фойдаланган тадбиркорлик субъектларига амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача ошириш бўйича ишлаб чиққан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон «Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 4 февралдаги 02/05-508-сон маълумотномаси). Натижада, яхши кредит тарихига эга бўлган ва аввал давлат кафиллигидан самарали фойдаланган кичик бизнес субектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди, кредит олиш жараёни енгиллашади, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча маблағ жалб этиш имконияти ошади.
йирик тадбиркорлик субъектларига 10 миллиард сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш бўйича тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон «Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 4 февралдаги 02/05-508-сон маълумотномаси). Натижада, йирик тадбиркорлик субектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди, банкларнинг кредит таваккалчилиги камаяди, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми ортади ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш учун қулай шароит юзага келади.
қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 75 фоизигача кафолат ёки кафиллик тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон «Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 4 февралдаги 02/05-508-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди, кредит олишдаги таъминот билан боғлиқ чекловлар камаяди, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун зарур инвестициялар ҳажми ортади.
тадбиркорлик субъектларининг барча тоифасига мансуб бўлган қурилиш ташкилотларига уй-жойлар қуриш учун ажратиладиган миллий валютадаги кредитлар бўйича кафиллик ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб компенсациялар ажратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон «Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 4 февралдаги 02/05-508-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлик субектларининг барча тоифасига мансуб қурилиш ташкилотларининг уй-жой қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари кенгаяди, кредит маблағларидан фойдаланишдаги молиявий юк камаяди, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб давлат қўллаб-қувватлаши манзилли ва самарали ташкил этилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish